Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирова Нилуфар Тожиноровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Венгер карп (Cйпринус cарпио Л.) балиғини интенсив усулда етиштиришнинг технологик асослари”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx742
Илмий раҳбар: Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Собиров Жобир Жамолович, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Венгер карп балиғи зотининг ўсиши, серпуштлиги, озиқланиш хусусиятларини баҳолаш ва интенсив усулда етиштиришнинг технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Венгер карп балиғини интенсив усулда етиштиришнинг урчитиш, чавоқ боқиш, ва ўстириш жараёнларидан иборат технологик жараёнлари яратилган;
Венгер карпи чавоқларининг вазнини зоопланктон кулътурасини ҳовузга киритиш асосида 15-25 г дан 40 г гача, “Баcтовит уз” биопреператини қўллаш асосида кунлик ўртача вазннинг ортишини суткасига 0,3 г гача ошириш мумкинлиги аниқланган.
Венгер карп балиғини интенсив усулда маҳаллий омухта ем ва қўшимча қора ливинка (Ҳерметиа иллуcенс) тирик озуқа билан озиқлантириш уларнинг индивидуал тирик вазнини 350-500 граммга оширишнинг имконияти мавжудлиги тажриба-синовлари асосида исботланган;
Венгер карп балиғининг репродуктив сифати, урғочиларнинг ўртача мутлақ серпуштлиги 886,7 минг дона увулдириқ, унинг ўсиш кўрсаткичи Украин карпларга нисбатан 254,7 минг дона увулдириқга кўплиги аниқланган;
илк маротаба Венгер карп зоти эркаги Украин карп зоти урғочиси билан чатиштириш асосида маҳсулдор, касалликларга чидамли гибрид чавоқлар олинган ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги очиб берилган;
Венгер карп зоти эркаги Украин карп зоти урғочиси билан чатиштириш асосида олинган гибрид чавоқларининг чиқиши 80% ни ташкил қилиши ва 242-360 минг дона балиқ чавоқлари олиш мумкинлиги аниқланган ва чавоқларининг ўртача вазнини 40-50 г гача ошиши исботланган;
бир йиллик гибрид балиқларнинг ўсишининг ортиши ўртача 442,45 г га, вазни ўртача 9,91 марта ошириш мумкинлиги исботланган;
гибрид ва гибрид бўлмаган личинкалардан олинган фойда И-назорат гуруҳ балиқларда 31.9 %, ИИ-тажриба гуруҳидаги балиқларда 34.8 % ташкил этиши, ИИИ-тажриба гуруҳидаги балиқларда 33.1% га тўғри келиши, рентабеллик даражаси гибрид личинкаларда 2,9 % га кўп бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Венгер карп (Cйпринус cарпио Л.) балиғини интенсив усулда етиштиришнинг технологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Балиқчиликда юқори маҳсулдор зотларни яратишнинг самарали гибридизация усуллари Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Кҳоррот фиш ҳоусе” УК ҳўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-октябрдаги 02/22-05/5294-сонли маълумотномаси). Натижада “Венгер” зотли карп балиғининг эркаги билан, “Украин” карпининг урғочиси чатиштирилишидан олинган гибрид ҳолдаги личинкалар чиқиши 80 % ни ташкил қилиб 360 000 дона ҳамда “Украин” карпининг эркаги билан “Украин” карпининг урғочиси чатиштирилишидан олинган гибрид бўлмаган личинкалар чиқиши 80 % ни ташкил қилиб 242 000 дона балиқ чавоқлари олишга эришилган. Личинкаларнинг яшовчанлиги гибрид бўлмаган личинкаларга нисбатан 118 000 донани ва 0,15 % га юқори бўлиши кузатилган. Олинган иқтисодий самарадорлик 175 000 сўмни ташкил этган;
Гипофиз инексиясига ижобий жавоб берадиган ва осон икра берадиган “Венгер” карп урғочи балиқларининг мутлақ ва нисбий серпуштлик хусусиятларини ошириш усули Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Дамачи балиқ” МЧЖ ҳўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-октябрдаги 02/22-05/5294-сонли маълумотномаси). Натижада “Венгер” карп урғочи балиқларининг ўртача мутлақ серпуштлиги 886,7 минг дона увулдириқни, “Украин” капрларида 632,0 минг дона увулдириқни ҳамда уларнинг ўсиш кўраткичлари “Украин” карпларга нисбатан 254,7 минг дона увулдириқни, нисбий серпуштлиги – 22,2 дона увилдириқни ташкил этган. Бунда личинкаларнинг иқтисодий самарадорлиги 12,8 % га ошишига эришилган;
Сув ҳовузларда балиқларни ўстириш учун ҳарорат, гидрокимёвий режим, табиий озуқа базасини шакллантириш усули Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Чиноз wҳите фиш” МЧЖ ҳўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-октябрдаги 02/22-05/5294-сонли маълумотномаси). Натижада гибрид ва гибрид бўлмаган балиқ чавоқларининг ўртача вазни 42-53 граммни ташкил этиб, гибрид бўлмаган чавоқларга нисбатан 8-11 граммга ва 15 % га ўсиши юқорилиги аниқланган. Гибрид личинкаларнинг иқтисодий самарадорлигини 1 575 000 сўмга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish