Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджимухамедов Бекзод Бахтиёр уғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миопияни ЛАСИК ва фемтоЛАСИК технологиялари орқали хирургик коррекцияси натижаларини комплекс баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.23.PhD/Tib2096.
Илмий раҳбар: Миррахимова Саидахон Шухратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Паша Исмаил оглы Гальбинур Мусаев, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайджон Республикаси); Юсупов Аминжон Азизозович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозогистон куз касалликлари илмий-тадкикот институти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миопияда LASIK ва femtoLASIK технологиялари бўйича рефракцион ўзгаришларни эксимерлазер йўли билан тузатиш самарадорлигининг клиник-функционал ва иммунологик кўрсаткичларини комплекс баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксимерлазерли коррекциядан сўнг шох пардадаги регенерация жараёнларини ўзгариши, регенерациянинг узайиши да дисадаптив турларининг ривожланишга олиб келиши ИЛ-1β, ИЛ-8 ва ФНО-α каби яллиғланиш олди цитокинларни даражасини кўз ёши суюклигида ошиши билан кузатилиши исботланган;
LASIK усули ёрдамида даволанган беморлар гурухига нисбатан, femtoLASIK қўлланилган беморларинг кўз ёши суюклигида ИЛ-1β, ИЛ-8 ва ФНО-α каби яллиғланиш олди цитокинларни кўрсаткичларнинг пастлиги хамда ИЛ-4 va TGF-1β каби яллиғланишга қарши цитокинлар миқдорининг юқорилиги статистик ишончли эканлиги (p<0.05) исботланган;
ортокератологик линзалардан узоқ муддат фойдаланиш (камида 2 йил), эксимер лазер билан даволаш жараёнида шох парда лахтаги кўрсаткичларига таъсир қилмаслиги аниқланган;
миопияси бор ёш беморларда ортокератологик линзалардан даволангандан кейинги даврда кераторефракцион жаррохлик амалиёти даволашнинг танлов усули эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 6 мартдаги 03/190 хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: эксимерлазер билан тузатишдан сўнг шох парданинг регенератив  жараёнининг бузилиши ва регенерациянинг дисадаптив ва узоқ давом этадиган турлари ривожланиши  яллиғланишга қарши  кўз ёши суюқлигида ИЛ-1β, ИЛ-8 ва ФНО-α цитокинлари даражасининг ошиши билан бирга келиши асосланган. Илмий янгиликнинг ахамияти:  кўришни эксимерлазер билан тузатишдан сўнг шох парданинг регенератив жараёни клиник бахолаш ва мониторинг қилишнинг тавсия этилган усули бизга регенерациянинг бузулиши билан боғлик бўлган   LASIK ва femtoLASIK операциядан кейинги даврда асоратларни эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш амалиётлига, жумладан Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Бухоро филиали хамда Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Самарқанд филиали фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: шундан иборатки, LASIK ва femtoLASIK операциядан кейинги даврда асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш индикатор билан бевосита боғлиқ бўлган кўриш сифати кўрсаткичини сақлаб қолиш ва ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: амалиётдан кейинги асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга боғлиқ (қушимча дориғдармонларни такрорий рецептлар ва реабилитация муолажалари). Шундай қилиб, хар бир бемор учун бир курс даволаш учун 900 000 сўм тежалди. Хулоса: Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, эксимер лазер амалиётидан сўнг регенератив жараённинг адаптив тури шах парданинг структуравий ва функционал холатини тўлиқ тиклаш билан боғлиқ бўлиб, у узоқ давом этган турига қараганда сезиларли даражада юқори бўлган рефрактив ва оптик таъсирнинг юқори тезлиги билан боғлиқ.
иккинчи илмий янгилик: femtoLASIK технологиядан фойдаланган холда кўришни эксимер лазер билан тузатишдан сўнг беморларда цитокинлар ИЛ-1β, ИЛ-8 ва ФНО-α даражаси сезиларли даражада пастлиги ва яллиғланишга қарши  ИЛ-4 ва ТФР-1b кўз ёши суюқлигида цитокинларнинг юқори даражаси исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти:  кўришни эксимерлазер билан тузатишдан сўнг шох парданинг регенератив жараёнини лаборатория баҳолаш ва мониторинг қилишнинг тавсия этилган усули регенерациянинг бузулиши билан боғлиқ бўлган LASIK ва femtoLASIK операциядан кейинги  асоратларни эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга имкон беради, бу хам уларнинг ривожланишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш амалиётлига, жумладан Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Бухоро филиали хамда Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Самарқанд филиали фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операцидан кейинги даврда LASIK ва femtoLASIK асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш беморларнинг хайот сифати билан боғлиқ кўриш сифатини  сақлаб қолиш ва яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: амалиётдан кейинги асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга боғлиқ (қушимча дориғдармонларни такрорий рецептлар ва реабилитация муолажалари). Техниканинг жорий этилиши операциядан кейинги асоратларни ташхислаш ва даволаш сифатини оширади. Шундай қилиб, хар бир бемор учун бир курс даволаш учун 900 000 сўм тежалди. Хулоса: Эксимер лазер билан кўришни тузатишдан сўнг беморларда регенератив жараённинг бориши про-яллиғланиш цитокинлар ИЛ-1b ва ФНО- α ва яллиғланишга қарши ТФР-1b цитокинларнинг концентрациясига боғлиқ.
учинчи илмий янгилик: Ортокератологик линзаларни кийиш кераторефракцион операциядан кейин шох парда интерфейси холатига таъсир қилмайди. Илмий янгиликнинг ахамияти: Тадқиқотнинг амалий ахамияти ёш миопияси бор беморларда ортокератологик коррекциядан сўнг кераторефракцион амалиёт ўтказиб шох парда интерфейси параметрларини ўрганиш чоралари қўлланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш амалиётлига, жумладан Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Бухоро филиали хамда Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Самарқанд филиали фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: миопияси бор беморларда ва илгари ортокератологик линзалардан фойдаланган беморларда шох парда интерфейси параметрлари кераторефракцион операцидан кейин ўрганилди, бу эса ўз навбатда LASIK ва femtoLASIK амалиётларни самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаш имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Беморлар оддий контакт линзалардан бутун умр фойдаланса, хар ой камида 200 000 сўм сарф қилади, эксимер лазер амалиёти ўтказилса бутун умрга контакт линзалардан бос кечади, ва иқтисодий тарафдан беморга жуда қулай булади. Хулоса: Эксимерлазер амалиётидан олдин ёш беморларда ортокератологик линзалардан фойдаланиш амалиётдан кейинги натижаларнинг барқарорлигига ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик: Ортокератологик линзалардан беморлар фойдалангандан сўнг, эксимер лазер амалиёт вақтида, хосил бўлган шох пада  қопқоқнинг қалинлигига таъсир қилмаслиги аниқланди. Илмий янгиликнинг ахамияти: Тадқиқотнинг амалий ахамияти ёш миопияси бор беморларда миопияни бошқариш, жараённи стабилизациясини назорат қилиб хирургик муолажа ўтқазиш чоралари қўлланилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш амалиётлига, жумладан Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Бухоро филиали хамда Республика ихтисослаштирилган  илмий-амалий кўз микрохириргия маркази Самарқанд филиали фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: миопияси бор беморларда шох парда қалинлиги кўрсаткичлари ва илгари ортокератологик линзалардан фойдаланган беморларда  асоратлар пайдо бўлиши ўрганилди, бу эса ўз навбатда LASIK ва femtoLASIK амалиётларни самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаш имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Беморлар оддий контакт линзалардан бутун умр фойдаланса, хар ой камида 200 000 сўм сарф қилади, эксимер лазер амалиёти ўтказилса бутун умрга контакт линзалардан бос кечади, ва иқтисодий тарафдан беморга жуда қулай булади. Хулоса: Эксимерлазер амалиётидан олдин ёш беморларда ортокератологик линзалардан фойдаланиш амалиётдан кейинги натижаларнинг барқарорлигига ёрдам беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish