Sayt test rejimida ishlamoqda

Зулярова Нигора Шарафиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини бойитиш чиқиндисини фосфор ва азот-кальцийли ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2607.
Илмий раҳбар: Бобокулова Ойгул Соатовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.11.2021.T.55.06
Расмий оппонентлар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Аташев Элёр Аташевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бойитилмаган фосфат хомашёси (фосфорит уни) ва Марказий Қизилқум фосфоритларини бойитиш чиқиндиси – минераллашган массани шўрланган тупроқлар учун суюқ ва азотли-кальцийли донадор ўғитларга ҳамда секин таъсир этувчи фосфорли ўғитга қайта ишлашнинг иқтисодий самарадор, чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислота билан бойитиш натижасида ҳосил бўладиган чиқинди – минераллашган массани парчалаш жараёни кинетик тавсифлари ҳамда бунда жараённинг фаолланиш энергияси 4,68 кЖ/мол ни ташкил этиши ва бу БФХнинг қиймати билан бир хиллиги, шунингдек улар ММ қаторида БФХ ≤ МСК ≤ МОФC энг кичиги эканлиги асосланган;
илк бор нитрат кислотали бўтқани газ ҳолатидаги аммиак билан pH 5-7 га қадар аммонийлаш орқали ММ ва БФХни нитрат кислотасида парчалаш маҳсулотларини суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратиш ҳамда бунда бирданига икки турдаги – суюқ азот-кальцийли ва секин таъсир этувчи фосфорли  минерал ўғитлар олиш мумкинлиги аниқланган;
ММ ва БФХ ни нитрат кислотаси билан парчалашнинг аммонийланган бўтқаси суюқ фазасини яхшиланган физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган кальций нитрат ва аммиакли селитрага муқобил бўлган аммиакли-кальцийли селитрага қайта ишлаш мумкинлиги аниқланган;
Марказий Қизилқумнинг паст навли фосфоритлари ва уларни бойитиш чиқиндиларини Р2О5 миқдори катта ва секин таъсир этувчи фосфор шакллари бўлган турли хилдаги фосфорли ўғитларга қайта ишлашнинг чиқиндисиз, иқтисодий самарадор усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Паст навли фосфоритларни ва уларни нитрат кислота парчалаш орқали бойитиш чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ММ ва БФХни нитрат кислотаси билан қайта ишлаб суюқ азот-кальцийли ва секин таъсир этувчи фосфорли ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг 2023 йил 16 августдаги 147-сон маълумотномаси). Натижада, БФХ ва ММни бир технологик циклда шўрланган тупроқларга самарали таъсир этувчи суюқ азотли-калцийли ва секин таъсир этувчи фосфорли ўғитларга қайта ишлаш имконини беради;
аммонийланган суюқ фазани - суюқ азот-кальций ўғитини донадор маҳсулотга қайта ишлаш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг 2023 йил 16 августдаги 147-сон маълумотномаси). Натижада, шўрланган ва кам шўрланган тупроқлар учун физик-кимёвий хусусиятлари яхшиланган донадорланган кальций нитрат ўғитини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish