Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаева Шоира Баймуродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили дарсларида синтактик тушунчаларни моделлаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (Pedагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1793.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, Pedагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика  фанлари доктори, профессор; Собирова Маҳбуба Юсупжановна, Pedагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
она тили  таълим мазмунини жараёний хусусиятлари ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишлар қадрият тушунчаси, ғоя, назария, қонуниятлардан, муаммоли вазиятларда фойдаланиш, лингвистикага доир терминларни ўйин технологиялар воситасида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзаро уйғунлаштириш, интеграциялаш методларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштириш орқали грамматик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнининг компонентлари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни эргономик моделлаштириш методикаси психологик, аксиологик, қадриятли, тизимли фаолиятли, ривожлантирувчи каби компонентлари ва таянч компетенциялари мазмуни “Кейс-стади”, “Бумеранг”, “Кроссворд” технологиялари воситасида импровация ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимида синтактик тушунчалар асосида ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш  мазмуни она тили таълими жараёнида ҳаётий кўникмаларни “Дебат”, “Пиёла”, “Ишбилармонлик ўйини” методларининг натижавийлик, мантиқийлик тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга оид  маълумотларни  онгли  ўзлаштиришига қаратилган симулятив жараён, она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштиришнинг методик таъминоти психологик, Pedагогик, технологик, интегратив топшириқларни шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонларига мувофиқ бажариш, интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида синтактик тушунчаларни моделлаштириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили  таълим мазмунини жараёний хусусиятлари ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишлар қадрият тушунчаси, ғоя, назария, қонуниятлардан, муаммоли вазиятларда фойдаланиш, лингвистикага доир терминларни ўйин технологиялар воситасида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзаро уйғунлаштириш, интеграциялаш методларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Она тли ўқитиш методикаси (савод оргатиш методикасиъ)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи, 676-102 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф она тили саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга эришилган; 
она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштириш орқали грамматик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнининг компонентлари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни эргономик моделлаштириш методикаси психологик, аксиологик, қадриятли, тизимли фаолиятли, ривожлантирувчи каби компонентлари ва таянч компетенциялари мазмуни “Кейс-стади”, “Бумеранг”, “Кроссворд” технологиялари воситасида импровация ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Она тили ўқитиш методикаси  (Амалий машғулот. И қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 2-августдаги 257-сон буйруғи, 257-095 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф она тили саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг грамматик билимлари ривожлантирилган; 
она тили таълимида синтактик тушунчалар асосида ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш  мазмуни она тили таълими жараёнида ҳаётий кўникмаларни “Дебат”, “Пиёла”, “Ишбилармонлик ўйини” методларининг натижавийлик, мантиқийлик тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи, 237-185 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштириш ўқувчиларнинг таянч ва фанга оид компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга оид  маълумотларни  онгли  ўзлаштиришига қаратилган симулятив жараён, она тили таълимида синтактик тушунчаларни моделлаштиришнинг методик таъминоти психологик, Pedагогик, технологик, интегратив топшириқларни шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонларига мувофиқ бажариш, интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситаларни қўллашга доир илмий-амалий кўрсатма ва методик тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 11-августдаги 01/11-01/11-698-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билув фаолиятини тизимли ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish