Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Нодира Абдураҳмон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий дидактик воситалар асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси” 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4255.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01. 
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Феруз Ҳасанович, педагогика фанлари доктори (DSc). 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий дидактик воситалардан фойдаланиб талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида талабаларнинг дивергент, фазовий ва техник фикрлаш каби касбий компетенсияларини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели компонентлари талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенсия сифатларини ҳамда мутахассисликка оид креативлигини оширишга қаратилган дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари ва инновацион ўқитиш методларини моделнинг рақамли-технологик-жараёний блоки мазмунига сингдириш орқали такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси термодинамик ҳодиса ва жараёнларни физик экспериментдан ўтказишда имитацион ва схематик моделлаштиришга мўлжаллангам рақамли ва амалий дастурий таъминотга устуворлик бериш ҳамда замонавий дидактик воситалардан самарали фойдаланишга йўналтирилган дарс ссенарийларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
техника йўналиши олий таълим муассасаларида касбий фанлардан талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишга мўлжалланган дастурий таълим воситаларини лаборатория машғулотларида физик экспериментлар ўтказишга доир мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини субъэктлараро ўзаро таъсирнинг мантиқий-тартиблашган тизимида касбий компетентликни баҳолашнинг мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида дидактик таълим воситасида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида талабаларнинг дивергент, фазовий ва техник фикрлаш каби касбий компетенсияларини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлашга оид таклифлардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институти томонидан берилган 2024 йил 23 апрелдаги  02-842-833-сон маълумотнома). Натижада ушбу таклиф техника йўналиши олий таълим муассасаларида касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели компонентлари мазмунига талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенсия сифатларини ҳамда мутахассисликка оид креативлигини оширишга қаратилган дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари ва инновацион ўқитиш методларини моделнинг рақамли-технологик-жараёний блоки мазмунига сингдириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар ва таклифлар эса Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “АИФ 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган (Жиззах политехника институти томонидан берилган 2024 йил 23 апрелдаги 02-842-834-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган замонавий дидактик ўқув воситалари бўлажак муҳандисларда касбий компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган; 
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, касбий фанлардан талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишга мўлжалланган дастурий таълим воситаларини лаборатория машғулотларида физик экспериментлар ўтказишга доир мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини субъэктлараро ўзаро таъсирнинг мантиқий-тартиблашган тизимида касбий компетентликни баҳолашнинг мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонлари ишлаб чиқишга оид илмий-методик тавсиялар “Термодинамика ва иссиқлик техникаси” фани бўйича электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 20-январ 89-05-06-сон маълумотнома). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларнинг мустақил таълимий фаолиятининг ривожлантиришга, бўлажак муҳандислардан таянч техник компетенсияларни ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish