Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Алишер Махамадиброхимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Ўрта мактабларда ўсмирлар ўртасидаги зўравонлик (буллйинг) ҳолатларини олдини олишнинг социологик таҳлили» 22.00.02– Ижтимоий тузулиш, ижтимоий институтлар ва туруш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/S80
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Социология фанлари номзоди, доц.нт Юнусов Алишер Бобомурадович. 
Расмий оппонентлар: Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Толипов Абдуғаффор Абдунаби ўғли ва Социология фанлари доктори Абдуазимов Оқилжон Уткурович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиет университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида зўравонлик (буллйинг) ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш имкониятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсмир-ёшлар ўртасидаги буллинг ҳолатларини олдини олиш тизимини эмпирик ўрганиш асосида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” тушунчасининг тизим ясовчи элементлари (ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликларни аниқлаш; ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини аниқлаш; ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш) ҳамда зўравонликни содир этаётган шахс (буллер) ва унинг қурбонига айланаётган ўқувчи-ёшларинг ижтимоий қиёфаси (мотивацияси, хулқ-атвор хусусиятлари, ўзаро муносабатлари, фаоллиги, ижтимоийлашуви) очиб берилган;
ўрта мактабларда содир бўлаётган шахслараро буллинг муҳити иштирокчилари (педагоглар, ўқувчилар, мактаб маъмурияти, ота-она ёки уларни ўрнини босувчилар) да “зўравонлик” ҳодисасини талқин қилишда бир хил мезонлар (зўравонлик мақсадида воситалардан, шу жумладан, ўзининг жисмоний кучидан ҳам фойдаланиш; ўқувчига руҳий ёки ижтимоий мазмундаги зарар етказилганлиги; зўравонлик субектига зарар етказиш мақсадининг мавжудлиги) дан фойдаланиш профилактика тизимининг асосий элементи эканлиги социологик очиб берилган;
ўрта мактабларда буллинг ҳолатларини олдини олишда инсонлараро зиддиятларни юмшатишнинг муқобил усулларини (кооперация, компромисс, консенсус) ўқувчилар хулқига сингдириш ва ўрта таълим тизимининг тарбиявий муҳитида ўзаро ҳурмат руҳини таркиб топтиришнинг устувор таъсири аниқланган;
вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро (ички ишлар органлари, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари, васийлик ва ҳомийлик органлари, соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат органларидан иборат)  комиссиялар билан оила ва маҳалла институтларининг интегратив ҳамкорлиги орқали ўсмирлар ўртасида буллингнинг олдини олишга йўналтирилган социологик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ўрта мактаб ўқувчилари ўртасидаги зўравонлик (буллйинг) ҳолатлари профилактикасини социологик таҳлиллари асосида:
ўсмир-ёшлар ўртасидаги буллинг ҳолатларини олдини олиш тизимини эмпирик ўрганиш асосида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” тушунчасининг тизим ясовчи элементлари (ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликларни аниқлаш; ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини аниқлаш; ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш) ҳамда зўравонликни содир этаётган шахс (буллер) ва унинг қурбонига айланаётган ўқувчи-ёшларинг ижтимоий қиёфаси (мотивацияси, хулқ-атвор хусусиятлари, ўзаро муносабатлари, фаоллиги, ижтимоийлашуви) тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кардларни тайёрлаш институтида 2021 йил апрел-май ойларида ўтказилган “Мактаб ўқувчилари орасида зўравонлик ҳолатлари (буллинг) ва бунга сабаб бўлувчи омиллар”ни ўрганиш бўйича тадқиқот дастури ва сўровномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 9 июндаги 4-13-23-13678-сони маълумотномаси). Бу ўсмир ёшидаги ёшларнинг ўзаро зўравонлик (буллинг) содир этишлари сабабларини аниқлаш, олдини олишга доир профилактик чора-тадбирларни назарий асослаш имконини берган;
ўрта мактабларда содир бўлаётган шахслараро буллинг муҳити иштирокчилари (педагоглар, ўқувчилар, мактаб маъмурияти, ота-она ёки уларни ўрнини босувчилар) да “зўравонлик” ҳодисасини талқин қилишда бир хил мезонлар (зўравонлик мақсадида воситалардан, шу жумладан, ўзининг жисмоний кучидан ҳам фойдаланиш; ўқувчига руҳий ёки ижтимоий мазмундаги зарар етказилганлиги; зўравонлик субектига зарар етказиш мақсадининг мавжудлиги) дан фойдаланиш профилактика тизимининг асосий элементи эканлиги тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2021 йил 11 ноябр куни ўтказилган “Маҳаллада ёшлар билан ишлаш бўйича янги самарали бошқарув тизимини йўлга қўйишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилишининг 1-сон баёни билан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 9 июндаги 4-13-23-13678-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида маҳаллаларда Ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ҳамда ўрта мактаб педагогик жамоаси ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқишга эришилган; 
ўрта мактабларда буллинг ҳолатларини олдини олишда инсонлараро зиддиятларни юмшатишнинг муқобил усулларини (кооперация, компромисс, консенсус) ўқувчилар хулқига сингдириш ва ўрта таълим тизимининг тарбиявий муҳитида ўзаро ҳурмат руҳини таркиб топтиришнинг устувор таъсирига доир таклифидан ўрта мактаблардаги тарбия жараёнларида ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошириладиган фаолият натижадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 9 июндаги 06-06/1-1747-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида юз бераётган ўзаро зўравонлик (буллинг) ҳолатларининг олдини олишда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро (ички ишлар органлари, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари, васийлик ва ҳомийлик органлари, соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат органларидан иборат)  комиссиялар билан оила ва маҳалла институтларининг интегратив ҳамкорлиги орқали ўсмирлар ўртасида буллингнинг олдини олишга йўналтирилган социологик модел ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 9 июндаги 06-06/1-1747-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлар ўртасида юз бераётган ўзаро зўравонлик (буллинг) ҳолатларининг сабабларини назарий ва илмий асослашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish