Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшимбетова Дармон Уразбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш масалалари”, 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu484.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джолдасова Сахипжамал Джалғасовна,  юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор; Олимова Камила Камалитдиновна, юридик фанлар номзоди.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда кўриш ва ҳал қилишга доир қонунчиликни такомиллаштиришга оид илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш зарурлиги, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши асослантирилган;
иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари судлар тизимида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш зарурати сабабли ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши асослантирилган;
судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда судя даъво аризаси (ариза) ИПКнинг 149, 150 ва 151-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат бериши асослантирилган;
иштирокчининг жамиятдан чиқиши ҳақидаги ишларни судда кўришда устав фондидаги улушни олувчи фойдасига улушдан воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиб олиниши, шунингдек жамиятнинг устав фондидаги улуши очиқ кимошди савдоси орқали сотилганлиги билан боғлиқ ишларни кўришда кимошди савдоси натижалари ҳақидаги баённома талаб қилиб олиниши зарурлиги асослантирилган;
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларга оид нормаларни қўллашга йўл қўйилмаслиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш зарурлиги, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаришига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 26-апрелдаги ЎРҚ-833-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал  кодекси 311-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 26-июлдаги 04/2-10/2831-сон далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил  27-июлдаги 08/567-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф судлар тизимида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этишга хизмат қилган;
иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олинишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 26-апрелдаги ЎРҚ-833-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал  кодекси 311-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 26-июлдаги 04/2-10/2831-сон далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-июлдаги 08/567-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф судлар тизимида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этишга хизмат қилган;
судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда судя даъво аризаси (ариза) ИПКнинг 149, 150 ва 151-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эʼтиборан беш кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беришига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 26-апрелдаги ЎРҚ-833-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субʼектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг 4-банди билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 152-моддасини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 26-июлдаги 04/2-10/2831-сон далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-июлдаги 08/567-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф судлар тизимида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатʼий назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014-йил 20-июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли Қарори муқаддимасидаги “иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкати ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни” деган сўзларни “корпоратив низоларни” деган сўзлар билан алмаштиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги 6-сонли қарорининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 5-июлдаги 08/500-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда кўришда “корпоратив низо” ҳуқуқий атамасини бир хилда қўллашга хизмат қилган; 
иштирокчининг жамиятдан чиқиши ҳақидаги ишларни судда кўришда устав фондидаги улушни олувчи фойдасига улушдан воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиб олиш, шунингдек жамиятнинг устав фондидаги улушни очиқ кимошди савдоси орқали сотилганлиги билан боғлиқ ишларни кўришда кимошди савдоси натижалари ҳақидаги баённома талаб қилиб олиниши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги 6-сонли қарорининг 8-банди билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014-йил 20-июндаги 262-сонли қарори 4-бандининг бешинчи-олтинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 5-июлдаги 08/500-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф иштирокчининг жамият чиқиш ҳақидаги ишларни судда кўришда зарур даллиларни аниқлашга хизмат қилган; 
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларга оид нормаларни қўллашга ёʼл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги 6-сонли қарорининг 8-банди билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014-йил 20-июндаги 262-сонли қарори 14.2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 5-июлдаги 08/500-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жамият бошқарув органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш орқали қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish