Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳафизова Мухлиса Абдиғани қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ижодкор бадиий тафаккурининг шаклланишида адабий муҳит, анъана ва таржиманинг ўрни (Э. Воҳидов ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil1585.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Милиев Сувон, филология фанлари доктори; Баҳриддинова Дилдора Баҳриддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Эркин Воҳидов ижодининг шаклланишида обектив ва субектив омиллар, жумладан, турли ижодий мактаблар, адабий тўгаракларнинг ўрни ва аҳамияти, адабий манбалар – адабий муҳит,  анъна ва таржиманинг  ижодкор бадиий маҳорати ва тасвир услубининг шаклланиш жараёни, шунингдек, шоир ҳаёти ва ижодини у яшаган тарихий-адабий давр контекстида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодкор бадиий оламининг шаклланиш босқичлари адабий-тарихий давр, шу даврдаги ижодий муҳит, халқ онги ва руҳиятида кеча бошлаган янгиланиш жараёни, Э.Воҳидов ва у мансуб бўлган авлод вакиллари ижодида мавзу доираси ва бадиий тафаккурнинг янгиланиши масалаларига аниқлик киритилган;
шоир  бадиий изланишлари жараёнида мурожаат этган мавзу, шеърий шакл ва ифода усулларининг турфалиги, ижодкор поетик арсеналининг доим бойиб турганидан шаҳодат бериши, Э.Воҳидов шеърияти мавзу кўламининг хилма-хиллиги ички ва ташқи омилларга боғлиқлиги давр адабий муҳитига алоқадорлиги далилланган; 
Э.Воҳидовнинг ўзигача бўлган ўзбек шоирлари ижодини яхши ўрганганлиги, унинг адабий  баҳс ва суҳбатлар, адабий муҳит, адабий манбаларнинг таъсири доирасида ижодий такомиллашгани асослаб берилган;
Э.Воҳидовнинг сўз танлашда мумтоз мерос бисотидан ўринли ва унумли фойдаланиши Навоий, Фузулий ижоди, Соғуний суҳбатлари таъсири доирасида ривожланганлиги, шунингдек, поетик-фалсафий тафаккури ва бадиий маҳоратининг ошишида шоир таржимонлик фаолиятининг аҳамияти ва роли очиб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижодкор бадиий тафаккурининг шаклланишида адабий муҳит, анъана ва таржиманинг ўрни (Э. Воҳидов ижоди мисолида) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Эркин Воҳидовнинг сўз танлашда мумтоз мерос бисотидан ўринли ва унумли фойдаланишда, Навоий ва Фузулий ижоди, Соғуний суҳбатлари таъсирида ижодий камол топишига оид илмий хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган ОТ-Ф1-77-рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2021 йй.) фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 3-апрелдаги 3/1255-673-сон маълумотномаси). Натижада, шоирнинг бадиий изланишларида қўлланилган мавзу кўламининг хилма-хиллиги, ғазалнавис шоир сифатида шаклланганлигини янада илмий асослашга эришилган;
ХХ асрнинг 60-йилларигача бўлган даврда ўзбек лирикасида ижтимоий сиёсий масала устунлик қилган эди. Айни шу масалани Эркин Воҳидов ҳамда шоир яшаган давр вакилларидан бошлаб мавзу доирасининг янгиланганлигини асослашда, Э. Воҳидов ижодининг шаклланишида адабий манбаларнинг роли ва аҳамияти ҳақидаги қарашлар, хусусан, ижодкор бадиий маҳорати ҳамда ифода услуби динамикасини очиб беришга оид хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида ОТ-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2012-2016 йй.) фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 3-апрелдаги 3/1255-673-сон маълумотномаси). Натижада, Эркин Воҳидов ижодининг шаклланишидаги асосий омилларни янада ҳар томонлама илмий баҳолашга эришиш имконини берган; 
Эркин Воҳидов ижодининг шаклланиши, ижодкор лабораторияси илк ижод намуналари, ижод йўлидаги устозлари ҳақида маълумотлар, “Гʻайратий мактаби” ва унинг Эркин Воҳидов ижоди шаклланишидаги ўрни, Ижодкорнинг шаклланишида Соғуний билан ижодий мулоқотнинг аҳамиятига оид хулосалардан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий танқид кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ўтказилган маҳорат дарсларида, “Онажоним шеърият” адабий тўгарак фаолиятида тадқиқот натижаларидан унумли фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 14-июндаги 01-03/788-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга ижодкор лабораториясини ўрганиш, уни тадқиқ этишда холислик билан ёндашиш кераклиги, қиёсий таҳлилларда қўпол хатоларга йўл қўймаслик зарурлиги кўрсатиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish