Sayt test rejimida ishlamoqda

Махматраемов Бахром Омоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Хўжалик юритувчи субектлар иқтисодий фаолиятининг солиқ назорати механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt 1307 
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Гиясов Сарвар Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субектлар иқтисодий фаолиятининг солиқ назорати механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунчилик асосида белгиланган ҳуқуқнинг солиқ тўловчи томонидан суиистеъмол қилинганлиги ва (ёки) битимнинг сохталиги, яъни қўшилган қиймат солиғини ноқонуний равишда ҳисобга олган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан кейинчалик солиқ хавфини бошқариш тизимида таҳлил қилишда фойдаланиш зарурлиги асосланган;
солиқ назоратини ўтказишда ўзаро боғланган ёки кафилланган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича трансферт нархларни белгилаш, ўзаро алоқадор шахсларни аниқлашда битим қиймати, битим иштирокчиларининг солиқ тўлаш мақоми мезонларини киритиш таклифи асосланган;
солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтга қадар уч йилни ташкил этиши таклифи асосланган; 
солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектлар иқтисодий фаолиятининг солиқ назорати механизмини такомиллаштириш бўйича:
қонунчилик асосида белгиланган ҳуқуқнинг солиқ тўловчи томонидан суиистеъмол қилинганлиги ва (ёки) битимнинг сохталиги, яъни қўшилган қиймат солиғини ноқонуний равишда ҳисобга олган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан кейинчалик солиқ хавфини бошқариш тизимида таҳлил қилишда фойдаланишнинг зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 7-январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом”да ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 21-январдаги 18/1-07371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қўшилган қиймат солиғини ноқонуний равишда ҳисобга олган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан кейинчалик солиқ хавфини бошқариш тизимида таҳлил қилиш орқали солиқ назорати механизмини такомиллаштириш имкони яратилган;
солиқ назоратини ўтказишда ўзаро боғланган ёки кафилланган шахслар ўртасидаги 
битимлар бўйича трансферт нархларни белгилаш, ўзаро алоқадор шахсларни аниқлашда битим қиймати, битим иштирокчиларининг солиқ тўлаш мақоми мезонларини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли Қонунига асосан трансферт нархни белгилашда солиқ назоратини амалиётга жорий этиш қисмида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021-йил 6-октябрдаги 18/1-61752-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида трансфер нархлари бўйича солиқ назоратини ўтказишда ўзаро алоқадор шахсларни аниқлашда битим қиймати, битим иштирокчиларининг солиқ тўлаш мақоми мезонларини киритиш орқали солиқ назорати механизмини такомиллаштириш имкони яратилган;
солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтга қадар уч йилни ташкил этишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 
2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан тасдиқланиб, Солиқ кодексининг 88-моддаси ва 217-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 5-январдаги 
15-00558-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати давомида солиқ текширувлари натижасида ҳисобланиши мумкин бўлган қўшимча солиқ суммаси ўртача ҳисобда 281,3 млрд.сўмни ташкил қилиб, 366,6 млрд.сўмга қисқариши тадбиркорлик субектлари олдидаги мажбуриятларнинг камайиши ҳамда ушбу маблағларнинг тадбиркорлар ихтиёрида қолишига хизмат қилган; 
солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан тасдиқланиб Солиқ кодексининг 100-моддасининг 4-қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил
5-январдаги 15-00558-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларга камерал солиқ текшируви натижасида ҳисобланган ўртача ҳисобда 6,8 млрд.сўм солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish