Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулниязов Тимур Уразбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда янги таълим консепсияси шароитида тюторларнинг амалий фаолиятини такомиллаштиришнинг илмий-педагогик асослари (олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped2389.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.    
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда янги таълим консепсияси шароитида тюторларнинг амалий фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
тюторларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тузилмаси ташкилий-бошқарув, коммуникатив, педагогик қўллаб-қувватлаш (фасилитация), ижтимоий-маданий, шахсий-ривожлантирувчи функсияларнинг шахс ривожланишини индивидуал траекториясига мувофиқлигининг микро бифуркацион жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
тюторларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмуни тюторликнинг “тютор – информатор”, “тютор – ташкилотчи”, “тютор – психотерапевт”, “тютор – ота-она” каби классик турларини  телефон/э-маил, электрон (э-тюторинг), автоматик (аутотюторинг) сингари инновацион моделлар билан интернационаллашув даражасини таъминлашга қаратилган  муаллифлик дастурий таъминотни педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
тюторларни амалий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик моделини технологик компоненти субективликни англаш, перцепсия (бошқаларнинг субективлигини қабул қилиш), кооперация (ҳамкорлик) босқичларини мотивацион-қадриятли, ижобий эмоционал, ижодий фаолият мезонлари билан метарегулятив (мотиватор, консултант, ментор) уйғунлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
тюторларни амалий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик таъминоти “тюторлар мактаби” инновацион моделига мувофиқ тарзда лойиҳавий, портфолио, индивидуал ва гуруҳий консултасия, тренинг технологияларини муаммоли, психодиагностик, рефлексив каби тюторлик иш усуллари билан мақбул ва хатарли шароитларда ўз-ўзини коррекциялаш даражаси интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда янги таълим консепсияси шароитида тюторларнинг амалий фаолиятини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
тюторларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тузилмасини ташкилий-бошқарув, коммуникатив, педагогик қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-маданий, шахсий-ривожлантирувчи функсияларнинг шахс ривожланишини индивидуал траекториясига мувофиқлигининг микро бифуркацион жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш, тюторларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмунини тюторликнинг “тютор – информатор”, “тютор – ташкилотчи”, “тютор – психотерапевт”, “тютор – ота-она” каби классик турларини  телефон/э-маил, электрон, автоматик сингари инновацион моделлар билан интернационаллашув даражасини таъминлашга қаратилган  муаллифлик дастурий таъминотни педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 30-сентябрдаги “Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 412-сон буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат олий таълим муассасаларида тюторлик фаолиятни ташкил этиш тўғрисида”ги наъмунавий низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 03/14-1101-сон маълумотномаси). Натижада, тюторларни амалий фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тюторларни амалий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик моделининг технологик компонентини субективликни англаш, перцепсия, кооперация босқичларини мотивацион-қадриятли, ижобий эмоционал, ижодий фаолият мезонлари билан метарегулятив уйғунлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Оила ва маҳалла” илмий тадқиқот институтида бажарилган ЖҲБЛ-22-сонли “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг талабалар ўртасидаги жониятчиликнинг олдини олишда тюторнинг ўрни қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3710/04-сон далолатномаси). Натижада, тюторларнинг биргаликдаги ҳамкорликдаги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тюторларни амалий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик таъминотини “тюторлар мактаби” инновацион моделига мувофиқ тарзда лойиҳавий, портфолио, индивидуал ва гуруҳий консултасия, тренинг технологияларини муаммоли, психодиагностик, рефлексив каби тюторлик иш усуллари билан мақбул ва хатарли шароитларда ўз-ўзини коррекциялаш даражаси интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳанинг талабаларни маънавий-ахлоқий тарбияланганлигини ташхис этиш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3710/04-сон далолатномаси). Натижада, тюторларни талабалар билан олиб борадиган ижтимоий-педагогик фаолиятининг аксиологик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish