Гайбуллаев Элбек Азизбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси кассаликларини ташхислаш ва даволашнинг янгича ёндашуви», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib362.
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Супиев Турган Курбанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги Шимоли-Ғарбий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси лейкоплакиясини тизимли даволаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи лейкоплакия ўчоғини зарарланиш чуқурлигига асосланиб, СО2 лазери билан олиб ташлаш ва вужудга келган жарохатни фотодинамик даволаш билан нурлантириш тартиблари, касалликни тўлиқ тикланишига, иккиламчи асоратларни олдини олишига, реабилитация босқичларини қисқартирилишига олиб келганлиги исботланган;
касалликнинг ҳар бир шакли ва оғирлик даражасида лазер нурларининг кучланиш миқдори ва даволаш тизимининг мезонлари яратилган ва морфологик ҳамда оғиз бўшлиғи гигиеник индекс кўрсаткичлари билан асослаб берилган;
оғиз бўшлиғи лейкоплакиясида хужайралар дисплазияси, гиперкератоз, паракератоз, акантоз, экзоцитоз, атипик хужайралар ва уларни малигнизацияси каби белгиларни цитологик эрта ташхислашнинг янги мезони яратилган ва даволаш самарадорлигини ошишини, саратон олди кассаликларини хафли трансформациясини олдини олиши дастлабки ва узоқ муддатли текширув натижалари билан асосланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг функционал ҳолати, регенератив-эпителизация жараёнлари ва ремиссия даврининг узайиши, фотодинамик даволаш тизимининг лейкоплакия жараёнига патогенетик ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чекувчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси касаликларини ташхислаш ва даволашнинг янгича ёндашуви бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Оғиз бўшлиғи лейкоплакиясига ташxис қўйиш ва уни даволаш алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н/69-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма умумий амалиёт шифокорига оғиз бўшлиғи лейкоплакиясини турли оғирлик даражалари ва шаклларида лазер технологиялари билан самарали даволашни тизимини қўллаш имконини берган;
«Чекувчиларда оғиз бўшлиғи лейкоплакиясини даволашнинг самарадорлигини ошириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н/69-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма стоматолог шифокорларга оғиз бўшлиғи лейкоплакиясини келиб чиқиш сабаблари, эрта ташхислаш, самарали даволаш ва касалликни оғирлашувида огоҳлантириш имконини берган;
чекувчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси касаликларини ташхислаш ва даволашнинг янгича ёндашувини такомиллаштириш қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стоматология поликлиникаси, Тошкент шахар 1-сон стоматология, Самарқанд шаҳар 1-сон стоматология, Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология поликилиникалари клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши беморларнинг амбулатор қатновлари сонини 80% гача қисқартиришга, рак олди касаллиги-лейкоплакиясини қисқа муддатда бартараф этишга, беморларни ижтимоий ҳаётга қайтариш муддатларини қисқартиришга эришилди.