Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Отабек Алишерович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани ташиш қурилмасини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т3495
Илмий раҳбар: Мардонов Ботиржан Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани ташиш қурилмасини такомиллаштириш асосида юқори синфли тола олиш ва атроф-муҳитга чиқариладиган чангни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани ташиш ва тозалаш қурилмасини қозиқчали шнекли секцияларида хомашёдан ифлослик ва чангни ажратишнинг аэродинамик режимини бошқариш, чангни ажратувчи махсус қурилма қўллаш ҳисобига муқобил технологияси ишлаб чиқилган;
майда ифлосликлар ва чангни ажратиш зонасида пахта оқимининг  тезлиги шнекнинг қўйи қисмидаги сўрувчи босим таъсирида унинг  узунлиги бўйича нотекис тақсимланиши ва оқим таркибидан майда ифлосликларни самарали ажратишни таъминлайдиган аэродинамик режим параметрлари қурилган регресион моделлар тахлили асосида аниқланган;
пахтани ташиш ва тозалаш қурилмасида майда ифлослик ва чангдан тозалаш жараёнида 8 секциялик шнекда ажратилган ифлосликлар миқдори Эйлер тенгламаси ечимлари ва  натижаларини статистик ишлов бериш асосида 3- ва 4- сецияларда максимумга эришиши аниқланган.
пахтани ташиш ва тозалаш самарадорлиги юқори бўлишлигини таъминлайдиган “Пахтани ташиш ва тозалаш қурилмаси - пневмотраспорт - чанг ушлагич-циклон” дан иборат технологик тизим ишлаб чиқилган ҳамда чанг ушлагичга янги буғ пуркагич ўрнатилиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани ташиш қурилмасини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш  бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани ташиш ва тозалаш учун тавсия этилган қурилма Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг тасарруфига қирувчи “Aliyortex” МЧЖга ва “Sardoba Universal Сluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхоналарида тадбиқ этилган  (Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил 11 декабрдаги № 03/22-1007-сонли маълумотномаси). Натижада мавжуд технологияда тозалаш самарадорлиги 86,7% ни, такомиллаштирилган пахтани ташиш ва тозалаш қурилмаси ишлатилганда эса умумий тозалаш самарадорлик 90,4% ни ташкил этиб, тола сифати яхшиланганлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish