Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Виктория Искандеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Британия адабиётида антиутопия жанри типологияси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1769.
Илмий раҳбар: Низамова Мунира Низамовна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфиа Жураевна, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХИ аср бошидаги Британия адабиётида антиутопия жанрининг ўзига хос хусусиятини ва шу асосда унинг типологик вариантларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабий тушунчаларни тизимлаштириш асосида антиутопияни қуйидагича кўриб чиқадиган асарларни бирлаштирган тор (микродаражали) ёндашув: а) мустақил жанр; б) утопия ёки илмий фантастика жанр шакли (иккиламчи жанр/субжанр); в) адабий восита ва кенг (макродаражали) ёндашув, шу жумладан антиутопияни анти-жанр сифатида ёки жанр тоифаларига қарамасдан белгилайдиган асарлар аниқланган;
антиутопия моделини ташкил этувчи ҳокимият ғояси, тоталитар давлат/жамоат мавзуси, эркинликни чеклаш масаласи; мотивлар мажмуаси, шахс ва тизим зиддияти каби ғоявий-тематик ва формал-мазмунли белгилари исботланган;
жанр поетикасини белгилайдиган замонавий антиутопия романларининг бадиий хусусиятлари, шу жумладан, матнларда иккинчи даражали ва мазмунли вазифаларни бажарадиган, шунингдек, уларни жанр парадигмасига мослайдиган адабий коднинг ўзига хос ўрни асосланган;
ХХ асрнинг иккинчи ярми - ХХИ аср бошларидаги британиялик ёзувчилар ижодида антиутопия жанрининг типологияси: 1) классик матнларни ўзига хос англайдиган антиутопиялар (Оруеллнинг «1984» антиутопия асари ва Ҳакслининг «Ажиб янги дунё», «Ажиб янги дунёга қайтиш») - Э. Бёржесснинг «1985» асари ва Ж. Лавгроувнинг «Кунлар» асари; 2) демографик антиутопиялар - Э. Бёржесснинг «Телба уруғ», Ф.Д. Жеймснинг «Инсон боласи»; 3) «пост-инсоний антиутопиялар» - Д. Митчеллнинг «Булут атласи» романи, К. Исигуронинг «Клара ва Қуёш» романи; 4) комбинациялашган тури - Б. Элтоннинг «Ожиз эътиқод» антиутопия асари аниқланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Британия адабиётида антиутопия жанри типологияси мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
адабий тушунчаларни тизимлаштириш асосида антиутопияни қуйидагича кўриб чиқадиган асарларни бирлаштирган тор (микродаражали) ёндашув: а) мустақил жанр; б) утопия ёки илмий фантастика жанр шакли (иккиламчи жанр/субжанр); в) адабий восита ва кенг (макродаражали) ёндашув, шу жумладан антиутопияни анти-жанр сифатида ёки жанр тоифаларига қарамасдан белгилайдиган асарларга оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2012-2013 йилларда бажарилган Й-1-06-рақамли “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компетент ёндашув” амалий илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 4 декабрдаги 04/11-8793-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материали ўзбек ёки рус тилларига таржима қилинмаган асарларни ҳамда инглиз миллий адабиёти ва маданиятининг хусусиятларини ўрганишда амалий ёрдам берган;
антиутопия моделини ташкил этувчи ҳокимият ғояси, тоталитар давлат/жамоат мавзуси, эркинликни чеклаш масаласи; мотивлар мажмуаси, шахс ва тизим зиддияти каби ғоявий-тематик ва формал-мазмунли белгиларга оид хулосалардан «Жаҳон адабиёти тарихи. ХХ аср» ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетининг 2023 йил 28 ноябрдаги 04/11-8581-сон маълумотномаси). Натижада амалий машғулотларда жаҳон адабиётининг асосий бадиий матнларини (жумладан, антиутопияларни) таҳлил қилишда типологик методдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ўқувчиларни замонавий адабий жараёнда антиутопия жанрининг хусусиятлари, ўрни ва роли билан яхшироқ таништириш имконини берди ҳамда таълим сифати ва самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди;
жанр поетикасини белгилайдиган замонавий антиутопия романларининг (айниқса К. Исигуро антиутопия романларининг) бадиий хусусиятлари ва уларнинг гуманистик концепциялари ўзига хос ўрнига оид хулосалардан «Ўзбекистон 24» радиоканалида «Ўзбекистон ёшлари» дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 2 ноябрдаги 03-09-587-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи романларининг эстетик ва бадиий аҳамияти тўғрисидаги амалий хулосалар радио дастури материалларини бойитишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish