Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Саиднумон Юлбарсхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ташқи меҳнат миграциясининг трансформацияси», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3858.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Каландар Ходжаевич, Ўз ФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исраилова Дилфуза Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ташқи меҳнат миграцияси трансформацияси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат мигрантларини қўшимча касбий кўникма ва малакаларга эга бўлишга жалб қилиш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг хавфсизлик даражасини ошириш механизми ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ва Россиядан юқори малакали мигрантларни жалб қилиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий муҳитни яратишнинг институционал механизмлари такомиллаштирилган, бу эса миграция жараёнларининг янги тенденсияларини баҳолаш имконини берган;
миграция хизматларининг механизми, шу жумладан институционал миграция муҳитининг Марказий таркибий қисми бўлган давлат хизматлари таклиф этилган;
интеграция ва инновацион жараёнларга асосланган юқори малакали мигрантларни жалб қилишга қаратилган давлат миграция хизматларини ривожлантиришнинг самарали модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётда ташқи меҳнат миграциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
таклиф қилинган меҳнат мигрантларини қўшимча касбий кўникма ва малакаларга эга бўлишга жалб қилиш механизми Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (2022 йил 06 июлдаги 09-12/223-1-сонли маълумотнома ва 30.06.2022 йилдаги 1.11/АРПМ – 1706/2022-сонли маълумотнома). Мазкур янгиликнинг жорий қилиниши иқтисодий ва ижтимоий самарага эришишга: Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун иш ҳақининг ошишига, шу жумладан маълумотномада келтирилган қўшимча ваколатлар ва кўникмаларни эгаллаш ҳисобига иш ҳақининг ошишига, шунингдек, меҳнат мигрантларининг хавфсизлиги даражасининг ошишига имкон берди. Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботлари тақдим этилган.
Юқори малакали мигрантларни жалб этиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий муҳитни яратиш бўйича институционал механизмлар такомиллаштирилган, бу эса Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган миграция жараёнларининг янги тенденсияларини баҳолаш имконини берди (2022 йил 06 июлдаги 09-12/223-1-сонли маълумотнома ва 30.06.2022 йилдаги 1.11/АРПМ – 1706/2022-сонли маълумотнома). Институционал механизмларнинг жорий қилиниши миграция сиёсати воситалари ёрдамида иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади;
Таклиф этилган миграция хизматларининг, шу жумладан институционал миграция муҳитининг марказий таркибий қисми бўлган давлат хизматлари механизми Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинди (2022 йил 06 июлдаги 09-12/223-1-сонли маълумотнома ва 30.06.2022 йилдаги 1.11/АРПМ – 1706/2022-сонли маълумотнома). Таклифнинг жорий қилиниши меҳнат миграциясининг иқтисодий ривожланишга салбий ва ижобий таъсиридан келиб чиқадиган муаммолар доирасини аниқлашга мувофиқ меҳнат миграцияси жараёнида муносиб ва хавфсиз муҳитни яратиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади;
Таклиф этилаётган интеграция ва инновацион жараёнларга асосланган юқори малакали мигрантларни жалб этишга қаратилган давлат миграция хизматларини ривожлантиришнинг самарали модели Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида фойдаланилган (30.06.2022 йилдаги 1.11/АРПМ – 1706/2022-сонли маълумотнома). Мазкур янгиликнинг жорий қилиниши юқори малакали ходимларнинг иш ҳақини бир хил харажат қилган ҳолда тажриба ва касбий даражага қараб ойига 25-35 минг рублдан 40-50 минг рублгача ошириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish