Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайбуллаева Нигора Наджимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ бурчакли назлани эрта ташхислашни клиник-функционал хусусиятлари» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1671.
Илмий раҳбар: Комилов  Холиджон  Махамаджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Джумагулов Олжобай Джумакадырович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси); Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи очиқ бурчакли глаукома кечишининг клиник хусусиятларини аниқлаш, эрта ташхислашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан хасталанган беморларнинг тахминан 80% биринчи марта оилавий шифокорга коморбид касалликлар мавжудлиги сабабли мурожаат қилган ва кейинчалик унинг кўрсатмаси билан офталмологга йўналиштирилганлиги, беморларнинг атиги 12,6% бирламчи очиқ бурчакли глаукома ташхиси касалликнинг биринчи йилида қўйилганлиги ва беморларнинг 25.2% да ирсий мойиллик борлиги аниқланган;
“Oculus mobile” ускунаси ёрдамида визуализация қилинган курув нерв дискининг морфометрик параметрлари оптик когерент томография маълумотлари билан ўзаро боғлиқлиги аникланган ва ушбу ускуна бирламчи очиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислашда ишлатишга имкон бериши исботланган;
курув нерви дискининг тўғридан-тўғри офталмоскопияси ва “Oculus mobile” ёрдамида офталмоскопия кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар оптик когерент томография маълумотларидан статистик жиҳатдан фарқ қилмаслиги аниқланган;
модификация қилинган “Oculus care” нинг мобил иловаси бирламчи очиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислашга ҳисса қўшиши (тасдиқланган ташхис билан мобил иловаси ташхисларнинг тасодифлари сони 97%ни ташкил этди) ва бирламчи соғлиқни сақлаш шароитида кўз туби ҳолатини динамик кузатиш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги №2 хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: “Oculus mobile”да  тавсия қилинган чизма-андаза оптик нерв кўрсаткичларни тиббиётнинг бирламчи бўғини шароитида оптик когерент томографиясиз объектив визуализация  қилиш ва  бахолаш имконини бериши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти “Oculus mobile” ердамида  бир вақтнинг ўзида суратга олиш, катталаштириш, сақлаш ва кузатув офтальмоскопиясининг фото ва видео материалларини масофадан туриб, мобил интернетдан фойдаланган ҳолда, мамлакат ва дунёнинг исталган нуқтасига узатиш имкони курсатилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикасида БОБГэрта ташхислашни клиник-функционал ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонаси, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказ Фарғона филиали, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси фаолиятига жорий этилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг 2023 йил 27 февралдаги №7/1-сонли хулосаси); Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Қишлоқ врачлик пунктининг оилавий шифокори “Oculus mobile” учун “Oculus care” дастурини ўрнатиш, кўз тубини суратга олиш ва қайтар алоқа ёрдамида тасвирни туман поликлиникаси офтальмологига юбориш имкониятига эга; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тоғли ва узок жойларда жойлашган ахолини оммавий кўрикдан ўтказиш учун ( йулга, озиқ-овқат, дори-дармон сарфи ва бошқалар) 40%дан 100%гача тежалади; Хулоса: Бирламчи очиқ бурчакли глаукомани ташхислашда “Oculus care” мобил иловаси ва “Oculus mobile”дан тиббиётнинг бирламчи бўғинида кенг фойдаланиш касалликнинг эрта босқичларида аниқлаш ва телемедицинани кенг ривожланиш имконини яратади. Ахолини сарф- харажатларини 40%дан 100%гача тежайди.
иккинчи илмий янгилик: глаукомани эрта босқичида “Oculus mobile”дан фойдаланиш кўрув диски нервини нафақат сифатли кўрсаткичларни, балки миқдорий кўрсаткичларни қимматбахо ускуналарсиз  аниқлаш имконини беради; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўзбекистон Республикасида  бирламчи очиқ бурчакли глаукома кечишининг  функционал хусусиятларини таҳлил қилиш, “Oculus mobile” қурилмаси ёрдамида илмий асосланиши  орқали эрта ташхислашга ёрдам беради; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикасида БОБГэрта ташхислашни клиник-функционал ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонаси, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказ Фарғона филиали, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси фаолиятига жорий этилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг 2023 йил 27 февралдаги №7/1-сонли хулосаси); Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун даволаш-профилактика чораларини эрта кулланиши имконини беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш натижасида 26 миллион 640 минг  сўмнинг тежалиш имконини беради; Хулоса: Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун даволаш-профилактика чораларини эрта кулланиши натижасида 26 миллион 640 минг  сўмнинг тежалиш имкон берди.
учинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг бирла“Oculus mobile”дан фойдаланиш кўрув диски нервини нафақат сифатли кўрсаткичларни, балки миқдорий кўрсаткичларни қимматбахо ускуналарсиз  аниқлаш имконини беради мчи бўғини шароитларида бирламчи очиқ бурчакли глаукомани ташхисотида “Oculus mobile”дан фойдаланишнинг қулайлиги, ҳаммабоплиги ва самарадорлиги аниқланди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқотнинг амалий аҳамияти БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун даволаш-профилактика чоралари кулланилди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикасида БОБГэрта ташхислашни клиник-функционал ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонаси, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказ Фарғона филиали, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси фаолиятига жорий этилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг 2023 йил 27 февралдаги №7/1-сонли хулосаси); Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш имконини беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалхонадан давони ўтказиш ҳар бир бемор стационарда ётиши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағнинг (озиқ-овқат, тиббий ходим хизмати, бемор ётоғи, электр энергия сарфи ва бошқалар (дори-дармондан ташқари)) 40%дан 100%гача тежалади; Хулоса: Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва касалхоналарда беморларга зарур бўладиган ўрин-жойлар сонини кискартиришга имконини беради ва касалхонадан давони ўтказиш ҳар бир бемор стационарда ётиши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағнинг 40%дан 100%гача тежаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитларида “Oculus care” мобил иловасини бирламчи очиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислашда, куз тубини динамик кузатувдаги, махаллий телемедицинани ривожланишидаги  ўрни исботланди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: КНД офтальмоскопия кўрсаткичларининг ўртача қийматлари ва чизма-андазадан фойдаланган ҳолда “Oculus mobile” ускунаси маълумотларига кўра, биринчи ва иккинчи гуруҳдаги шахсларда фарқлар статистик ишонарли эмас (p>0,05). Бу бизга чизма-андазадан фойдаланган ҳолда“Oculus mobile” ускунаси ёрдамида олинган оптик дискнинг морфометрик маълумотлари ОКТ ёрдамида олинган маълумотлардан деярли фарқ қилмайди, деган хулосага келишимизга имкон берди; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун даволаш-профилактика чораларини эрта кулланиши ва касалхоналарда беморларга зарур бўладиган ўрин-жойлар сонини кискартиришга имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш натижасида 26 миллион 640 минг  сўмнинг тежалиш имконини беради; Хулоса: Ўзбекистон Республикасида БОБГнинг эрта ташхисотини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш, эрта ногиронликни кечиктириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун даволаш-профилактика чораларини эрта кулланиши натижасида 26 миллион 640 минг  сўмнинг тежалиш имкон берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish