Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Муаззам Шухратбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент иқтисодий раёни аҳолиси оилавий таркибининг геодемографик муаммолари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.4.PhD/Gr288.
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Юлдашев Нурбек Нормуродович, география фанлари фалсафа доктори(PhD).  
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент иқтисодий раёни аҳолиси оилавий таркибининг геодемографик муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент иқтисодий раёни оилаларида ажралиш жараёнига таъсир этувчи омиллар (ишсизлик, маълумотлилик, учинчи шахс аралашуви)нинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг Коррелясия-Спирмен коеффициенти қийматига кўра боғланиш кучининг бўш (0.1–0.3), ўртача (0.4–0.6), юқори (0.6–0.9) ва жуда юқори (1–1) каби кўсаткичлари аниқланган;
Тошкент иқтисодий раёнининг 29 та ҳудуди бўйича геодемографик (аҳолининг сони, миллий ва ёш-жинс таркиби, маълумотлилиги, эрта никоҳ, фарзандсиз оилалар) кўрсаткичларнинг никоҳ ва ажралиш жараёнларига таъсири Поолед ОЛС эстиматор (ПОЛСЕ), Фихед эффеcц эстиматор (ФЕЕ), Рандом эффеcц эстиматор (РЕЕ) моделлари асосида эконометрик моделлаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида никоҳдан олдинги тиббий кўрик жараёнини такомиллаштириш бўйича шахсга оид тиббий маълумотлар базасини жамлаган “Ёш оила” мобил иловаси яратилган ҳамда ундан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти шаҳар ва туманларидаги демографик жараёнларнинг (туғилиш, ўлим, никоҳ, ажралиш ва миграция) ҳудудий тақсимланишидаги ҳолатини мутлақ баландликлар – 400–500 метргача (текислик), 400–500 дан 1000–1100 метргача (тоғолди) ва 1000–1100 метрдан юқори (тоғли) ҳудудлар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда оилавий таркиби картаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент иқтисодий раёни аҳолиси оилавий таркибининг геодемографик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент иқтисодий раёни оилаларида ажралиш жараёнига таъсир этувчи аниқланган омиллар ва уларнинг Корреляция-Спирмен коеффициенти кўрсаткичлари Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси фаолиятида “Оила институтини мустаҳкамлаш консепсияси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 01-09/1752-сон маълумотномаси). Натижада, “Демография илмий портали”нинг аҳоли паспортидаги маълумотларни бойитиш имконини берган;
Тошкент иқтисодий раёни бўйича геодемографик кўрсаткичларнинг никоҳ ва ажралиш жараёнларига таъсирининг эконометрик моделлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида “Оиланинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 22 февралдаги 2-13-21-618-сонли маълумотномаси). Натижада, оиланинг геодемографик ривожланишида ўзгаришларнинг, замонавий оилалардаги ажралишларнинг сабаблари асосланган ва ажралишларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида никоҳдан олдинги тиббий кўрик жараёнини такомиллаштириш бўйича шахсга оид тиббий маълумотлар базасини жамлаган “Ёш оила” мобил иловаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ЖНБЛ-53-сонли “Демографик ривожланиш ва оила фаровонлик даражасини оширишнинг консепцуал йўналишларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 22 февралдаги 2-13-21-618-сонли маълумотномаси). Натижада, бу никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш тизимини такомиллаштириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ижобий натижаларга эришиш имконини берган;
Тошкент вилояти шаҳар ва туманларидаги демографик жараёнлардан   никоҳ ва ажралиш жараёнларининг геодемографик кўрсаткичларини ҳудудий тақсимланишидаги ҳолати ва прогнозлари Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси фаолиятида Тошкент вилоятининг 29 та ҳудуди бо'йича 12 йиллик ма'лумотлари асосида оилаларнинг демографик ривожланишидаги ўзгаришларни моделлаштиришда ва прогнозлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 01-09/1752-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли оилавий таркибининг келгуси истиқболларини белгилаш учун бўладиган прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва оила таркибини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish