Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулова Фируза Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нафталин гомологлари асосида кучсиз кислотали катионитлар синтези ва ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4107.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Саибжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Уз-Кор Гас Чемиcал» МЧЖ пиролиз қурилмаси иккиламчи маҳсулоти - пиролиз мойи таркибидан нафталин гомологларини ажратиш, улар асосида бетон аралашмалари учун махсус қўшимчалар ва кучсиз кислотали катионитлар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
углеводородлар пиролизи иккиламчи маҳсулоти пиролиз мойининг кимёвий таркиби аниқланиб, наталин ва унинг гомолиглари асосий қисмни ташкил қилиши исботланган;
2-нафталин карбонкислотани формалдегид билан 1: 2 мол нисбатларда 100-110 C ҳарорат ва 30-40 атм. босимда 4 соатда барқарор фазовий тузлишли полиметиленнафталин карбон кислота ҳосил қилиб поликонденсацияланиши исботланган;
фазовий тузилишли полиметиленнафталин карбонкислотани катионит сифатида эксплуатацион хоссалари импорт КУ-2-8 ва Маратҳон C маркали катионитлар билан солиштирилган ва нефт-газ саноати техник сувларини тозалашда самарали ионитлар эканлиги асосланган;
2-нафталинкарбонкислота билан формалдегид 1:0,8 мол нисбатда 1 атм босимда поликонденсатланганда чиқизли тузилишли натрий полиметиленнафталин карбонат олигомери ҳосил бўлиши аниқланиб, цемент массасига нисбатан 0,8 % миқдори суперпластификатор сифатида самарали эканлиги исботланган;
«Уз-Кор Гас Чемиcал» МЧЖ пиролиз қурилмаси иккиламчи маҳсулоти - пиролиз мойи таркибидан нафталин гомологларини ажратиш, улар асосида бетон аралашмалари учун махсус қўшимчалар ва кучсиз кислотали катионитлар ишлаб чиқариш технологиясини яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйи олефинлар ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган пиролиз мойидан ажратиб олинган нафталин гомологларини оксидлаш билан полиметиленнафталин карбон кислота ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиролиз мойи таркибидан нафталин гомологларини ажратиш, уларни асосида кучсиз кислотали катонитлар ишлаб чиқариш технологияси «Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖ ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2018 йил 18 августдаги 003/3324-сон маълумотномаси). Натижада, техник сувни тозалашда қўлланиладиган МАРАТҲОН-C сулфокатионитини тўлиқ алмаштириш имконини берган;
фазовий тузилишли полиметиленнафталин карбон кислота «Муборак газни қайта ишлаш» АЖ айланма сувларини тозалашда кучсиз катионит сифатида амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2023 йил 12 августдаги 3099/ФХ-14-02-сон маълумотномаси). Натижада техник сувнинг қаттиқлигини 2,4 дан 0,01 мгэкв/л гача, Cа+2 ионлари миқдорини 30 мг/л дан 0,2 мг/л гача, Мг+2 ионлари миқдорини 4,8 мг/л дан 0,12 мг/л гача камайтириш ва “МАРАТҲОН C” импорт сулфокатионитини маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish