Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагатов  Иброҳим  Рауфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим муассаларида интегратив-модулли ёндашув асосида махсус фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш (“Фармасевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш” махсус фани мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped2136.
Илмий раҳбар: Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Диляра Жуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади профессионал  таълим  муассасаларида  махсус  фанларни ўқитиш  методикасини  интегратив-модулли  ёндашув  асосида  такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни интегратив-модулли ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари махсус фанларни ўқитиш мазмунини касбий фаолият билан уйғунлаштириш, мураккаб касбий кўникма ва малакаларни иерархик тарзда ўзлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, ўқувчилар ўзлаштиришини мунтазам ва тизимли назорат қилишни таъминлаш ҳамда табақалаштирилган таълим дастурларини жорий этиш имкониятини яратиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида “Фармасевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш” махсус фанини ўқитиш мазмуни ва таркибий элементлари бўлажак мутахассиснинг касбий фаолияти асосида модул блокларини ажратиш, махсус фанларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш ҳамда ўргатувчи модулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитишнинг модулли технологияси “Меҳнат малакалари модули” (МММ) Эвропа консепсиясига мувофиқ “Фармация” йўналиши бўйича мутахассислар касбий фаолиятини таҳлил қилиш асосида ўқитиш мазминини танлаб олиш (мазмун даражаси) ҳамда индивидуал траекторияли блок-модулли ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш (технологик даража) асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитишни баҳолаш методикаси модул блоклари бўйича иерархик ўзлаштиришга асосланган ишлаб чиқариш топшириқларини ҳамда бўлажак мутахассиснинг касбий тайёргарлик дарагасини белгиловчи малака синовларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим муассасаларида интегратив-модулли ёндашув асосида махсус фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни интегратив-модулли ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари махсус фанларни ўқитиш мазмунини касбий фаолият билан уйғунлаштириш, мураккаб касбий кўникма ва малакаларни иерархик тарзда ўзлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, ўқувчилар ўзлаштиришини мунтазам ва тизимли назорат қилишни таъминлаш ҳамда табақалаштирилган таълим дастурларини жорий этиш имкониятини яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари республикадаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида “Фармация” йўналиши бўйича ўқув таъминотини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 4/17-6/1-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ва таклифлар профессионал таълим муассасаларида “Фармация” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасаларида “Фармасевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш” махсус фанини ўқитиш мазмуни ва таркибий элементлари бўлажак мутахассиснинг касбий фаолияти асосида модул блокларини ажратиш, махсус фанларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш ва ўргатувчи модулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга ҳамда профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитишнинг модулли технологиясини “Меҳнат малакалари модули” (МММ) Эвропа консепсиясига мувофиқ такомиллаштиришга оид таклифлари республикадаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида “Фармасевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш” ўқув модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 4/17-6/1-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув модули махсус фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитишни баҳолаш методикаси модул блоклари бўйича иерархик ўзлаштиришга асосланган ишлаб чиқариш топшириқларини ҳамда бўлажак мутахассиснинг касбий тайёргарлик дарагасини белгиловчи малака синовларини жорий этиш асосида такомиллаштишга оид таклиф ва тавсияларидан республикадаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида “Фармация” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашда махсус фанларни ўқитиш натижаларини баҳолаш ва монмиторинг қилиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 4/17-6/1-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасаларида “Фармация” йўналиши бўйича мутахассисларни ўқитиш жараёнида касбий билим, кўникма ва малакаларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish