Sayt test rejimida ishlamoqda

Арифходжаева Ирода Салахутдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида жисмоний шахсларни суғурта қилиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3737. 
Илмий раҳбар: Азимов Рустам Садикович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Умиджон Ғайратжонивич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида жисмоний шахсларни суғурта қилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахслар мол-мулкини суғурталашда истиснолар сонини энг кўпи билан 7 тадан ошмаган ҳолда белгилаш орқали суғурталанувчилар манфаатини ҳимоялаш тизими такомиллаштирилган; 
жисмоний шахсларни суғурталаш жараёнида “Фаcе ИД” биометрик идентификациялаш тизимини жорий этиш асосида суғурта хизматларини кўрсатиш муддатини 50 фоизга қисқартириш таклиф этилган;
жисмоний шахсларни бахциз ҳодисалардан онлайн суғурталашда суғурта маҳсулоти истеъмолчиларига 20 фоизлик “Cашбаcк” тақдим этиш таклиф этилган;
жисмоний шахсларни суғурталашда суғурта тарифини актуар ҳисоб-китобларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида жисмоний шахсларни суғурта қилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний шахслар мол-мулкини суғурталашда истиснолар сонини энг кўпи билан 7 тадан ошмаган ҳолда белгилаш орқали суғурталанувчилар манфаатини ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖни ривожланиши борасида 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 2023 йил 6 декабрдаги 01/94 - сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда истиснолар сони энг кўпи билан 7 тадан ошмайдиган аҳоли уй-жойи, мол-мулкини турли хатарлардан ҳимоя этувчи 10 та суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилган. Уларни босқичма-босқич маркетплейс орқали электрон сотувини йўлга қўйиш орқали суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини ҳимоялашни назарда тутувчи 350 мингдан зиёд турли хилдаги электрон суғурта полислари расмийлаштирилган;
жисмоний шахсларни суғурталаш жараёнида “Фаcе ИД” биометрик идентификациялаш тизимини жорий этиш асосида суғурта хизматларини кўрсатиш муддатини 50 фоизга қисқартириш бўйича таклифи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ томонидан тасдиқланган 2023 йил учун мўлжалланган жисмоний шахсларни суғурталаш қоидаларига киритилган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 2023 йил 6 декабрдаги 01/94-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йил 10 ойлик натижасига кўра, 574 мингдан ортиқ мижоз “Фаcе ИД” технологиясидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматларига бир зумда кириш ва сотиб олиш қулайлигини ҳис қилиш имкониятига эга бўлган. 2023 йилнинг ўн ойида рақамли платформа орқали жисмоний шахслар билан тузилган суғурта шартномалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 мартага ошган ёки 671,7 мингта шартнома тузилган. Улар ичида “Фаcе ИД” орқали расмийлаштирилган суғурта полисларининг умумий улуши 85 фоизни ташкил этган;
жисмоний шахсларни бахциз ҳодисалардан онлайн суғурталашда суғурта маҳсулоти истеъмолчиларига 20 фоизлик “Cашбаcк” тақдим этиш таклифи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖни ривожланиши борасида 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 2023 йил 6 декабрдаги 01/94 - сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ томонидан 2022 йилда www.инсуранcе.уз платформаси ёки мобил иловалари орқали мижозлар томонидан мустақил равишда сотиб олинган электрон полислар учун “Биг Cашбаcк 20%” махсус акцияси жорий қилинган. Жисмоний шахсларга рақамли суғурта маҳсулотларини сотишда молиявий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш натижасида 2022 йилда 21 млн. сўм маблағ, 2023 йил сентябр якуни бўйича 12,6 мингдан ортиқ мижозларига жами 143,2 млн. сўм маблағ жисмоний шахслар ихтиёрида қолишига эришилди.
жисмоний шахсларни суғурталашда суғурта тарифини актуар ҳисоб-китобларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш таклифи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖни ривожланиши борасида 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 2023 йил 6 декабрдаги 01/94 - сонли маълумотномаси). Натижада, суғурта тарифларини актуар ҳисоб-китоблар воситасида аниқлаш “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг жисмоний шахсларни суғурталаш маҳсулотлари бўйича зарарлилик коеффициентини 2022 йилда 20 фоизга камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish