Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Жамолиддин Сапорбой ўғлининг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқларда мойли ва ем-хашак экинларини етиштиришнинг тупроқ унумдорлиги ҳамда қайта шўрланиш жараёнларига таъсирининг илмий асослари (Сардоба сув омбори тошқини натижасида бузилган тупроқлар шароитида)”, 06.01.02 – Мелиоратсия ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Qx246.
Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Жўраев Умид Анварович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сардоба сув омбори тошқини таъсирида зарар кўрган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, уларни қисқа муддатда тиклаш, мавжуд мелиоратив ҳолатга мос экин турларини танлаш ва етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ерларнинг сув таъсирида ювилиши натижасида Оқолтин туманида 0-15см, Сардоба туманида эса 15-30 см ва >30 смдан юқори қалинликда лойқа қалинлиги ҳосил бўлганлиги аниқланган;
ер устки ювилган унумдор қатламини қайта тиклаш (лойқа қатламига боғлиқ ҳолда ишлов бериш, лойқа 0-15 см қалинликда ўтирган ерларда чизел-бороналаш, 15-30 ва >30 смдан юқори қалинликда ўтирган ерларда шудгорлаш, чизел-бороналаш агротадбири ўтказилган, ювилган ерлар текисланган, ер экишга тайёрланган) қисқа муддатда деҳқончиликда фойдаланишга киритилган;
тупроқни ювилиш, шўрланиш ва зичлигига боғлиқ ҳолда соянинг “Нафис”, кунгабоқарнинг “Жахонгир”, жўхорининг “Ўзбекистон-18”, беданинг “Тошкент-1” экинлар навларини экилган, ўғитлаш, қатор ораларига ишлов бериш, суғориш ва тупроқнинг ҳайдалма ва ҳайдалма қатлам остидаги суғориш олди тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 70-70-65%, зичлиги 0-15 см лойқа чўкинди қалинлигида 1,44; 15-30 см қатламда 1,46; >30 смдан юқори бўлганда 1,47 г/см3 ҳамда лойқа чўкиндиларига мос равишда туз миқдорлари 5,52-11,96 т/га тенг бўлганлиги аниқланган;
мойли экинлардан соя ва кунгабоқарни лойқа чўкинди 0-15 см қалинлигида мавсумда 5 марта суғориш, ҳар бир суғоришда 700-750 м3/га, жўхори 6 марта, ҳар бир суғоришда 700-750 м3/га, беда 7 марта, ҳар бир суғоришда 750-850 м3/га; лойқа чўкинди қалинлиги 15-30 см қоплаганда соя 5 марта, ҳар бир суғоришда 750-850 м3/га, кунгабоқар 4 марта, ҳар бир суғоришда 700-800 м3/га, жўхори 6 марта, ҳар бир суғоришда 750-800 м3/га, беда 7 марта ҳар бир суғоришда 750-800 м3/га; лойқа чўкинди қалинлиги >30 см қатлам бўйича соя ва кунгабоқар мавсумда 6 мартадан, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га, жўхори 7 марта, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га, беда 8 марта, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га меъёрларда суғориш мақбуллиги аниқланган;
лойқа чўкинди қалинлиги 0-15 см бўлган шароитда ўртача уч йиллик соянинг дон ҳосили 21 с/га, кунгабоқарнинг писта ҳосили 24,4 с/га, жўхорининг пичан ҳосили 258,4 с/га, беданинг пичан ҳосили 151,0 с/га, лойқа чўкинди қалинлиги 15-30 см бўлганда соя ва кунгабоқардан 19,2-23,1 с/га, жўхори ва бедадан 252,9-146,0 с/га, лойқа чўкинди қалинлиги 30 см ва ундан юқори бўлганда соя ва кунгабоқардан 16,8-19,2 с/га, жўхори ва бедадан гектарига 248,3-123 сентнер пичан ҳосили олишга эришиш мумкинлиги исботланган;
тадқиқотларда ўрганилган экинларнинг суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-65 % тартиб бўйича иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сирдарё вилоятининг гидроморф, оч тусли бўз тупроқлари шароитида мойли ва ем-хашак экинларидан соянинг “Нафис”, кунгабоқарнинг “Жаҳонгир”, жўхорининг “Ўзбекистон-18”, беданинг “Тошкент-1” навларини суғориш олди тупроқ тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-65 фоизда суғориш, экилган ўсимликларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошиши, туз тўпланиш жараёнининг нисбатан камайиши бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
Сирдарё вилояти, Сардоба ва Оқолтин туманлари гидроморф шўрланган тупроқлари шароитида Сардоба сув омбори тошқинидан кейинги лойқа чўкинди қоплами қалинлиги 0-15, 15-30 см ва 30 смдан юқори бўлган тупроқларда мойли (соя, кунгабоқар) ва ем-хашак (жўхори ва беда) ўсимликларининг тупроқ унумдорлигига, шўрланиш жараёнларига таъсири ва ишлаб чиқариш бўйича олиб борилган тадқиқотлари юзасидан “Сардоба сув тошқинидан кейинги суғориладиган майдонларда етиштириладиган экин турлари ва навларини ҳамда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш” ва “Сардоба сув тошқинидан кейин экилган мойли ва ем-хашак экинларининг суғориш тартиблари” бўйича тавсияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-августдаги 04/29-06/921-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсияномалардан бугунги кунда фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда агрокластерлар ишчи ходимлари қўлланма сифатида фойдаланишмоқда;
мойли ва ем-хашак экинларини етиштиришда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-65 фоизда суғориш технологияси Сардоба туманидаги фермер хўжаликларида соя 12,0 гектар, кунгабоқар 9,5 гектар, жўхори 14,0 гектар, беда 8,0 гектар, жами 43,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-августдаги 04/29-06/921-сон маълумотномаси). Натижада, лойқа чўкинди қалинлиги 15-30 см бўлган ерларда соя экини ўсув даври давомида 5 марта, ҳар бир суғоришда 750-850 м3/га, кунгабоқар 4 марта, ҳар бир суғоришда 700-800 м3/га, жўхори 6 марта, ҳар бир суғоришда 750-800 м3/га, беда 7 марта, ҳар бир суғоришда 750-800 м3/га меъёрларда суғорилганда соядан 17,9 с/га дон, кунгабоқардан 22,0 с/га уруғ, жўхоридан 238 с/га қуруқ масса, бедадан 136,0 с/га пичан ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси экин турларига мос равишда 62,2; 62,0; 75,1; 122,5 фоизга тенг бўлган. Шунингдек, лойқа чўкинди қалинлиги 30 см ва ундан юқори бўлган тупроқлар шароитида эса соя ва кунгабоқар 6 марта, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га, жўхори 7 марта, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га, беда 8 марта, ҳар бир суғоришда 650-750 м3/га меъёрларда сув сарфланганда соядан 14,9 с/га дон, кунгабоқардан 17,7 с/га уруғ, жўхоридан 235,6 с/га қуруқ масса, бедадан 118,0 с/га пичан ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси мос равишда 27,7; 27,3; 67,6; 80,2 фоизга тенг бўлганлиги аниқланган; 
мойли ва ем-хашак экинларини етиштиришда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-65 фоизда суғориш технологияси Оқолтин туманидаги фермер хўжаликларида соя 8,5 гектар, кунгабоқар 11,0 гектар, жўхори 13,0 гектар, беда 7,2 гектар, жами 39,7 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-августдаги 04/29-06/921-сон маълумотномаси). Натижада, мойли ва ем-хашак экинларининг ўсув даври давомида лойқа чўкинди қатлами 0-15 см бўлган майдонларда соя ва кунгабоқар экинлари 5 марта, ҳар бир суғоришда 700-750 м3/га, жўхори 6 марта, ҳар бир суғоришда 700-750, беда 7 марта, ҳар бир суғоришда 750-850 м3/га меъёрларда суғорилганда соядан 20,3 с/га дон, кунгабоқардан 23,1с/га уруғ, жўхоридан 247,5 с/га қуруқ масса, бедадан 145,0 с/га миқдорида пичан ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси экин турларига мос равишда 85,9; 80,8; 93,9; 146,7 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish