Sayt test rejimida ishlamoqda

 Мамадалиев Авволбек Зиёитдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Комплекс тадбиркорлик лицензияси (францҳизинг) шартномасини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Yu864.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, B2021.1.PhD/Yu473.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Талант Толибжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Мехмонов Қамбариддин Мирадхамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми масалалари билан богʻлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
францҳизинг шартномасидаги тегишли эксклюзив шартлар бозорнинг ҳолатига ва тарафларнинг иқтисодий мавқейига таъсир этган ҳолда рақобат қонунчилигига зид бўлса, бундай шартлар рақобатга қарши орган ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг даъвосига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши асослантирилган;
хорижий давлат юридик шахсининг фирма номига нисбатан ҳуқуқи мазкур юридик шахс рўйхатдан ўтган мамлакат қонунчилигида белгиланган ҳужжатга асосан тасдиқланиши асослантирилган;
фирма номидан қонунга зид фойдаланишдан ҳимоя қилиш қонунчиликка мувофиқ бошқача усуллар, хусусан ушбу танланган усуллар қонунчилик билан таъқиқланмаган, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини камситмайдиган, чекламайдиган ёки бошқача усуллар билан бузмайдиган шартларга кўра амалга оширилиши мумкинлиги асослантирилган;
тижорат сирининг мулкдори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги, бунда мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш доираси ва чегарасини мулкдорнинг ўзи белгилаши мумкинлиги асослантирилган;
қонунчиликка ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам, хусусан тижорат сири эгасининг ҳуқуқ ва манфаатларини камситадиган, ходимнинг тижорат сиридан шартномада белгиланган шартларга номувофиқ ҳолатларда фойдаланаётган ва шу орқали мазкур тижорат сирининг ошкор боълиш хавфини келтириб чиқарадиган ҳаракатлари (ёки ҳаракацизлиги) мазкур ходимга нисбатан меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинлиги асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
францҳизинг шартномасидаги тегишли эксклюзив шартлар бозорнинг ҳолатига ва тарафларнинг иқтисодий мавқейига таъсир этган ҳолда рақобат қонунчилигига зид бўлса, бундай шартлар рақобатга қарши орган ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг даъвосига асосан ҳақиқий эмас деб топилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 868-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 28 сентябрдаги 73-сон далолатномаси). Мазкур таклиф францҳизинг шартномаси бўйича лицензиар томонидан лицензиатга нисбатан иш муомаласи ва бозор талабларига зид келадиган талабларини қўйишдан сақлаш ва рақобатга асосланган бозор муҳитини шакллантиришга хизмат қилган;  
хорижий давлат юридик шахсининг фирма номига нисбатан ҳуқуқи мазкур юридик шахс рўйхатдан ўтган мамлакат қонунчилигида белгиланган ҳужжатга асосан тасдиқланишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўгʻрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 28 сентябрдаги 73-сон далолатномаси). Мазкур таклиф хорижий субектларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ўзига тегишли фирма номларини қайта расмийлаштириш билан богʻлиқ тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилган;
фирма номидан қонунга зид фойдаланишдан ҳимоя қилиш қонунчиликка мувофиқ бошқача усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўгʻрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 28 сентябрдаги 73-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда мутлақ ҳуқуқ эгасига фирма номига нисбатан ўз ҳуқуқларини қонунчилик ва иш муомаласи одатларидан чиқиб кетмаган ҳолда ҳимоя қилишга хизмат қилган;
тижорат сирининг мулкдори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлигига қаратилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси “Тижорат сири тўгʻрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 28 сентябрдаги 73-сон далолатномаси). Мазкур таклиф  тижорат сирининг эгаси нафақат тижорат сирига, балки шахсийлаштиришнинг бошқа воситаларига нисбатан ҳам мутлақ ҳуқуқларни олиши ва уни амалга оширишга хизмат қилган;
қонунчиликка ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси “Тижорат сири тўгʻрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 28 сентябрдаги 73-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тижорат сири эгасига тижорат сиридан фойдаланиш ваколатига эга бўлган шахсларга ундан фойдаланиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган ваколатларни амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish