Касимова Гулнорахон Зулфикаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромда жигар ва буйракдаги оксидланиш жараёнларга эндотелий дисфункциясининг таъсири ва уни тиклаш йўллари», 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.1.PhD/Tib445.
Илмий раҳбар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Саидамир Абрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментда метаболик синдром ривожланишида жигар, буйраклар ва эндотелийда оксидланиш жараёнлари бузилишининг молекуляр механизмларини ва хитозан сулфат ва унинг нано шакли билан коррекциялаш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик синдром ривожланишида эндотелий дисфункцияси бузилишига хитозан турли шаклларининг коррекцияловчи таъсири, қон томирлар дисфункцияси бузилишини тиклашда хитозан сульфат ва хитозан сульфатнинг нано шакллари глюкофажга нисбатан самарадорлиги асосланган;
метаболик синдром ривожланишида жигар ва буйракда оксидловчи жараёнлар бузилишининг патогенетик механизмларини хитозаннинг турли шакллари билан коррекциялаш усуллари ишлаб чиқилган;
илк маротаба метаболик синдром ривожланишида жигар ва буйракда митохондриал ва микросомал оксидланишда бузилишнинг аҳамияти, бу тизимлар бузилиши тўғридан-тўғри оксидант, антиоксидант ва NO-тизимларнинг дисфункционал ҳолатига боғлиқлиги исботланган.
илк маротаба метаболик синдром ривожланишида жигар ва буйракда МОТ ва митохондриал оксидланишга хитозан ҳосилаларининг коррекцияловчи таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Метаболик синдромда жигар ва буйракдаги оксидланиш жараёнларига эндотелий дисфункциясининг таъсири ва уни тиклаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Метаболик синдромда эндотелий фаолияти бузилишини коррекциялашда хитозан сульфат» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 14 ноябрдаги 8н/176-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма метаболик синдромни хитозан сульфат билан даволаш ва профилактикаси чора-тадбирларини белгилашга имкон берган;
метаболик синдромда жигар ва буйракдаги оксидланиш жараёнларига эндотелий дисфункциясининг таъсири ва уни тиклаш йўллари самарадорлиги ва олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораториясига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши беморларга фундаментал текширув натижаларини жорий этиш метаболик синдромни эрта ташхислашга ёрдам берган, касалликни даволаш ва прогнозлашни, беморлар ҳаётини яхшилаб, асоратлар сонини пасайтирган ва беморларнинг узоқ вақт даволанишларини 15%га қисқартириш имконини берган.