Sayt test rejimida ishlamoqda

Сеитова Зухрахон Пиржановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қубла Аралбойı ҳаял-қıзлар гендер теńлигин тáмийнлеwдиń жáмиетлик-мáдений тáреплери» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/S35.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оʻзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувши DSc 29.12.2018. S.23.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сеитов Азамат Полатович социология  фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Каххоров Абдулахад Ганиевич социология фанлари доктори, профессор;Нурматова Мукаррама Аҳмедовна  социология фанлари доктори, профессор; Байриева Алмагул Курбановна сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» Республика жамоатшилик фикрини о'рганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйида гендер тенглигини таъминлашнинг маданий ва этник жиҳатларини аниқлаш ва социологик таҳлил қилиш орқали тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон жамиятининг ялпи трансформациялашуви шароитида гендер тенгликни таъминлашда Жанубий Оролбўйи минтақасидаги маданий ва этник жиҳатларни этиборга олиб мазкур жараённи босқичма-босқич позитив йўналишга реструктуризациалаштирилиши  концептуал социологик асослантирилган;
замонавий инсонпарварлик тамойилларига, умумбашарий назарияларга асосланиб, қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаоллигини таъминлаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш борасидаги аёлларнинг гендер тенглиги концепцияси ишлаб чиқилган;
 асрлар мобайнида анъанавий воқелик сифатида турмуш тарзига сингдириб келинган маҳаллий стреотипларни Янги Ўзбекистонда жадал трансформациялашаётган янги Қорақалпоғистон менталитетига мослаштиришда умумлаштирувчи натижаларга эришиладиган янги универсал мезонлар ишлаб чиқилган;
Жанубий Оролбўйи минтақасини инновацион ривожлантириш асосида хотин-қизлар фаолиятининг узлюксиз такомиллаштириши, уларнинг салоҳиятини инсон капитали нуқтаи назаридан оширишга қаратилган  ўзини ўзи идентификацияловчи моделъ ишлаб чиқиш орқали гендер тенглигига эришилиши социологик асослантирилган.
ўзгариб бораётган қорақалпоқ жамиятида гендер тенгликни таъминлашга ёналтирилган стереотипларни аниқлаш орқали гендернинг биологик категория сифатидаги жинс ва ижтимоий муносабатлардаги  барқарорлигини сақлаш, ролларининг ўзгариб бориш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи минтақасидаги гендер тенглигининг маданий ва этник жиҳатларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар ва таклифларнинг жорий этилиши қуйидагича:
Гендер тенглигига эришиш бўйича стратегик кун тартибининг асосий ўринида гендер тадқиқотларини ривожлантириш долзарб мавзу бўлиб қолмоқда, шу муносабат билан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳар йили “Фуқаролар мамлакатда гендер тенгликнинг таъминланиши ҳақида” мониторинг тадқиқотини ўтказди. Фуқаролар мамлакатда гендер тенгликнинг таъминланиши ҳақида телефон орқали сўровни бошлади. Бунда эътибор фуқароларнинг гендер тенглиги масалаларидан хабардорлик даражаси ва муносабатини аниқлаш, жамиятнинг турли жабҳаларида гендер тенглиги бўйича аҳоли фикрини, шунингдек, гендер тенгсизлигининг сабаблари ва уни бартараф этиш йўллари ҳақидаги фикрларни ўрганишга қаратилган. (“Ижтимоий фикр” республика  жамоатчилик фикрини ўрганиш  19.12.2023й. Марказ томонидан 01-16/243-сон  маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига самарали етказишга хизмат қилди. 
Жанубий Оролбўйи минтақасида гендер тенгликни таъминлашнинг маданий ва этник жиҳатларини ўрганиш натижалари, хусусан, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида гендер тенгликни таъминлаш масалаларига эчим топа олмасликнинг салбий оқибатларини аниқлаш натижалари; Ўзбекистонда аёлларнинг қадрият йўналишлари тизимини ва уларнинг мотивацион муносабатларини аниқлаш; Жанубий Оролбўйи минтақасида аёллар ҳуқуқларининг турли шаклларда чекланиши ва гендер асосидаги камситиш стереотиплари, Қорақалпоғистон Республикаси шароитида гендер тенглигини таъминлаш самарадорлигини ошириш йўллари тўғрисидаги хулосалардан ПЗ-20170915198сонли «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши: тарих ва амалиёт” мазусидаги амалий  лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 02.09.2023 й. 46/1-сон маълумотномаси). Жорий этилган натижалар ҳаётнинг турли жабҳаларида гендер тенгликни таъминлашнинг тарихий ва маданий контекстини тушуниш имконини берган;
Қорақалпоғистон аёлларининг қадрият йўналишлари тизими ва уларнинг мотивацион ниятларини аниқлаш бўйича илмий таҳлил ва хулосалар натижалари; замонавий жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги гендер тенглиги масалаларига эчим топа олмасликнинг аниқланган салбий оқибатлари; Жанубий Оролбўйи минтақасидаги аёллар ҳуқуқларинининг турли шаклларда чекланиши ва гендер асосидаги камситиш стереотиплари масалалари ва Қорақалпоғистон Республикаси шароитида гендер тенгликни таъминлаш самарадорлигини ошириш йўллари тўғрисидаги хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси телерадийкомпанияси томонидан “Мунасибет” теле-ток-шоусини таиёрлашда ва «Ассалома алайкум, Қарақалпақстан» кўрсатувини таиёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 23.02.2023 йилдаги 05-22/102-сон маълумотномаси). Натижада гендер тенглиги, жамиятимиз маънавий ҳаётининг маданий-этник жиҳатларини ўрганиш масалаларини ҳал этиш хусусиятларини аниқлаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йил 28-февралдаги 01-113-сон “Йўл харитаси”нинг “ВИИ.Кенг жамоатчилик ўртасида миллий байрамлар ва расмий саналарни нишонлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш” бўлимида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 20-февралдаги 01-13/53-сон маълумотномаси). Бу, гендер тадқиқотлари назарияси ва методологиясини, гендер тенглигини таъминлашнинг назарий масалалари, шахс тушунчасининг моҳияти ва мазмунини, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш муаммоси, гендер тенглиги масаласининг кўрсатилган социологик жиҳатлари натижаларини республикамизнинг кенг жамотчилигига тўла қонли этказиш имконини берган;
Имий тадқиқотнинг аёлларнинг ижтимоий муносабатлардаги ролининг назарий генезиси, гендер тадқиқотлари назарияси ва методологияси, гендер тенглигини таъминлаш масалаларини назарий жиҳатдан ўрганиш, шахс ва гендер тенглиги тушунчасининг маъносини таҳлил қилиш, аёлларнинг ижтимоий муносабатлардаги ролини аниқлаш, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида гендер тенглигини таъминлаш масалалари бўйича натижалари Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача гендер тенглигига эришиш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланган 2022 йил 22 декабрдаги  №СК-682-ИВсон «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги дастурида фойдаланилган ((Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2024-йжıл 16-апрелрдагı 02-09/9-04/352-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда аёлларнинг қадриятлари, мотивацияларига ёндашув эътиборга олинди, Ўзбекистондаги гендер муаммоларининг ижтимоий жиҳатини таҳлил қилишда қорақалпоқ жамияти гендер сиёсатининг ўзига хослигини белгиловчи илмий хулосаларни   такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Жанубий Оролбўйида гендер тенглигига эришиш стратегиясини амалга ошириш доирасида 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегияси амалга оширилишининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилувчи илмий тадқиқот натижаларидан «Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган” 2020-йил 14-декабрдаги 13/00-02/ 04-3242-сон дастури шунингдек, “Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги”нинг 2021 йил 28-майдаги 01/00-03/19-6399 дастурида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-жıл 16-апрелдагı 02-09/9-04/353- сон маълумотномаси).  Натигада, Жанубий Орол бўйида гендер тенглиги ва маданий меросни тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган социологик тадқиқотлар, илмий қарашлар, ғоялар, таклиф ва хулосала мазмун-моҳиятини жамотчиликка асосли этказиз имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish