Sayt test rejimida ishlamoqda

Яздонова Сахиба Курбановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий кибермаконнинг таълим ва тарбия самарадорлигига салбий таъсири” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Fal84
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Тадеуш Иванович Адуло, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Норқулов Сухроб Дусмуратович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бекмурадова Гулшода Ҳайитовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.  
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим ва тарбия жараёнини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишда сифат самарадорлигига салбий таъсир этувчи кибермакон омилларини аниқлаш ва улар ўртасидаги диалектик алоқадорлик кучини топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кибермакон фразаси доирасида юзага келаётган аксиологик деформациялашув жараёнларининг таълим ва тарбияга ўтказаётган салбий таъсирини олдини олиш билан боғлиқ таъқиқловчи ва баҳоловчи мезонлари очиб берилган; 
замонавий кибермаконда таълим ва тарбия жараёнини миллий менталитетга мос равишда ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишнинг прагматик воситалари мантиқий асосланган;  
таълим-тарбия сифатига деструктив таъсир этувчи компютер, телефон, интернет, аудио ва видео маҳсулотларининг кибермакондаги ҳаракатланиш механизмини умумийликдан хусусийликка ўтиш босқичи корреляцион (ўзаро таъсир омилларига кўра) услубда исботланган;                     
замонавий кибермаконда барқарор таълим ва тарбия олиш тизими самарадорлигини таъминлашда “оила-маҳалла-таълим” билан боғлиқ ижтимоий муҳитнинг функсионал интеграциялашувини кучайтириш имкониятлари интеграл хусусиятига кўра мантиқий далилланган;     
кибермаконнинг психологик таъсиридан холи таълим-тарбия муҳитини яратишда ижтимоий макон, реал замонга боғлиқ компонентлар (ҳудуд, муҳит, социал муносабат)ни ҳисобга олиш зарурати фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Замонавий кибермаконнинг таълим ва тарбия самарадорлигига салбий таъсирини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, улар ўртасидаги корреляцион алоқадорлик коеффициентини топиш, таълим ва тарбия софлигига, функсионал интеграциялашувига олиб борувчи “ижтимоий драйверлар” тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
кибермакон фразаси доирасида юзага келаётган аксиологик деформациялашув жараёнларининг таълим ва тарбияга ўтказаётган салбий таъсирини олдини олиш билан боғлиқ таъқиқловчи ва баҳоловчи мезонлари очиб берилганлигига доир хулоса ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 40 та қонунчилик ҳужжатлари, 21 та Ҳукумат қарор лойиҳаларини ва давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини яратишда, шунингдек, раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича 60 соатлик малака ошириш курси дастури лойиҳасини ва маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2023-йил 27-июлдаги 02-01/1013-сон маълумотномаси). Натижада Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятида белгиланган вазифалар самарадорлигини оширишга, кибер таҳдидлардан ҳимояланиш тизим такомиллашувига эришишда илмий методологик манба сифатида хизмат қилган;
замонавий кибермаконда таълим ва тарбия жараёнини миллий менталитетга мос равишда ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишнинг прагматик воситалари мантиқий асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурида маданият марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш жамоатчилик кенгаши вазифаларини бажаришга қаратилган “танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг туман (шаҳар) фестивалларини ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш” бўйича тузилган Комплекс чора-тадбирлар дастурини ва “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” мавзусида халқаро анжуманни ўтказишга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 8-августдаги 02-12-15-5750-сон маълумотномаси). Натижада, вазирликнинг ваколат доирасидан келиб чиқиб, амалга оширган чора-тадбирларини муваффақиятли бажарилишига хизмат қилган;
таълим-тарбия сифатига деструктив таъсир этувчи компютер, телефон, интернет, аудио ва видео маҳсулотларининг кибермакондаги ҳаракатланиш механизмини умумийликдан хусусийликка ўтиш босқичи корреляцион (ўзаро таъсир омилларига кўра) услубда исботланганлигига доир илмий, амалий ҳамда методологик ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, иқтидорини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган Консепсия лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 17-июлдаги 04-13-21-1932-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик тизимидаги ташкилотларда таълим ва тарбия узвийлигини таъминлашда, таълим софлигини ташқи таъсирлардан асрашда, тарбия борасида асрлар давомида синовдан ўтган миллий қадриятларга таяниш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий ислоҳотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
           замонавий кибермаконда барқарор таълим ва тарбия олиш тизими самарадорлигини таъминлашда “оила-маҳалла-таълим” билан боғлиқ ижтимоий муҳитнинг функсионал интеграциялашувини кучайтириш имкониятлари интеграл хусусиятига кўра мантиқий далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси аҳолисини бузғунчи ғоя ва ҳаракатлаг таъсиридан асраш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини тарғиб этиш бўйича ишлаб чиқилган сҳора-тадбирлар ссенарийсини ишлаб чиқишда ва жоуларда фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, отинойиларнинг билимларини ошириш бўйича комплекс сҳора-тадбирлар дастури лойиҳасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 17-июлдаги 02-02/1-5302-сон маълумотномаси). Натижада диний ташкилотлар билан мустаҳкам оъзаро ҳамкорлик қилиш, жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таʼминлаш юзасидан қўмита тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда муҳим илмий манба боʻлиб хизмат қилган; 
кибермаконнинг психологик таъсиридан холи таълим-тарбия муҳитини яратишда ижтимоий макон, реал замонга боғлиқ компонентлар (ҳудуд, муҳит, социал муносабат)ни ҳисобга олиш зарурати фалсафий жиҳатдан асосланганлигига доир хулоса ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2023-йил май ва август ойларида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” каби дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-августдаги 04-36-1193-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда замонавий кибермакондан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, улар онгида воқеликка онгли равишда муносабат билдириш, ахборот-технологик янгиликларни қабул қилишда миллий қадриятларга, минг йиллик урф-одатларга амал қилиш каби миллий менталитетни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish