Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Равшанбек Зияидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замбуруғли риносинуситларнинг комплекс диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib461.
Илмий раҳбар: Арифов Сайфутдин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шайхова Халида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Чернушевич Игор Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замбуруғли риносинуситни ташхислаш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор замбуруғли риносинусит турли морфологик кўринишларининг клиник кечишида организмнинг интоксикация кўрсаткичлари (лейкоцитар интоксикация индекс, Кребс индекс, нейтрофиллар реактив жавоби) ўртасидаги боғлиқликни пропорционаллиги исботланган;
замбуруғли риносинуситининг морфологик гранулематоз ва мицетома турларида МСКТга ҳамда инвазив ва аллергик турларида эса МРТ текшируви усулларига нисбатан ишонарли сезгирлиги аниқланган;
организм интоксикацияси индексининг оғир даражаси замбуруғли риносинуситнинг инвазив ва гранулематоз морфологик турларида учраши аниқланган;
илк бор жарроҳлик амалиётида (FESS) навигацион тизимни қўллашни киритиш замбуруғли риносинуситнинг морфологик шаклларида (инвазив, гранулематоз, мицетома, аллергик) патологик жараённи тўлиқ қамраб олиш ҳамда соғлом анатомик тузилмаларни жароҳатланишини олдини олиш имкони бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгашининг 2024 йил 31 январдаги №1-сон хулосасига кўра:
 биринчи илмий янгилик: илк бор замбуруғли риносинусит турли морфологик кўринишларининг клиник кечишида организмнинг интоксикация кўрсаткичлари (лейкоцитар интоксикация индекс, Кребс индекс, нейтрофиллар реактив жавоби) ўртасидаги боғлиқликни пропорционаллиги исботланган; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган спорт тиббиёти илмий-амалий маркази амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замбуруғли риносинуситининг турли шаклларида умумий интоксикациянинг интеграл индекслар кўрсаткичларидаги ўзгаришларни аниқлаш билан беморларга тез ва сифатли ташхислашни такомиллаштириш билан оториноларинголог шифокорлар иш сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интеграл индекслар кўрсаткичлари асосида тананинг умумий интоксикацияси даражаси ва унинг замбуруғли риносинуситнинг турли шаклларидаги ўзгаришлари аниқланиши орқали даволашга сарфланадиган харажатларини 440 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: замбуруғли риносинуситининг турли шаклларида бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватидан ва тўғридан-тўғри патологик марказдан материал олишда микологик текширув натижаларининг информативлигига асосланган ҳолда даво муолажаларини қўллаш ортиқча сарф – ҳаражат давлат бюджетидан 440 000 сўмгача тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: замбуруғли риносинуситининг морфологик гранулематоз ва мицетома турларида МСКТга ҳамда инвазив ва аллергик турларида эса МРТ текшируви усулларига нисбатан ишонарли сезгирлиги аниқланган; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган спорт тиббиёти илмий-амалий маркази амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали замбуруғли РС турли морфологик кўринишларини МСКТ ва МРТ текширувларининг хос ўзгаришларни аниқланиши орқали касалликнинг диагностикаси такомиллаштирилди. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали аллергик замбуруғли РСда бурун ва ёндош бошлиқлари микрофлорасининг таркибининг ўзига хослигини аниқлаш ва шу асосда даволаш режасини тузиш ортиқча сарф-ҳаражатни олдини олади, бу эса ўртача 800 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: сурункали аллергик замбуруғли РС бўлган беморларни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ва бошқа касалликларни келиб чиқиши олдини олинади ва харажатларни 800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учунчи илмий янгилик: организм интоксикацияси индексининг оғир даражаси замбуруғли риносинуситнинг инвазив ва гранулематоз морфологик турларида учраши аниқланган; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган спорт тиббиёти илмий-амалий маркази амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: замбуруғли риносинуситининг турли шаклларида организм интоксикацияси индекси аниқланганда, ташхислаш такомиллаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ошиши ва касалликнинг асоратланиши камайишига эришилади. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замбуруғли риносинусит билан оғриган беморларда организм интоксикацияси индекси баҳолаш касаллик кечимини ва оғирлик даражасини баҳолашга, бу ўз навбатида касалликнинг даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Хулоса: замбуруғли риносинусит билан оғриган беморларда организм интоксикацияси индекси ҳолати кўрсаткичларига қараб, касаллик кечимини ва оғирлик даражасини камайтириш хисобига ортиқча сарф-ҳаражатни олдини олади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор жарроҳлик амалиётида (FESS) навигацион тизимни қўллашни киритиш замбуруғли риносинуситнинг морфологик шаклларида (инвазив, гранулематоз, мицетома, аллергик) патологик жараённи тўлиқ қамраб олиш ҳамда соғлом анатомик тузилмаларни жароҳатланишини олдини олиш имкони бериши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган спорт тиббиёти илмий-амалий маркази амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда касалликни даволашда навигация тизимидан фойдаланган ҳолда FESS техникаси кенгайтирилиб, оториноларинголог шифокорлар учун жарроҳлик амалиёти вақтида патологик жараённи аниқлаш ва бартараф этишни енгиллаштиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биз таклиф қилган даволаш усул, беморларни эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Комплекс даволаш усулига жорий қилиниши ҳисобига такрорий даволаниш камайиши натижасида беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 7 кундан 3 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 750 000 сўмдан 1 000 000 сўмга камайтирди (ТТАнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 117 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий  самарадорлик 9 000 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Замбуруғли риносинусит бўлган беморларда янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида йил мобайнида такрорий даволаниш сони камайиши ҳисобига 9 000 000 сўм, шундан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 8 550 000 сўм ва беморнинг ўз маблағларидан 450 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish