Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланиязов Арман Бахитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped536.
Илмий раҳбар: Кудайбергенова Тажихал Кучкаровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (майллар, қизиқиш ва ҳиссиёт) объектив-аниқ билимлар, субъект-субъект муносабатлар ҳамда ахборотларни узатиш механизмлари билан маънавий қадриятларнинг англанганлиги ва амалий фаолиятда намоён бўлиш динамикасига (сўз ва амал бирлиги) устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга доир педагогик шарт-шароитлар, йўналишлар ва дидактик имкониятлар қадриятли муносабат тажрибасинининг тузилмаси (эмоционал-когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи) асосида  “ўз-ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабат” тизимига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;  
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш модели қадриятли-мақсадли, мазмунли, ташхисли-натижавий ва рефлексив блокларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда баҳолаш мезонлари (маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва қадриятларга нисбатан ҳиссий йўналганлик) ва даража (юқори, ўрта, паст) кўрсаткичларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараёнлар инсонпарварлик, аксиологик, шахсий-фаолиятли ёндашувлар асосида ўқитувчи фаолиятининг дарс ва дарсдан ташқари  шаклларини назарий ва амалий тайёргарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш стратегияларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (майллар, қизиқиш ва ҳиссиёт) объектив-аниқ билимлар, субъект-субъект муносабатлар ҳамда ахборотларни узатиш механизмлари билан маънавий қадриятларнинг англанганлиги ва амалий фаолиятда намоён бўлиш динамикасига (сўз ва амал бирлиги) устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанининг таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 апрелдаги 01/11-02/02-537-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари учун “Тарбия” фани бўйича компетенсиялар тизими такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга доир педагогик шарт-шароитлар, йўналишлар ва дидактик имкониятлар қадриятли муносабат тажрибасинининг тузилмаси (эмоционал-когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи) асосида  “ўз-ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабат” тизимига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 февралдаги 02-07-456/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш мезонлари (маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва қадриятларга нисбатан ҳиссий йўналганлик ва ҳ.к.) ва даража (юқори, ўрта, паст) кўрсаткичларини аниқлашга эришилган;
ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш моделини қадриятли-мақсадли, мазмунли, ташхисли-натижавий ва рефлексив блокларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда баҳолаш мезонлари ва даража кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда бу жараённи ўқитувчи фаолиятининг дарс ва дарсдан ташқари  шаклларини назарий ва амалий тайёргарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш стратегияларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2012-2016 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 февралдаги 02-07-456/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш шарт-шароитларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish