Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Артём Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Чет эл таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu475.
Илмий раҳбар: Самарходжаев Ботир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.12.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Убайдуллаев Зиёдулла Загдуллаевич, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади таъмилаш чораларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида чет эл таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш учун ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва тартибини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
арбитраж суди томонидан белгиланган таъминлаш чораси мажбурий кучга эга деб тан олиниши, агар арбитраж суди томонидан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, амалдаги қонунчилик қоидаларига риоя этилган тақдирда, арбитраж жойидан қатъи назар, судга мурожаат этиш орқали ижрога қаратилиши мумкинлиги асослаб берилган;
ўзидан таъминлаш чорасини тан олиш ёки ижрога қаратиш сўралаётган суд бу ажримни чиқаришда таъминлаш чорасининг мазмунини кўриб чиқишни амалга оширмаслиги асослантирилган;
суд Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунчилигига мувофиқ ва халқаро арбитражнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда арбитраж жойидан қатъи назар арбитраж муҳокамаси муносабати билан таъминлаш чораларини белгилаш ваколатига эгалиги асослантирилган; 
ҳал қилув қарори ўзига қарши қабул қилинган тараф арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ёхуд бошқа сабабларга кўра ўз важларини бера олмаганлиги далилини рад этилиши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
арбитраж суди томонидан белгиланган таъминлаш чораси мажбурий кучга эга деб тан олинади ва агар арбитраж суди томонидан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, амалдаги қонунчилик қоидаларига риоя этилган тақдирда, арбитраж жойидан қатъи назар, судга мурожаат этиш орқали ижрога қаратилишга оид норма Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 6-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сонли Қонуни 30-моддасининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/2-10/5239-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси юрисдиксиясида арбитраж ҳужжатларини тан олиш ва ижрога қаратиш имконини берган;
ўзидан таъминлаш чорасини тан олиш ёки ижрога қаратиш сўралаётган суд бу ажримни чиқаришда таъминлаш чорасининг мазмунини кўриб чиқишни амалга оширмаслигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сонли Қонуни 31-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/2-10/5239-сон далолатномаси). Мазкур таклиф суд томонидан таъминлаш чорасини тан олиш ёки ижрога қаратишга оид механизмларини такомиллаштириш, таъминлаш чорасининг мазмунан кўриб чиқилмаслигига оид тартибни белгилашга хизмат қилган.
суд Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунчилигига мувофиқ ва халқаро арбитражнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда арбитраж жойидан қатъи назар арбитраж муҳокамаси муносабати билан таъминлаш чораларини белгилаш ваколатига эгалигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сонли Қонунининг 32-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/2-10/5239-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ушбу тоифадаги низоларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳал қилув қарори ўзига қарши қабул қилинган тараф арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ёхуд бошқа сабабларга кўра ўз важларини бера олмаганлиги далилини тақдим эца, арбитражнинг ҳал қилув қарори рад этилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сонли Қонунининг 52-моддаси биринчи бандининг учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/2-10/5239-сон далолатномаси). Ушбу таклиф таъминлаш чоралари тўғрисида қарор қабул қилиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish