Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамеджонова Фатима Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахмат билан шуғулланаётган болаларни соғлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишнинг клиник-функционал кўрсаткичлари», 14.00.38-Спорт тиббиёти, 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib474.
 Илмий раҳбарлар: Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Умарназарова Зульхумор Ерназаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахмат билан шуғулланадиган болаларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланишининг клиник ва функционал кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта шахмат билан шуғулланувчи болаларнинг интеллектуал юкламалари ва жисмоний ривожланишининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
кичик мактаб ёшидаги шахматчи болаларнинг мантиқий фикрлаш ва оператив хотиранинг юқори кўрсаткичларга эга эканлиги исботланган;
кичик мактаб ёшидаги шахматчи болаларда симпатик-адренал тизим фаоллашувининг кучайиши билан вегетатив мувозанатнинг бузилиши аниқланган;
мактаб ўқувчиларида интеллектуал юкламаларга мослашишни ривожлантириш, шунингдек, юрак ритмининг нейровегетатив регуляцияси бузилишларини тузатишни ҳисобга олган ҳолда соматик патологиянинг ривожланишини камайтиришга қаратилган даволаш-профилактик ва диагностик чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 6 мартдаги 03/191-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2021 йил 6 апрелдаги 03/750-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгиликнинг моҳияти: шахмат билан шуғилланувчи бошланғич мактаб ёшидаги болаларнинг мантиқий фикрлаш ва оператив хотира кўрсткичлари юқори бўлиб, бу ўз навбатида тенгдошларига нисбатан юқори академик кўрсаткичларга эришишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: шахмат ўйнашни ўрганиш асосан ақлий ва ҳаракатсиз фаолият тарзи бўлиб, ҳар бир дарс мазмунига турли жисмоний машқлар, эстафета ва очиқ ўйинларни ўз ичига олган “динамик соат”ни киритиш таклиф этилди; бу болаларда жисмоний фазилатларни мувофиқлаштириш ва нозик моторика маҳоратини ривожлантиришга қаратилган; болалар учун ишлаб чиқилган мослашувчан дастури шахмат дастурларини ўргатишдан ташқари дидактик ўйинлар, "ўйинда ўйнаш" ўйин машқлари, шахмат бўйича болаларнинг шахмат машқларини ўз ичига олган асбоблар мажмуаси ёрдамида амалга ошириш таклиф этилди; бу ўз навбатида шахматчиларда гиподинамияни камайтиришга, касалликларни ривожланишини олдини олишга ва фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шахмат билан шуғулланувчи болалар саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишининг клиник-функционал кўрсаткичларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар Жиззах шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби бўйича (17.04.2021 й; № 12) буйруғи ҳамда Қувасой шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби (20.04.2021 й; № 26) буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ўйинлар болаларда гиподинамияни камайишига,  нозик моторика ва ақлий интелектуал ривожланишга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 турли ўйинлар натижасида болаларда гиподинамия ривожланиши олди олинди, 2 болаларда интеллектуал ривожланиши ошишига олиб келди; гиподинамия ривожланишига йўл қўймаслик, касалликни олдини лишга хизмат қилади ва стационар даволаниш учун хар бир беморга сарифланадиган 80.000 сўм, 190 болага 15.200.000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: турли ўйинлар натижасида болаларда касасалик келиб чикишга сабаб булувчи гиподинамия ривожланиши олдини ва интелектуал ривожланишнинг ошиши бир нафар бемор хисобга бюджет маблағларини 80 000 сўмга иқтисод қилишга ёрдам берган.
иккинчи илмий янгиликнинг моҳияти: шахмат билан шуғулланадиган болаларнинг интеллектуал юкламалари ва жисмоний ривожланиши, 3 йил давомида шахмат билан шуғулланган ўғил болаларда эса касалланиш даражасининг ошиши гиподинамия билан боғлиқлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бошланғич мактаб ёшидаги болаларда мия структураси ва физиологик тизимларни индивидуал ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, функционал зўриқишларда юрак ритмини спектрал бахолаш долзарб хисобланади. Сўнгги йиллардаги маҳаллий ва хорижий адабиётларда шахмат билан шуғулланаётган болаларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожланиши, шунингдек ёш болаларда юрак-қон томир тизими ва нейровегетатив тизим ўртасидаги боғлиқлик ҳақида тўлиқ ўрганилмаган. Буларнинг барчаси шахмат билан шуғулланадиган болалар саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишининг клиник ва функционал кўрсаткичларини баҳолашнинг долзарблигини белгилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шахмат билан шуғулланувчи болалар саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишининг клиник-функционал кўрсаткичларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар Жиззах шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби бўйича (17.04.2021 й;№ 12) буйруғи ҳамда Қувасой шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби (20.04.2021 й; № 26) буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шахмат билан шуғулланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда оқсил энергия етишмовчилигининг ўрта оғир даражаси 12,1%ида, ортиқча вазн 1,4% ида ва семизлик 6% ида аниқланди, миопияни учраши 11,1%ни, кифоз 2,6%, 39,5% ида енгил даражадаги анемия ва нейроциркулятор дистония 34,7%ни ташкил қилди; организмдаги микроэлементлар дисбаланси хам касаллик ривожланишига олиб келади, шу мақсадда болалар организмидаги асосий макроэлементлар хисобланган кальций, калий ва натрийга хам бахо берилди; бунда қонда 33,3%болаларда натрий миқдори камайганлиги, калий 20,0% болаларда камлиги  ва 3,2%ида эса қондаги миқдори ошганлигини кўрдик, 37,9% болаларда эса кальций миқдори камайган; бу дисбаланс ўз навбатида юқоридаги касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади; таклиф этилган комплекс ёндошувлар ташхислаш ва даволаш сифатини ошишига хизмат қилган ва самаралиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1. Жисмоний ривожланишга тўғри бахо бериш ва улардаги оғишмани ўз вақтида аниқлаб, иқтисод қилишга хизмат қилади; 2. Биохимик қон тахлилида кальций, натрий ва калийни аниқлаш, улар дисбалансини олдини олиш кўп вақт талаб қиладиган сарф харажатларни камайтиради; антропометрик биоэлементлар дисбаланси текширувлари 190 (100%) болада аниқланди, биохимик қон таҳлилидаги битта биоэлемент тахминан 40 000 сўмдан 120 000 сўмни ташкил қилса, текширилган 190 болада 22 800 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: шахмат билан шуғулланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда жисмоний ривожланишга бахо бериш ва биохимик қон тахлилида биоэлементларни текширув усулидан фойдаланиш бир нафар бола хисобига бюджет маблағларини 80 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: бошланғич мактаб ёшидаги шахматчиларда симпатик-адреналин тизимининг фаоллашуви кучайиши билан вегетатив мувозанатнинг бузилиши қизларда кўпроқ қайд этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кузатиш динамикасида харакат фаоллигини баҳолаш натижасида шахматчиларда кунлик ҳаракат фаоллигининг ўсишини аниқладик, дастлаб гипокинезия 64,7% ҳолларда қайд етилган бўлса, кейинроқ бу кўрсаткич  2,6 баробарга  камайган, қиз бола  шахматчиларда вегетатив мувозанатнинг бузилиши буларда ўзига хос индивидуалликни талаб қилади. КИГ ёрдамида  юрак вариабеллигига бахо бериш орқали, болаларда кузатиладиган вегетатив бузилишларни олди олинади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шахмат билан шуғулланувчи болалар  саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишининг клиник-функционал кўрсаткичларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар Жиззах шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби бўйича (17.04.2021 й; № 12) буйруғи ҳамда Қувасой шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби (20.04.2021 й; № 26) буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: натижаларни таҳлил қилганда, шахматчиларда симпатикотония ва гиперсимпатикотония 5,5 марта кўпроқ (р<0,01), эйтония эса камроқ (р<0,05) эканлиги аниқланди, симпатик тизимнинг парасимпатик тизимга нисбатан устунлиги интеллектуал стрессга мослашишнинг энг қулай жараёнини таъминлади. Бола шахмат билан шуғулланган сари симпатик устунлиги камайиб, парасимпатик устунлиги ошиб борган, бу еса шахматчиларнинг мослашувчанлик салохиятини оширган. Хар йили ўтказиладиган диспансер кўрикда КИГ ва вегетатив холатни бахолаш мақсадида Вейна сўровномасидан  фойдаланиш, вегетатив бузилишларни эрта аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бошланғич мактаб ёшидаги шахматчиларда симпатик-адренал тизимнинг фаоллашуви кучайиши билан вегетатив мувозанатнинг бузилишини эрта аниқлаш касаллик олди холатини аниқлашга ёрдам беради ва бу бир бола учун энцефалография харажати 30 000 сўм, 190 болада эса 5 700 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: бошланғич мактаб ёшидаги шахматчиларда симпатик-адренал тизимнинг фаоллашуви кучайиши билан вегетатив мувозанатнинг бузилишини эрта аниқлаш касаллик олди холатини аниқлаш орқали давлат бюджетига хар битта бола учун 80 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгиликнинг моҳияти: шахмат билан шуғулланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда интеллектуал зўриқишга мослашишни ривожлантиришни, шунингдек, юрак ритмининг нейровегетатив регуляцияси бузилишларини тузатишни ҳисобга олган ҳолда таклиф этилаётган даволаш, профилактика ва диагностика чора-тадбирлари мажмуаси соматик касалланишни камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашига олиб келади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот шахматчи болаларда вегетатив мувозанат кўрсаткичларининг физиологик кенг доирасини ва организмнинг умумий ўзига хос бўлмаган реактивлигини аниқлашга имкон берди. Автоном асаб тизимининг симпатик бўлимининг юқори фаолиятининг устунлиги юрак-қон томир тизимининг ишлаш режимини кўрсатади. Бу миокард трофикасининг ёмонлашишига ва  патологик ҳолатларга (юрак ритмининг бузилиши, артериал гипертензия ва бошқалар) олиб келиши мумкин, уларнинг ривожланиш хавфи, айниқса, шахматчиларга хос бўлган асаб эмоционал ва жисмоний фаолият шароитида юқори. Ҳозирги вақтда касалликларнинг ривожланиши мослашувнинг бузилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилмоқда. Яширин донозологик курс функционал оғишларнинг морфологик оғишларга ўтиши билан нотўғри мослашиш орқали шаклланиши мумкин. Шахматчи болаларнинг 41,5% кескин мослашув ҳолати бўлган, улардан 26,9% 7-8 ёшдаги болалар ва 14,6 % 9-11 ёшдаги болалар. Шахматчиларнинг болаларида кескин мослашув ҳолати (424,53±70,43) шахмат билан шуғулланмайдиган тенгдошларига қараганда юқори (561,80±17,94) кузатилади, бу бола танасининг симпатоадренал тизимининг юқори интеллектуал юкламалар жараёнига мослашувининг фаоллашувидан далолат беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шахмат билан шуғулланувчи болалар саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал ривожланишининг клиник-функционал кўрсаткичларини аниқлаш  бўйича олинган илмий натижалар Жиззах шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби бўйича (17.04.2021 й; № 12) буйруғи ҳамда Қувасой шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаби (20.04.2021 й; № 26) буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шахмат билан шугулланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда интеллектуал зўриқишга мослашишни ривожлантиришни, шунингдек, юрак ритмининг нейровегетатив регуляцияси бузилишларини тузатишни ҳисобга олган ҳолда таклиф этилаётган даволаш, профилактика ва диагностика чора-тадбирлари мажмуаси соматик патология билан касалланишни камайтиришга ва ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шахмат билан шуғулланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда интеллектуал зўриқишга мослашишни ривожлантиришни, шунингдек, юрак ритмининг нейровегетатив регуляцияси бузилишларини тузатишни ҳисобга олган ҳолда таклиф этилаётган ноинвазив кардиоинтерфалография усули касалликни эрта ташхислаш ва даволаш имконини яратган (бир нафар беморнинг клиникада бир кунлик даволаниш харажати 80 000 сўм ташкил этади), КИГ усулини қўллаш бир нафар болага 30 000 сўм, 190 болага 5 700 000 сўм маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: шахмат билан шуғилланувчи кичик мактаб ёшидаги болаларда интеллектуал зўриқишга мослашишни ривожлантиришни, шунингдек, юрак ритмининг нейровегетатив регуляцияси бузилишларини хисобга олган холда таклиф этилётган ноинвазив кардиоинтерфалография усули ёрдамида ривожлантиришни 80 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish