Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Юнус Ортиқовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллатлараро маданиятни ривожлантиришда бағрикенгликнинг ахлоқий асослари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика) (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Fal95
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллатлараро маданиятни ривожлантиришда бағрикенгликнинг ахлоқий парадигма ва темперамент моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллатлараро бағрикенгликнинг ривожланиш тадрижийлигида марказий ўрин тутадиган этномаданий плюрализм ва инсонпарварлик каби ахлоқий қадриятлар бугунги постмодерн жамиятнинг мулоқот маданияти билан ўзаро диалектик алоқадорликда эканлиги фалсафий асосланган;
Янги Ўзбекистонда миллатлараро маданиятни ривожлантиришнинг хушмуомалалик, сабр-қаноат, камтарлик сингари ижтимоий мезонлари ва унинг ўзаро диалектик таъсирланишга асосланган мулоқот функсиялари бағрикенгликнинг ахлоқий тамойилларига адекват эканлиги исботланган;
миллатлараро маданиятнинг характерини белгиловчи ахлоқий, иқтисодий, маданий ривожланиш даражаларига хос бўлган интеграцион мулоқотнинг замонавий модели фалсафанинг атрибутив категориялари орқали аниқланган;
бағрикенглик феноменининг субстансионал асосини ташкил этувчи “сабрлилик”, “бир-бирига ҳурмат”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “муросайи-мадора” каби тамойилларни ёшлар онгига сингдиришнинг ҳозирги замон характерига мос бўлган тарихий-маданий,  ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-ҳуқуқий парадигмалари такомиллаштирилган;
миллатлараро маданият ва бағрикенгликнинг ахлоқий асослари тенглик, бирдамлик, мулоқот каби ижтимоий ғояларда ўз аксини топган ҳолда давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар бирлиги ва ҳамжиҳатлигини қўллаб-қувватлашда ифодаланиши мантиқий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон миллатлараро маданиятининг ривожланиш жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
миллатлараро бағрикенгликнинг ривожланиш тадрижийлигида марказий ўрин тутадиган этномаданий плюрализм ва инсонпарварлик каби ахлоқий қадриятлар бугунги постмодерн жамиятнинг мулоқот маданияти билан ўзаро диалектик алоқадорликда эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан 2020-2022 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг элеcтрон-трансдициплинар платформасинияратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий унверситетининг 2023-йил 21-февралдаги 04/11-985-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойихасини янада такомоллаштириш асосида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатлар ўртасида бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик маданиятининг ўсишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда миллатлараро маданиятни ривожлантиришнинг хушмуомалалик, сабр-қаноат, камтарлик сингари ижтимоий мезонлари ва унинг ўзаро диалектик таъсирланишга асосланган мулоқот функсиялари бағрикенгликнинг ахлоқий тамойилларига адекват эканлигига доир таклиф тавсиялардан Самарқанд вилояти маданият бошқармасининг “2019-2025–йилларда Ўзбекистон Республикасида миллатлараро маданият бағрикенглик маданиятини ривожлантириш” Консепсияси лойиҳасини ва  “2030–йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-апрелдаги 04-12-05-1961-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллатлараро маданият асосида фуқароларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларини ривожлантириш, турли давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятларида турли миллат вакиллари акс этган замонавий комил инсон консепсиясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
миллатлараро маданиятнинг характерини белгиловчи ахлоқий, иқтисодий, маданий ривожланиш даражаларига хос бўлган интеграцион мулоқотнинг замонавий модели фалсафанинг атрибутив категориялари орқали аниқланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИХ йўналишида белгиланган “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” номли 40 – банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифатмарказининг 2023-йил 1-мартдаги 02-22/165-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда миллатлараро бағрикенглик ўзига хос ва бетакрор ижтимоий муҳит асосида ривожланиб боришига, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларининг ахлоқий тафаккури негизида, миллатлараро бағрикенгликни шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
бағрикенглик феноменининг субстансионал асосини ташкил этувчи “сабрлилик”, “бир-бирига ҳурмат”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “муросайи-мадора” каби тамойилларни ёшлар онгига сингдиришнинг ҳозирги замон характерига мос бўлган тарихий-маданий,  ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-ҳуқуқий парадигмалари такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти маданият бошқармасининг “Ёшларда миллатлараро маданиятни ривожлантиришнинг 2030–йилгача мўлжалланган стратегияси” номли лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-апрелдаги 04-12-05-1961-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллатлараро маданият асосида фуқароларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларини ривожлантириш, турли давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятларида турли миллат вакиллари акс этган замонавий комил инсон консепсиясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
миллатлараро маданият ва бағрикенгликнинг ахлоқий асослари тенглик, бирдамлик, мулоқот каби ижтимоий ғояларда ўз аксини топган ҳолда давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар бирлиги ва ҳамжиҳатлигини қўллаб-қувватлашда ифодаланиши мантиқий асосланганлигига оид назарий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-йилда эфирга узатилган “Олтин ҳалқа” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-февралдаги 01-07/35-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллатлар ва элатлар ўртасида миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, этник-маданий плюрализм, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллий тотувликни таъминлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish