Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазова Нилуфар Тахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсия ривожланиши хавфини эрта аниқлашда ультратовуш диагностикасининг имкониятлари» 14.00.19 - Клиник радиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1219.
Илмий раҳбар: Камалидинова Шахноза Махмудхановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори; Муминова Нигора Хайритдиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади преэклампсия ривожланиши хавфининг эрта пренатал диагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПЭ нинг ривожланиши хавфини ҳисоблаш бўйича дастурга киритилган 11+0 дан 34+6 гача бўлган ҳомиладорлик ҳафталаридаги аёлларда бачадон артерияси пульсация индексининг эрта перинатал диагностикасига мос қийматлари ишлаб чиқилган;
дастлабки эхографик, биофизик ва биохимик параметрларни ҳисобга олган ҳолда пренатал скринингни ўтказиш усулини танлашда  преэклампсия ривожланиши хавфини ташхислашнинг верификацияси неонатал ва оналар касалланишини камайтириши такомиллаштирилган;
хар бир триместрда ҳомиладорларда преэклампсия ривожланишининг гемодинамик (бачадон артерияси пульсацион индекси-ПИ), биохимик (РАРР-А, PLGF, AFP ва ХГЧ) ва биофизик (АД кўрсаткичлари) предикаторлари аниқланган;
бачадон артерияси пульсация индексининг минтақавий мос қайдлар қийматларини ҳисобга олган ҳолда преэклампсия  хавфини эрта ташхислаш  предикторлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида Эксперт Кенгашига 2024 йил 29 февраль 2-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: ПЭ нинг ривожланиши хавфини ҳисоблаш бўйича дастурга киритилган 11+0дан 34+6 гача бўлган ҳомиладорлик ҳафталаридаги аёлларда бачадон артерияси пульсация индексининг эрта перинатал диагностикасига мос қийматлари ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:    Допплер кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган минтақавий стандартлардан, хусусан, бачадон артерияларининг пулсацияланиш индексининг кўрсаткичларидан тизимли фойдаланиш преэклампсия ривожланиш хавфини ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган маълумотлар Хоразм вилояти “Она ва бола скрининг”  марказининг 25.04.2022 йилдаги  23-k-сонли бўйруғи ва Самарканда вилоят “Она ва бола скрининг”  марказининг 05.04.2022 йилдаги 28-сонли бўйруғига асосан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: *ҳомиладорликнинг скрининг ультратовуш текшируви пайтида эхографик кўрсаткичларни баҳолашга стандартлаштирилган, такомиллаштирилган ёндашувни жорий этиш ПЭ ривожланиши учун юқори хавф гуруҳини аниқлаш имконини беради; *олинган маълумотлар ультратовуш диагностикаси бўлими, айниқса, преэклампсия ривожланиши хавфини эрта пренатал диагностика қилишда муҳим аҳамият касб этади.  
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  бачадон артерияси пульсация индексининг тавсия этилган ҳудудий мос қийматларини ҳомиладорлиги 11+0 ҳафтадан 34+6 ҳафтагача бўлган аёлларда қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги 1 та ҳомиладор аёлга 1 599 330 сўмни ташкил этади. Кузатувдаги 107 нафар бемор  бўйича жами харажатлар камайтирилиб, 171 128 310 сўм тежаб қолинган.
Хулоса: ПЭ нинг ривожланиши хавфини ҳисоблаш бўйича дастурга киритилган ҳомиладорлиги 11+0 ҳафтадан 34+6 ҳафтагача бўлган аёлларда бачадон артерияси пульсация индекси мос қийматлари бўйича ишлаб чиқилган ёндашувни жорий этиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни  1 та ҳомиладор аёл учун 1 599 330 сўмга  тежаш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий инновациялар натижалари “Ҳомиладорларнинг ультратовуш ва биохимик скрининги” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Фан ва таълим бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги  236-сонли маълумотномаси ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт комиссиясининг 2023 йил 26 декабрдаги 22/23-сон хулосаси) номли методик тавсиялар асосида соғлиқни сақлаш соҳаси даволаш муассасаларида жорий этилган.
иккинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: дастлабки эхографик, биофизик ва биохимик параметрларни ҳисобга олган ҳолда пренатал скринингни ўтказиш усулини танлашда  преэклампсия ривожланиши хавфини ташхислашнинг верификацияси неонатал ва оналар касалланишини камайтириши такомиллаштирилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:   ушбу усулларни қўллаш бўйича олиб борилган илмий ишлар натижалари биофизик, ультратовуш ва биокимёвий белгиларни қўллаш орқали преэклампсия ривожланиш хавфини диагностика қилиш имкониятларини кенгайтириши, шунингдек, ҳомиладорликни физиологик бошқариш масаласини ҳал қилиш ва шу билан ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган маълумотлар Хоразм вилояти “Она ва бола скрининг”  марказининг 25.04.2022 йилдаги  23-k-сонли бўйруғи ва Самарканда вилоят “Она ва бола скрининг”  марказининг 05.04.2022 йилдаги 28-сонли бўйруғига асосан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: преэклампсия ривожланиш хавфини эрта ташхислаш ва унинг олдини олиш, касаллик ва туғруқдан кейинги асоратларни ўз вақтида даволаш ҳамда неонатал ва оналар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш; ҳомиладорликнинг физологик кечишини яхшилаш орқали ҳомиладор аёллар ҳаёт сифатини яхшилаш.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда преэклампсиянинг эрта прогноз қилувчи омилларини ва ушбу касалликнинг ривожланишида хавф гуруҳини аниқлаш, ўз навбатида, диагностика вақтини қисқартириш хисобига иқтисодий харажатларни 2,8 баравар камайтиришга олиб келади ва ҳар бир бемор учун 1 834 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Кузатувдаги 68 нафар ҳомиладор аёлнинг ПЭ ривожланиши туфайли барча харажатларни камайтириш ҳисобига 124 712 000 сўм жамғарма маблағлари тежалган.
Хулоса: натижаларнинг жорий қилиниши преэклампсияли беморларни ўз вақтида аниқлаш, профилактика ва даволашни ўз вақтида ўтказиш, бу билан неонатал ва оналар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш, ҳомиладор аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Агар иқтисодий харажатларни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳисобига 2.8 баравар камайтириш ҳолатлари ҳисобга  олинса, у ҳолда ишлаб чиқилган ёндашувнинг иқтисодий самарадорлиги 1 та ҳомиладор аёлга 1 834 000 сўмни ташкил этган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий инновациялар натижалари “Ҳомиладорларнинг ультратовуш ва биохимик скрининги” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Фан ва таълим бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги  236-сонли маълумотномаси ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт комиссиясининг 2023 йил 26 декабрдаги 22/23-сон хулосаси) номли методик тавсиялар асосида соғлиқни сақлаш соҳаси даволаш муассасаларида жорий этилган.
учинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: хар бир триместрда ҳомиладорларда преэклампсия ривожланишининг гемодинамик (бачадон артерияси пульсацион индекси-ПИ), биохимик (РАРР-А, PLGF, AFP ва ХГЧ) ва биофизик (АД кўрсаткичлари) предикаторлари белгиланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:    пренатал диагностика тактикаси ва ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ПЭ ривожланишини башорат қилиш такомиллаштирилди ва ҳомиладорликни келгусида кузатиш масаласи ҳал қилинди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган маълумотлар Хоразм вилояти “Она ва бола скрининг”  марказининг 25.04.2022 йилдаги  23-k-сонли бўйруғи ва Самарканда вилоят “Она ва бола скрининг”  марказининг 05.04.2022 йилдаги 28-сонли бўйруғига асосан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: *скрининг комплексига эрта ҳомиладорлик даврида ПЭ ривожланиши хавфини прогноз қилувчи омилларни киритиш ҳомиладорликнинг эрта даврида  преэклампсияни башорат қилиш самарадорлигини оширади; * бачадон артерияси пульсацион индексининг қайд этилган предикаторлари ва ишлаб чиқилган преэклампсия ривожланиши хавфини ҳисобга олишнинг комбинацияланган скрининги алгоритми: 90,3% - диагностик ўзига хос, 94,3% - диагностик таъсирчан, уларнинг диагностик самарадорлиги 91,6%ни ташкил этади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш самарасини ошириш ва преэклампсия хавфининг олдини олиш, касалланиш ва туғруқдан кейинги асоратларни камайтириш, неонатал ҳамда оналар касалланиши ва ўлимни камайтиришдан иборат. Хавф гуруҳини аниқлаш, ўз навбатида, диагностика вақтини қисқартириш ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,8 баробарга камайтиришга олиб келади ва ҳар бир ҳомиладор аёл учун 1 834 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради. Преэклампсия ривожланиши хавфи юқори бўлган кузатувдаги 107 нафар беморнинг жами харажатларини камайтириш ҳисобига 196 238 000 сўм жамғарма маблағлари тежалган.
Хулоса: тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши преэклампсияли беморларни ўз вақтида аниқлаш, профилактика ва даволашни ўз вақтида ўтказиш, бу билан неонатал ва оналар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш, ҳомиладор аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Агар иқтисодий харажатларни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳисобига 2.8 баравар камайтириш ҳолатлари ҳисобга  олинса, у ҳолда ишлаб чиқилган ёндашувнинг иқтисодий самарадорлиги 1 та ҳомиладор аёлга 1 834 000 сўмни ташкил этди
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ҳомиладорларнинг ультратовуш ва биохимик скрининги” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Фан ва таълим бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги  236-сонли маълумотномаси ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт комиссиясининг 2023 йил 26 декабрдаги 22/23-сон хулосаси) номли методик тавсиялар асосида соғлиқни сақлаш соҳаси даволаш муассасаларида жорий этилган.
тўртинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: бачадон артерияси пульсация индексининг минтақавий мос қайдлар қийматларини ҳисобга олган ҳолда преэклампсия  хавфини эрта ташхислаш  алгоритми ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:    тиббиётда улкан илмий ва амалий қизиқишни намоён этувчи бачадон артерияси пульсацион индекси ультратовуш тавсифини ҳисобга олган ҳолда ПЭни эрта ташхислаш ҳақидаги назарий ва клиник тасаввурлар кенгайтирилган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган маълумотлар Хоразм вилояти “Она ва бола скрининг”  марказининг 25.04.2022 йилдаги  23-k-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти “Она ва бола скрининг”  марказининг 05.04.2022 йилдаги 28-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: *скрининг комплексига эрта ҳомиладорлик даврида ПЭ ривожланиши хавфини прогноз қилувчи омилларни киритиш ҳомиладорликнинг эрта даврида  преэклампсияни башорат қилиш самарадорлигини оширади; * бачадон артерияси пульсацион индексининг қайд этилган предикаторлари ва ишлаб чиқилган преэклампсия ривожланиши хавфини ҳисобга олишнинг комбинацияланган скрининги алгоритми: 90,3% - диагностик ўзига хос, 94,3% - диагностик таъсирчан, уларнинг диагностик самарадорлиги 91,6%ни ташкил этади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш самарасини ошириш ва преэклампсия хавфининг олдини олиш, касалланиш ва туғруқдан кейинги асоратларни камайтириш, неонатал ва оналар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш. Хавф гуруҳини аниқлаш, ўз навбатида, диагностика вақтини қисқартириш ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,8 баробарга камайтиришга олиб келади ва хар бир ҳомиладор учун 1 834 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради. Преэклампсия ривожланиши хавфи юқори бўлган кузатилган 107 нафар беморнинг жами харажатларини камайтириш хисобига 196 238 000 сўм жамғарма маблағлари тежалган.
Хулоса: тадқиқотнинг информативлигини ошириш ва натижалар интерпретациясида хатоларни камайтириш учун ишлаб чиқилган алгоритм ва ҳомиладорликнинг эрта даврида ПЭ ривожланиши хавфини ҳисобга олиш моделига амал қилиш лозим. Олинган маълумотларга мувофиқ, ишлаб чиқилган ёндашувнинг жорий этилиши 1 834 000 сўм миқдоридаги иқтисодий самарадорликни берди. Умумий харажатлар иқтисоди 196 238 000 сўмни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish