Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиева Нигора Шариповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Талабаларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда дастурий таълим воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (география таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3211.
Илмий раҳбар: Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (бир марталик), DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Абдулқосимов Али, география фанлари доктори, профессор; Ҳамроева Феруза Асроровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дастурий таълим воситалари асосида талабаларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таълим жараёнида студент-cентеред эдуcатион, транспарент эдуcатион, импровинг флехиблитй, импровинг  студент мобилитй тамойиллардан фойдаланишнинг ташкилий-методик, технологик-жараёнли педагогик шарт-шароитлари мотивацион, мантиқий, интегратив, эвристик ёндашувлардан фойдаланиш орқали “География” таълим йўналиши талабаларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда дастурий таълим воситаларидан фойдаланишнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилган;
бўлажак “География” фани ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда ўқув жараёнини дастурий таълим воситалар орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий, мазмун, натижа компонентларини вербал-мантиқий тарзда тадбиқ қилиш орқали тузилмавий-лойиҳалаш ва мантиқий-моделлаштиришга кўра такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини дастурий таълим воситалар асосида амалга оширишда “Табииёт ва география ўқитиш методикаси”, “Ўзбекистон географияси” ва “Туризм географияси” фанларини виртуал реаллик қонуниятларига асосланган, талабаларда компютер муҳитини ҳис қилиш, мустақил таълимни ташкил этишга қаратилган аудио ва визуал материаллар ҳамда 3Д анимациялардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
дастурий таълим воситалари орқали ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятларни такомиллаштиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашда “География”  таълим йўналиши малака талабларидаги илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият турларини ривожлантириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “География” таълим йўналиши талабаларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
студент-cентеред эдуcатион, транспарент эдуcатион, импровинг флехиблитй, импровинг студент мобилитй тамойиллардан фойдаланишнинг ташкилий-методик, технологик-жараёнли педагогик шарт-шароитлари мотивацион, мантиқий, интегратив, эвристик ёндашувлардан фойдаланиш орқали “География” таълим йўналиши талабаларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқлаштиришга оид маълумотлар “Табииёт ва география ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0143 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган; 
бўлажак “География” фани ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда ўқув жараёнини дастурий таълим воситалар орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий, мазмун, натижа компонентлари вербал-мантиқий тарзда тадбиқ қилиш орқали тузилмавий-лойиҳалаш ва мантиқий-моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Табииёт ва география ўқитиш методикаси” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0640 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, “География” таълим йўналиши талабаларини электрон дарслик асосида инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни виртуал реаллик қонуниятларига асосан такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини дастурий таълим воситалари асосида амалга оширишда “Табииёт ва география ўқитиш методикаси” фанини виртуал реаллик қонуниятларига қаратилган аудио ва визуал материалларни компютер муҳитида ҳис қилиб, 3Д анимациялардан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи, 166-165 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, “География” таълим йўналиши талабаларининг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг педогогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган;
дастурий таълим воситалари орқали ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятларни такомиллаштиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашда “География”  таълим йўналиши малака талабларидаги илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият турларини ривожлантириш юзасидан методик тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0530 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг умумтехник кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish