Sayt test rejimida ishlamoqda

Кутликова Гўзалхон Махаммаджоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал атеросклерозда хитозанни қўллаш имкониятлари», 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib184.

Илмий раҳбар: Иноятова Фируза Хидоятовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: атеросклерозда эндотелий дисфункцияси молекуляр механизмларини аниқлаш ва аниқланган бузилишларни сулфатланган хитозан ҳосилалари билан коррекциялаш имконини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

атеросклероз ривожланишининг молекуляр механизмлари такомиллаштирилган ва атеросклероз пилакчалари шаклланишида С-реактив оқсил, гомоцистеин, эндотелин-1 ва азот оксидининг ўрни исботланган;

илк бор пилла қурти ғумбагидан олинган хитозаннинг сульфатланган ҳосиласининг гиполипидемик молекуляр механизмлари исботланган;

гиперхолестеринемияли ҳайвонларни экспериментал фармакотерапиясида эндотелий дисфункциясини бартараф этишда сульфатланган хитозаннинг юқори самарадорлиги исботланган;

сульфатли хитозаннинг антиатероген механизми, токсик, аллергик, сенсибиловчи, эмбриотоксик ва тератоген хусусиятлари йўқлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эспериментал атеросклерозда хитозанни қўллаш имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Сульфопарин препаратининг клиник олди экспериментал тадқиқотлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 8н/2-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сульфоприн атерослерозда ва қон томирларида атериослерознинг олдини олиш, қон зардобидаги холестрин миқдорини ва қон томир эндотелийсида яллиғланишларни камайтириш имконини берган;

экспериментал атеросклерозда хитозанни қўллаш имкониятларини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро марказий лабараторияси ва Тошкент фармацевтика институти  илмий тадқиқот лабараторияси фаолиятига жорий қилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 8н-з/75-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари суд-тиббий экспертиза бюросининг эксперт амалиётига жорий қилиниши жигарни морфометрик эксперт баҳолаш мезонлари нафақат наркотиклар билан заҳарланишда юз берган ўлимнинг асосий сабабларни, балки вирусли гепатит турини аниқлаш имконини ҳам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish