Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуритдинов Шохобиддин Фазлитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдром хавф омилларининг клиник-лаборатор стратификацияси» 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.25 – Клиник лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib864.
Илмий раҳбарлар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усмонова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юрак ишемик касаллиги мисолида юрак-қон томир касалликлари хавфини клиник-лаборатор табақалаштириш моделини яратиш асосида аҳоли ўртасида метаболик синдром хавфини камайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гликемик коэффициентларнинг юрак қон-томир касалликлари ва метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмларини шаклланишидаги роли исботланган;
юрак қон-томир касалликлари учун асосий хавф омиллари даражасининг динамикаси метаболик синдром таркибий қисмларининг дастлабки ҳолатига боғлиқлиги аниқланган;
метаболик синдромнинг клиник ва лаборатория табақаланиши тизимига коморбид касалликлар ва гипергликемиянинг турли тоифаларини киритиш мақсадга мувофиқлиги исботланган;
илк бор  гипергликемиянинг турли тоифалари ва коеффитсиентларини ўз ичига олган клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг бошланғич қийматлари асосида метаболик синдромнинг хавф стратификатсиясини оптималлаштириш имконини берувчи рақамли дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 29-февралдаги 2-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: гликемик коэффициентларнинг юрак қон-томир касалликлари ва метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмларини шаклланишидаги роли исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: метаболик синдром мезонларига гипергликемия тоифалари ва гликемик коэффициентлар каби компонентларни киритиш мақсадга мувофиқлиги асосланган, хамда ушбу синдромнинг патогенези ҳақидаги назарий тушунчаларнинг кенгайганлиги билан изоҳланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: метаболик синдром хавф омилларининг клиник-лаборатор кўрсаткичларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази Хоразм филиалида 2023 йил 3 июлдаги №41-И &1 сонли буйруқ ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2023 йил 26 июндаги №112/1-И сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдромни лаборатор ташхиси учун кенгайтирилган мезонларни амалиётга жорий этиш касалликнинг дастлабки, клиникадан олдинги босқичларида ташхислаш, даволаш, бирламчи ва иккиламчи профилактикасини ўз вақтида олиб бориш натижасида ҳаёт сифати яхшилаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхис қўйиш метаболик синдром касаллиги ва унинг асоратлари ривожланишининг олдини олишга олиб келади, бу эса ҳар бир беморни даволаш харажатларини йилига 1.300.000 сўм миқдорида камайтириш имконини берган.
Хулоса: Турли тоифадаги гипергликемия ва гликемик коэффициентларнинг метаболик синдром ва юрак қон-томир касалликларининг шаклланишидаги роли тўғрисида янги илмий маълумотлар олинган ва уларга асосланган холда хавф омилларининг аниқлаш ва даволаш амалиётга жорий этилиши ҳар бир беморга йилига 1 300 000 сўм миқдорида моддий харажатларни камайтириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: юрак қон-томир касалликлари учун асосий хавф омиллари даражасининг динамикаси метаболик синдром таркибий қисмларининг дастлабки ҳолатига боғлиқлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:  гипергликемик коэффициентнинг юқори қийматлари симпатоадренал тизимнинг гиперактивлигини акс эттиради, постгликемик коэффициентнинг юқори даражалари эса - вагоинсуляр тизимнинг гиперактивлигини кўрсатади. Ушбу маълумотлар гликемик эгри чизиқнинг турли босқичлари бузилган ҳолда даволаш тактикасини илмий жиҳатдан аниқлашга имкон беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: метаболик синдром хавф омилларининг клиник-лаборатор кўрсаткичларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази Хоразм филиалида 2023 йил 3 июлдаги №41-И &1 сонли бўйруқ ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2023 йил 26 июндаги №112/1-И сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гликемик эгри чизиқнинг турли босқичлари патологиясини даволашга табақалаштирилган ёндашув вақтинчалик ногиронлик кунлари ва беморнинг шифокорга ташрифлари сонини камайтиришга, натижада ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхис қўйиш метаболик синдром касаллиги ва унинг асоратлари ривожланишининг олдини олишга олиб келади, бу эса ҳар бир беморни даволаш харажатларини йилига 1.300.000 сўм миқдорида камайтириш имконини берган. Вақтинчалик ногиронлик муддатини 7 кунга қисқартириш ушбу пулга яна 1 137 500 сўм қўшиш имконини беради.
Хулоса: Гликемик эгри чизиқнинг турли фазалари бузилган метаболик синдромни даволашга табақалаштирилган ёндашув ҳаёт сифатини яхшилаш ва касалликнинг кучайишини олдини олиш имконини беради, бу еса 1 беморни даволаш учун 1.300.000 сўм ва яна, 7 кун давом етиши мумкин бўлган вақтинчалик ногиронликнинг олдини олиш натижасида 1.137.500 сўм миқдорида моддий харажатларни камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: метаболик синдромнинг клиник ва лаборатория табақаланиши тизимига коморбид касалликлар ва гипергликемиянинг турли тоифаларини киритиш мақсадга мувофиқлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: илмий янгиликнинг аҳамияти шундаки, илк бор метаболик синдром хавфини баҳолашда ва ушбу синдромни даволаш дастурини тайёрлашда гипергликемиянинг турли тоифалари ва гликемик коеффитсиентларни киритиш коморбид касалликлар ва метаболик синдром хавф даражасини атрофлича аниқлаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: метаболик синдром хавф омилларининг клиник-лаборатор кўрсаткичларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази Хоразм филиалида 2023 йил 3 июлдаги №41-И &1 сонли бўйруқ ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2023 йил 26 июндаги №112/1-И сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мултифакториал клиник ва лаборатория ташхисот усули метаболик синдромни ҳам, у билан боғлиқ касалликларни ҳам башорат қилиш имконини беради ва юқоридаги ҳолатларни ўз вақтида ташхислаш, адекват даволаш ва олдини олиш имконини беради. Натижада, бир вақтнинг ўзида бир нечта касалликларнинг кечишини барқарорлаштириш мумкин, бу эса ҳаёт сифатини яхшилашга, беморларга касбий фаолиятига қайтиш ва метаболик синдром билан боғлиқ бўлган касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гликемик эгри чизиқнинг симпатоадренал фазаси бузилишларини ўз вақтида ташхислаш ва даволаш вагоинсулар фаза бузилишларининг ривожланишига тўсқинлик қилади ва натижада 2-тоифа қандли диабет  шаклланишининг олди олинади. Тана вазнини ўз вақтида нормаллаштириш семизликни, 2-тоифа қандли диабет ва юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш имконини беради. Шундай қилиб, хавф омилларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмлари бўлган одамларда даволаниш харажатларини 1 300 000 сўмдан бошлаб, коморбид касалликлар сони ва туридан келиб чиққан холда бир неча ўнлаб ва юз минглаб сўмгача камайишига олиб келади
Хулоса: Кўп факторли хавфни баҳолашга гликемиянинг турли тоифалари ва коеффитсиентларини киритиш метаболик синдромнинг клиник ва лаборатория табақаланишини оптималлаштириш имконини беради. Бу, ўз навбатида, юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш орқали метаболик синдромнинг кучайиши, коморбид касалликларнинг пайдо бўлиши хавфини камайтириш, шунингдек даволаш харажатларини камайтириш ва режалаштирилган моддий харажатларнинг олдини олиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  илк бор  гипергликемиянинг турли тоифалари ва коеффитсиентларини ўз ичига олган клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг бошланғич қийматлари асосида метаболик синдромнинг хавф стратификатсиясини оптималлаштириш имконини берувчи рақамли дастур ишлаб чиқилди.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу тадқиқотда ишлаб чиқилган метаболик синдром учун рақамли хавф табақалаш дастури қисқа вақт ичида ушбу синдромнинг оғирлигини баҳолаш, унинг хавф даражасини аниқлаш ва маълум бир бемор учун индивидуал даволаш ва профилактика режасини ишлаб чиқиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: метаболик синдром хавф омилларининг клиник-лаборатор кўрсаткичларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази Хоразм филиалида 2023 йил 3 июлдаги №41-И &1 сонли бўйруқ ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2023 йил 26 июндаги №112/1-И сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Метаболик синдромнинг рақамли хавф табақалаш дастуридан амалиётда фойдаланиш юқори хавфли гуруҳларни ўз вақтида аниқлаш, ушбу синдромнинг асосий таркибий қисмларини илмий асосланган даволаш ва олдини олиш, шунингдек, юрак қон-томир касалликларининг шаклланишини башорат қилиш имконини беради. Натижада, ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморни тўлиқ фаолиятга қайтариш мумкин. Шу билан бирга, шифокор учун қўшимча қулайликлар яратилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқилган дастур компютер, планшет ва смартфонда қўлланилиши мумкин, у бир неча дақиқада метаболик синдромнинг хавф даражасини ва прогнозини аниқлаш имконини беради. Ушбу дастурдан фойдаланиш шифокорнинг беморнинг аҳволини аниқлаш ва мониторинг қилиш вақтини тежайди, бу эса ҳар 100 беморга 277 778 сўм миқдорида қўшимча иқтисодий самара олиш имконини беради.
Хулоса: Метаболик синдром учун хавфни рақамли стратификатсия қилиш дастури хавфни ташхислаш, даволаш тактикасини аниқлаш ва метаболик синдром, шунингдек, юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш учун инноватсион воситадир. Ушбу дастурдан амалиётда фойдаланиш ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморни тўлиқ фаолиятга қайтариш орқали ижтимоий самара беради. Даволаш-профилактика учун моддий харажатларни камайтириш, шунингдек, даволаниш вақтини қисқартириш ва шифокор вақтини тежаш ҳисобига минимал иқтисодий самара 1 302 778 сўмни ташкил этади. Бу миқдор метаболик синдром билан бирга келадиган юрак қон-томир касалликлари мавжудлигига қараб ошади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish