Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякупов Садулла Гаиповичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек шеъриятида диалог ва унинг функсияси”, 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Fil234.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Милиев Сувон, филология фанлари доктори; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади диалог назариясини мустақил субектлараро муносабат тарзида ўрганиш, мазкур эстетик, поетик ҳодиса лирик жанрларда ҳам нутқий коммуникациянинг турли шакл ва усулларини ҳосил қилган ҳолда матн нутқий жараёнларида асосий ўрин тутишини назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диалогнинг илк босқичларда ижтимоий моҳият касб этгани очиб берилиб, унинг назарий асослари, ўрганилиш тарихи, адабий асар, хусусан, шеъриятдаги бадиий вазифаси, матн структурасидаги аҳамияти назарий асосланган; 
мумтоз лирик, эпик ва замонавий ўзбек шеъриятида бадиий нутқнинг диалогик талқини, стилистикаси, композицион ўзига хосликлари, шеърий нутқ ҳосил қилувчи воситалар ҳамда уларнинг поетик тафаккурдаги муҳим ўрни аниқланган;
шеърий диалогда муаллиф, лирик қаҳрамон ва ўқувчи алоқаси, тафаккур диалогизациясида “ўз” ва “ўзга” овози, риторик муносабат ва мурожаат, руҳият тафтиши ҳамда тасдиқ – инкор – тасдиқ боғлами ҳолатга мос нутқ уйғунлигидан иборат бўлиши очиб берилган;
лирикада монолог ҳамда диалог орасида мустаҳкам ришта мавжуд бўлиб адресат – адресант алоқаси бир-бирини тўлдириши ва ушбу жараёнда таҳлил малакаси график белги, товуш, овоз ва ифода реакциясига йўналтирилган ҳолда мулоқот табиати диалогик вазиятни воқеликка айлантириши очиб берилган; 
шеърий нутқда сўзлашувнинг жавоб талаб этадиган ёки бадиий тугаллигини англатадиган омиллар, тасвир руҳияти ва руҳият тасвири алоқаси ҳамда диалогизм муаммоси, диалог ва монолог вазифадошлиги кўрсатилган;
диалогик талқинда нутқий малака ва ривоя усули яхлитлиги, тасвир ҳамда тасаввур муқобиллиги бадиий мулоқотни вужудга келтириши, лирик ифода субекти ва поетик тасвир обекти уйғунлиги, ижодкор индивидуаллиги масалалари назарий далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек шеъриятида диалог ва унинг функсияси муаммоси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек шеъриятида нутқ шаклларидан фойдаланиш тизимига оид маълумотларни тадқиқ этиш билан боғлиқ хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 26-сентябрдаги 363/1- маълумотномаси). Натижада, янги давр ўзбек лирикаси поетикасини назарий аспектда тадқиқ қилишга манба сифатида асос бўлган;
ҳозирги ўзбек шеъриятида диалог типлари бадиий функсияси, уларнинг аҳамияти тадқиқ қилиниши билан боғлиқ хулосалардан ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Нукус давлат педагогика институти томонидан 2021-йил 10-майда тузилган 78/14-сонли шартномага мувофиқ 2021-2022-йилларда бажарилган “Тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш” бўйича “Ўзбек тили (Давлат тили) фанидан адабий ўқишни ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш (умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлар дарслиги асосида)” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2022-йил 23-сентябрдаги 01-02-20/1658-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот хулосалари шеърий асарларнинг ўзига хос хусусиятлари,  темп ва ритм, пауза ва унинг турлари каби масалалар юзасидан назарий билимлар беришга хизмат қилган;
лирикада бадиий нутқ, лирик ва драматик тасвир уйғунлиги, ифода шаклланишида муаллиф ва қаҳрамон нутқи интеграцияси, шакл ва мазмун вазифадошлиги каби назарий масалалар таҳлилидан Қозон федерал университети ҳузуридаги Филология ва маданиятлараро алоқалар институтида фойдаланилган (Қозон федерал университети ҳузуридаги Филология ва маданиятлараро алоқалар институтининг 2023-йил 10-майдаги 0.1.2.10.1.01-09/622/2023-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ва тингловчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш, адабий-назарий тушунчалар ва уларни ўргатиш юзасидан кўникмаларнинг шаклланишига, лирик асарларда диалогларнинг қўлланилиши, адабиётшуносликда ўрганилиши хусусида назарий билимларининг такомиллашишига хизмат қилган;
лирикада бадиий мулоқотни амалга ошириш омиллари, ижодий индивидуалликнинг диалогда акс этиши каби назарий масалалар таҳлилларидан Туркия Республикаси Анкара университети “Замонавий туркий тиллар ва адабиётлар бўлими”да кенг фойдаланилган, шунингдек, тадқиқотчининг “Шеъриятда диалог яратиш маҳорати” (“Şиирде диялог олуşтурма беcериси”, “Формс оф Диалогуе анд Артистиc Эхпрессион ин Модерн Узбек Поетрй”, “Диалогиcал интерпретатион ин модерн узбек поетрй” каби илмий мақола ва тезисларидан “Çаğдаş Öзбек Эдебиятı”, “Çаğдаş Öзбек Эдебиятı: Şиир” фанларидан бакалавр ва магистрантларга ташкил этиладиган дарс машғулотларида қўлланилган (Анкара университети “Замонавий туркий тиллар ва адабиётлар бўлими” бошлиғининг 2023-йил 24-апрелдаги ТР-06100 Сıҳҳие-Анкара маълумотномаси). Натижада, турк талабаларининг ўзбек шеъриятини таҳлил қилиш малакасининг шаклланиши, шеър моҳиятини англашда назарий билимларининг мустаҳкамланишига эришилган;
замонавий ўзбек шеъриятида диалог билан боғлиқ бўлган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг “Маҳалла тонги” дастури, (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2022-йил 16-сентябрдаги 01-12-635-сонли маълумотномаси); Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида “Адабиёт ва давр”, “Сўнмас юлдузлар”, “Адабий портрет”, “Ёшлар учун”, “Ассалом, Қорақалпоғистон”, “Тарихий шахслар”, “Халқ дурдонасидан” каби кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 19-октябрдаги 05-22/602-маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish