Sayt test rejimida ishlamoqda

Калиқназарова Гулайим Каниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ халқ педагогикасида қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш анʼаналари”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped708.  
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахманович педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоқ халқ педагогикасидаги қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш анъаналарини таҳлил этиш ва таълим амалиётига татбиқ этишнинг педагогик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш жараёнлари миллий-бадиий анъаналар ва нақш семантикасига мувофиқ талаба-қизларда бадиий дидни ўстириш, объектларни эстетик баҳолаш билан боғлиқ ижодий қобилиятларни ривожлантиришда детерминант эканлиги асосланган;
талаба-қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш мазмуни қуроқ қураш ҳунарига доир билим, кўникма ва малакаларнинг аниқ доирасини мақсадли белгилаш, амалий компетенсияларга доир объектлар майдонини лойиҳалаш жараёнининг натижавийлик даражаси кафолатланишига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
қорақалпоқ  халқининг миллий каштачилик (қора уйни безаш) анъаналари асосида талаба-қизларни ҳунар ўрганишга мақсадли йўналтиришнинг педагогик модели мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив жараёнларни “фаол ўқиш ва ўрганиш” тамойили билан идентиклик даражасини кенгайтириб бориш орқали такомиллаштирилган;
талаба-қизларни ҳунармандчиликка ўргатишнинг педагогик механизми тўгарак машғулотларида ижодий қобилиятларни ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш, оддийдан мураккабга, осондан қийинга тамойили асосида миллий ҳунарларни икки босқичда (содда ва мураккаб нақш элементларини ўрганиш) ўзлаштириш алгоритмининг продуктивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ педагогикасида қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш анʼаналаридан фойдаланишга доир тадқиқот натижалари асосида:
талаба-қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш жараёнларини миллий-бадиий анъаналар ва нақш семантикасига мувофиқ талаба-қизларда бадиий дидни ўстириш, объектларни эстетик баҳолаш билан боғлиқ ижодий қобилиятларни ривожлантиришда детерминант эканлигини асослаш, талаба-қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш мазмунини қуроқ қураш ҳунарига доир билим, кўникма ва малакаларнинг аниқ доирасини мақсадли белгилаш, амалий компетенсияларга доир объектлар майдонини лойиҳалаш жараёнининг натижавийлик даражаси кафолатланишига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир  амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогикалиқ пикирлер тарийхи” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил                17-мартдаги 106-сон буйругʻи, 106-170 рақамли гувоҳнома). Натижада, халқ педагогикасидаги қизларни ҳунармандчиликка ўргатишга доир анъаналар билан боғлиқ ўқув материалларини тизимли структуралаштиришга хизмат қилган; 
қорақалпоқ  халқининг миллий каштачилик анъаналари асосида талаба-қизларни ҳунар ўрганишга мақсадли йўналтиришнинг педагогик моделини мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив жараёнларни “фаол ўқиш ва ўрганиш” тамойили билан идентиклик даражасини кенгайтириб бориш орқали такомиллаштириришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Оʻзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни  умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар  ўйғунлиги асосида  ма'навий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014-йй.) амалий лойиҳасининг миллий анъаналар асосида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 2-апрелдаги 11-05-1499/04-сон далолатномаси). Натижада, талаба-қизларни миллий ҳунармандчилик билан таништириб бориш жараёнларининг самарадорлигини оширишга эришилган;
талаба-қизларнинг ҳунармандчиликка ўргатишнинг педагогик механизмини тўгарак машғулотларида ижодий қобилиятларни ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш, оддийдан мураккабга, осондан қийинга тамойили асосида миллий ҳунарларни икки босқичда ўзлаштириш алгоритмининг продуктивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Оʻзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган И1-ХТ-0-17222 “Қорақалпоқ миллий  менталитетини ўқувчи ёшларга  сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан  фойдаланиш” (2013-2014-йй.) инновацион лойиҳанинг халқ педагогикасидаги ҳунармандчилик анъаналарини ретроинновацион жиҳатлари қисмини  тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 2-апрелдаги 11-05-1499/04-сон далолатномаси). Натижада, халқ педагогикаси асосида талабала-қизларни ҳунармандчиликка ўргатиш усулларини тўгарак машғулотларида қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish