Sayt test rejimida ishlamoqda

Паттахова Дурдона Алишер қизи
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги тузилишдаги кўйлакбоп тўқимани яратиш ва уни тўқув дастгоҳида ҳосил бўлиш жараёнини муқобиллаш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4264
Илмий раҳбар: Рахимходжаев Саидиварис Саидгазиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпила Лалашбаевич техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган тўқимачилик саноати институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги тузилишдаги кўйлакбоп тўқимани яратиш ва ҳосил бўлиш жараёнини муқобиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги тузилишдаги кўйлакбоп матолар ассортименти полотно ва бурама ўрилишлари асосида яратилган ва уларнинг тузилиш кўрсаткичларини физик-механик, гигиеник, истеъмол хусусиятларига таъсири натижаларни солиштириш ёрдамида аниқланган;
 қайишқоқликнинг механик модели қўлланилган ҳолда лойиҳаланган койлакбоп матони қисқариш ҳусусиятини аниқлаш учун янги ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган ҳамда иплар қисқариши ўзгаришини релаксация вақтига, тўқиманинг шаклланиш тезлигига ва атроф-муҳитнинг намлик,  ҳароратига боғлиқлиги  қонуниятлари аниқланган;
тўқув дастгоҳида бурама ипларининг асос ипларга нисбатан галевадан ўтиш вақтида асос галевадан ўтган ипларнинг таранглигини муқобиллаштириш учун бурама мослама қурилмаси ишлаб чиқилган;
тўқима ҳосил бўлиш жараёнининг математик модели тузилган ва кўйлакбоп тўқимани ҳосил бўлиш жараёнини муқобил параметрлари кўп омилли регрессион моделларини таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги тузилишдаги тўқимани яратиш ва уни тўқув дастгоҳида ҳосил бўлиш жараёнини муқобиллаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
янги кўйлакбоп тўқима учун  Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 06901  13.12.2021йил). Натижада     Республикамиз иқлим шароитига тўғри келадиган тўқималар ассортименти кенгайтирилган;
янги кўйлакбоп матоларни ишлаб чиқаришнинг муқобил технологик параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “АPITЕKS” МЧЖ ва “BUNYODKOR TEXTILE” МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналарида тадбиқ этилди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 23-декабрдаги № 03/25 сонли маълумотномаси). Натижада янги тузилишдаги кўйлакбоп тўқиманинг ишқаланишга чидамлилиги 67 %га, ғижимланмаслик хусусияти 8% га, танда бўйича узилиш кучи 17% га, маҳсулот самарадорлигини 22,8 % га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish