Sayt test rejimida ishlamoqda

Қунназаров Амангелди Қуатбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (Информатика ва ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped2105.
Илмий раҳбар: Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим мактабларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг педагогик ҳусусиятлари “автоматлаштирилган ахборот технологиялари, компютер таълим тизими йўналишлари, ахборот таълим муҳитида ўқитувчининг педагогик фаолияти” мазмунининг идентивлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини оʻқитишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари фанга доир компетенсияларни (мотивацион-ахборотли, алгоритмик фикрлаш, креативлик) шакллантириш жараёнларини арт-дизайн, 3Д дизайн, дастурлаш тиллари, СТЕАМ таълим мезонлари боʻйича ўқитиш амалиётини лойиҳалашнинг семантик-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини мултимедиали электрон ахборот таълим ресурслари воситасида ривожлантириш моделининг амалий компоненти “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини оʻқитишда виртуал стенд ва мобил иловадан интерактив фойдаланишнинг хусусий-методик жиҳатдан адаптивлигини  таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб ўқитишнинг ўқув топшириқларининг вариативлиги ва дифференциаллиги, интернал ва экстернал мотивациянинг шахсий англанганлиги, мустақил ўқиш ва ўрганишнинг продуктивлиги каби методик шартлари мултимедиали электрон ўқув қўлланмани амалий фаолият тажрибаси билан виталлик кўрсаткичи валидлигига эришиш динамикасини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумий ўрта таълим мактабларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг педагогик ҳусусиятларини “автоматлаштирилган ахборот технологиялари, компютер таълим тизими йўналишлари, ахборот таълим муҳитида ўқитувчининг педагогик фаолияти” мазмунининг идентивлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини оʻқитишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини фанга доир компетенсияларни (мотивацион-ахборотли, алгоритмик фикрлаш, креативлик) шакллантириш жараёнларини арт-дизайн, 3Д дизайн, дастурлаш тиллари, СТЕАМ таълим мезонлари боʻйича ўқитиш амалиётини лойиҳалашнинг семантик-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Заманагóй программаластıрıw тиллери” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, 391183-рақамли гувоҳнома). Натижада, боʻлажак информатика оʻқитувчиларининг педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш малакасини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини мултимедиали электрон ахборот таълим ресурслари воситасида ривожлантириш моделининг амалий компоненти “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини оʻқитишда виртуал стенд ва мобил иловадан интерактив фойдаланишнинг хусусий-методик жиҳатдан адаптивлигини  таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Информатика ва ахборот технологиялари фанини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб ўқитиш методикаси (7-синф мисолида)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 17-июлдаги 01/11-01/9-634-сон маʼлумотномаси). Натижада, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб оʻқитиш самарадорлигини оширишга эришилган; 
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб ўқитишнинг ўқув топшириқларининг вариативлиги ва дифференциаллиги, интернал ва экстернал мотивациянинг шахсий англанганлиги, мустақил ўқиш ва ўрганишнинг продуктивлиги каби методик шартлари мултимедиали электрон ўқув қўлланмани амалий фаолият тажрибаси билан виталлик кўрсаткичи валидлигига эришиш динамикасини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида бажарилган “АИФ 1/4-“Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасининг “Виртуал лабораторияларни яратишда педагогик дастурий воситаларни қоʻллаш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 25-октябрдаги 02-07-4804/04-сон далолатномаси). Натижада, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан амалий машгʻулотларни оʻтказишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish