Sayt test rejimida ishlamoqda

Сеитов Мансур Шерикбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ёшларнинг ҳаётий позициясини тадқиқ этиш жараёнларида инновацион усулларни қўллаш хусусиятлари» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/S96. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.29.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алексеева Виктория Сергеевна социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Расмий оппонентлар: Каҳҳаров Абдулаҳад Ганиевич социология фанлари доктори, профессор; Юнусов Алишер Бобомуродович социология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий ҳозирги вазият хусусиятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ёшларининг қадриятлари йўналишини белгиловчи ўзгаришларнинг мазмуни ва характерини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ПйЧарм-дастурида тузилган СҚЛ сўровлардан фойдаланган ҳолда Пйтҳон-да МйСҚЛ маълумотлар базаси массивининг майдонларини улаш ва ажратиб олиш учун ишлаб чиқилган махсус модул асосида умумий белгиланган социологик параметрлар бўйича ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб қилиш кўрсаткичи сифатида ёшларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш даражасини ўлчаш усули (Пйтҳон дастурлаш тили учун интеграциялашган ривожланиш муҳити) социологик асослантирилган;
ижтимоий тармоқлар, ёшлар каналлари ва гуруҳларидаги катта маълумотларни таҳлил қилишнинг комбинацияланган усули ёрдамида ўзбек ёшларининг ҳаётий позицияларидаги ўзгаришларнинг асосий тенденсиялари аниқланган, бу Пйтҳон-да қайта ишланган ва визуаллаштирилган ЖСОН форматидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ёш авлоднинг қадриятлар кўрсатмаларини ўлчашга йўналтирилган янги ёндашув социологик асослантирилган;
тасодифий эҳтимоллик танловига асосланган инновацион онлайн панел социологик жиҳатдан асосланиб, (РДД) телефон сўрови танлови асосида респондентларни репрезентатив рекрутдан фойдаланган ҳолда потенсиал ва мақсадли респондентларга тезкор эришиш имкони ижтимоий асосланган;
табақалаштирилган танлама асосида замонавий рақамли онлайн панел воситаларидан фойдаланиш асосида мобил алоқа ва интернет фойдаланувчилари орасида аҳолининг турли қатламларига асосланган экстраполяция қилинган 5 фоиздан кўп бўлмаган статистик хато ҳажмини аниқлаш имкони социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий позицияларини тадқиқ этишда олинган натижалар асосида:
ПйЧарм-дастурида тузилган СҚЛ сўровлардан фойдаланган ҳолда Пйтҳонда МйСҚЛ маълумотлар базаси массивининг майдонларини улаш ва ажратиб олиш учун ишлаб чиқилган махсус модул асосида умумий белгиланган социологик параметрлар бўйича ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб қилиш кўрсаткичи сифатида ёшларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш даражасини ўлчаш усули (Пйтҳон дастурлаш тили учун интеграциялашган ривожланиш муҳити) социологик асослантирилганлигидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тарбиявий ишлар бўйича бошқармаси томонидан ёшларнинг ватанпарварлик қадриятларини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар амалиётига жорий этилган (2022-йил 15-июндаги 14/1472-сонли маълумотнома). Натижада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидаги ёшлар ўртасида тарбиявий ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
ижтимоий тармоқлар, ёшлар каналлари ва гуруҳларидаги катта маълумотларни таҳлил қилишнинг комбинацияланган усули ёрдамида ўзбек ёшларининг ҳаётий позицияларидаги ўзгаришларнинг асосий тенденсиялари аниқланган, бу Пйтҳон-да қайта ишланган ва визуаллаштирилган ЖСОН форматидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ёш авлоднинг қадриятлар кўрсатмаларини ўлчашга йўналтирилган янги ёндашув социологик асослантирилганлигидан "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг илмий-тадқиқот фаолиятига тадқиқот маълумотларининг жорий этилиши катта маълумотларни таҳлил қилиш орқали ёшларнинг қадриятлари йўналишини илмий таҳлил қилиш имконини берди ("Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 7 майдаги 01-16/166-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларининг қадриятлари йўналишини социологик тадқиқ этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш истиқболларини аниқлашга хизмат қилди.
тасодифий эҳтимоллик танловига асосланган инновацион онлайн панел социологик жиҳатдан асосланиб, (РДД) телефон сўрови танлови асосида респондентларни репрезентатив рекрутдан фойдаланган ҳолда потенсиал ва мақсадли респондентларга тезкор эришиш имкони ижтимоий асослантирилганлигидан "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг илмий-тадқиқот фаолиятига жорий этилган. ("Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2023-йил 21- сентябрдаги 01-16/159-сон маълумотномаси). Натижада телефон сўровлар ўтқазиш жараёнида онлайн панел тизимага репрезентатив рекрут қилиш имконини берган.
табақалаштирилган танлама асосида замонавий рақамли онлайн панел воситаларидан фойдаланиш асосида мобил алоқа ва интернет фойдаланувчилари орасида аҳолининг турли қатламларига асосланган экстраполяция қилинган 5 фоиздан кўп бўлмаган статистик хато ҳажмини аниқлаш имкони социологик асослантирилганлигидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг тадқиқот фаолиятига ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш натижаси сифатида ижтимоий-маданий маконга таъсир кўрсатадиган ёшлар қадриятларини ўрганиш йўналишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2022 йил 28 ноябрдаги 4-13-23-4039-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлари-нинг қадриятлари йўналишини социологик тадқиқ этишда ахборот технологияларидан хусусан инновацион онлайн панел платформаси орқали хатолик даражаси 5 фоиздан юқори бўлмаган, ишончлик даражаси 95 фоизни ташкил қиладиган интернет сўровларини ўтқазиш имкониятларини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish