Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Зарина Зиёдиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда маиший оқова сувларидан фойдаланиш самарадорлиги”, 06.01.02 – Мелиорация ва  суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1179.
Илмий раҳбар: Исломов Исмоил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети. Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Хасанов Максуд Марифович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сув танқис шароитларида Бухоро шахридан чиқадиган маиший оқова сувларига чорва моллари учун ем-хашак сифатида беда ва маккажўхори экинини етиштиришда фойдаланиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора Бухоро вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқ шароитида тозаланган маиший оқова суви билан чорва моллари учун озуқабоп экинларидан беданинг Тошкент-3192 навини  суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 80 %, маккажўхорининг Ўзбекистон – 400 БЛ (силос) навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80% тартибда суғориш мақбул эканлиги аниқланган;
беданинг “Тошкент – 3192” навини суғориш олди тупроқ намлиги 80 % тартибда маиший оқова суви билан суғорилганда 1 ц ҳосил олиш учун сарфланган энг кам умумий сув сарфи 39,5 м3/ц, маккажўхорининг “Ўзбекистон – 400 БЛ” навида суғориш олди тупроқ намлиги 70-80 % тартибда 7,4  м3/ц га сув сарфланганлиги аниқланган;
маиший оқова сувларини экин турларига қўллашда тупроқдаги тузларнинг умумий йиғиндиси 6,4 % дан 0,35%га пасайиши, тупроқнинг муҳити pH-8,9 дан 7,5 га камайиши аниқланган;
беда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 80 % тартибда суғорилганда 174 ц/га, маккажўхорини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80 % тартибда оқова сув билан суғорилганда 535 ц/га кўкмасса  ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида, Бухоро шаҳар оқова - чиқинди сувлари билан суғориб парранда ва чорва моллари учун озиқа сифатида беда пичани ҳамда маккажўхоридан кўкмасса ҳосили етиштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари  асосида:
“Бухоро вилоятининг тупроқ шароитларида озуқабоп экинларни етиштиришда оқова сувларидан фойдаланишнинг самарадорлиги” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил  25 январдаги  № 03/28-265 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер ва кластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;   
маиший оқова сувлари билан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Муттаҳархўжа” фермер хўжалигида беданинг “Тошкент – 3192” навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 80 %, маккажўхорининг “Ўзбекистон – 400 БЛ” навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80 % тартибда суғориш технологияси 12 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил  25 январдаги  № 03/28-265 сон маълумотномаси). Натижада беданинг “Тошкент – 3192” навидан 5 та ўримда жами 80 ц/га пичан, маккажўхорининг “Ўзбекистон – 400 БЛ” навидан 589 ц/га кўкмасса ҳосил олишга эришилган;
беданинг “Тошкент – 3192” нави ва маккажўхорининг “Ўзбекистон – 400 БЛ” навини вегетация даврида минерал ўғитлар қўлламасдан фақат маиший оқова сувлари билан суғориш технологияси Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Муттаҳархўжа” фермер хўжалигида 13 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 25 январдаги № 03/28-265 сон маълумотномаси). Фақат маиший оқова сувлари билан суғориш натижасида минерал ўғитлар ва дарё суви 100 % тежалиб, бедада 100 % дан, маккажўхорида 150 % дан юқори рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish