Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Ойбек Холмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кунгабоқар ҳосилдорлигига экиш муддати, схемаси ва қўшимча чанглатишнинг таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1212.
Илмий раҳбар: Луков Мамадали Кудратович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Юлдашева Зулфия Камоловна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 ва СУР навларини экиш муддатлари, схемаларининг ўсимликнинг ўсиши, ривожланишига ҳамда гуллаш фазасида сунъий равишда қўшимча чанглатишнинг ҳосилдорлик ва ҳосил сифатларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 ва СУР навлари учун мақбул экиш муддати 1-июл ҳамда Сам ҚХИ 20-80 навида 70х30-1 см ва СУР навида 70х25-1 см экиш схемаси аниқланган;
кунгабоқар навларини 10 ва 20 июл муддатларига нисбатан 1 июлда экиш, Сам ҚХИ 20-80 навида қатор ораси 70 см, ўсимлик ораси 20, 25, 35, 40 см га нисбатан 30 см ҳамда СУР навида қатор ораси 70 см, ўсимлик ораси 20, 30, 35, 40 см га нисбатан 25 см схемада экилганда ўсимликларнинг ўсиши, ривожланишига, шу билан бирга гуллаш фазасида сунъий равишда 2 марта қўшимча чанглатишнинг экин ҳосилдорлиги ва сифатларига ижобий таъсири юқорилиги аниқланган;
такрорий экин сифатида экилган мойли кунгабоқар навларининг 1 июл муддатида экилганда ва Сам ҚХИ 20-80 навини гектарига 47,6 минг туп ва Сур навини 57,1 минг туп меъёрида экиб ўстирилганда барг сатҳи, умумий биомассанинг шаклланиш динамикаси ва фотосинтетик фаолияти юқорилиги исботланган;
Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида 1 июл муддатида экилган кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 навини 70х30-1 см ва СУР навини 70х25-1 см экиш схемаларида етиштириб, гуллаш фазасида 2 марта сунъий равишда қўшимча чанглатиш ўтказишнинг иқтисодий самарадорлиги юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида мойли кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 ва СУР навларини экиш муддати, схемаси ва гуллаш фазасида қўшимча чанглатиш ўтказиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
кластер ва фермер хўжаликлари учун ҳаммуаллифликда “Самарқанд вилояти шароитида кунгабоқарнинг мақбул экиш муддати ва схемасини такомиллаштириш бўйича” тавсиянома чоп этилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги №07/21-05/6424-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
мойли кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 ва СУР навларини етиштириш технологияси 2023 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 12 гектар, Жомбой туманида 9 гектар ва Тайлоқ туманида 11 гектар майдонга, жами 32 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги №07/21-05/6424-сон маълумотномаси). Натижада мойли кунгабоқарни етиштириш технологияси бўйича такрорий муддатда 1 июлда экилиб, гуллаш фазасида 2 марта қўшимча чанглатиш ўтказилганда Сам ҚХИ 20-80 навидан 70х30-1 см схемада 36,5 с/га ва СУР навидан 70х25-1 см схемада 31,7 с/га ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси Сам ҚХИ 20-80 навида 137,1% ва СУР навида 105,8% гача ошишига эришилган;
мойли кунгабоқарнинг Сам ҚХИ 20-80 ва СУР навларини етиштириш технологияси 2023 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 11 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги №07/21-05/6424-сон маълумотномаси). Натижада мойли кунгабоқарни етиштириш технологияси бўйича такрорий муддатда 1 июлда экилиб, гуллаш фазасида 2 марта қўшимча чанглатилганда энг кўп мой Сам ҚХИ 20-80 навидан 70х30-1 см экиш схемасида 1701 кг/га ва СУР навидан 70х25-1 см экиш схемасида 1461 кг/га ажратиб олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish