Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Эркин Туробовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш қуритгич қурилмаларида фазавий ўтувчи материаллар асосидаги иссиқлик аккумуляторларидан фойдаланиш”, 05.05.06– «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари».
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Т926. 
Илмий раҳбар: Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти, DSc.02/27.02.2020.FM/T.110.01.
Расмий оппонентлар: Захидов Ромен Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик; Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фазавий ўтувчи материаллар асосидаги иссиқлик аккумуляторлари билан жиҳозланган қуёш қуритиш мосламаларини ишлаб чиқиш, уларнинг иссиқлик-техник ва техник-иқтисодий хусусиятларини, шунингдек оптимал иш режимларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ФЎМ асосидаги иссиқлик аккумуляторлари ҳамда икки қаватли поликарбонат шаффоф қоплама қўллаш орқали иссиқлик самарадорлиги 70% гача оширилган қуёш қуритиш қурилмаси лойиҳаси ишлаб чиқилган;
қуёш қуритиш қурилмасининг иссиқлик режимлари модели ишлаб чиқилган ҳамда фазавий ўтувчи материал асосидаги иссиқлик аккумуляторидан фойдаланиш қуритиш камерасида ҳаво ҳароратининг тенг тақсимланишини таъминлаши ва қуритиш жараёнининг самарадорлигини 15% гача ошириши аниқланган;
иссиқлик аккумуляторларининг жойлашув ўрни ва миқдорини оптималлаштириш ҳисоб-китоблари натижасида асосининг юзаси 12м2 бўлган қуёш қуритиш қурилмаси учун жойлашув ўрни қурилма шимолий деворининг ички юзасида, миқдор эса 19 кг ёки 38та РТ24 маркали парафинли иссиқлик аккумуляторини ташкил этиши аниқланган; 
қуёш қуритиш қурилмасининг тажриба намунаси яратилган ҳамда лаборатория ва табиий шароитларда синовдан ўтказилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш харажатларини 30% гача камайиши ва қурилманинг ўзини оқлаш муддати қуритилган маҳсулотнинг тан нархига қараб 3 ойдан 3,5 йилгачани ташкил қилиши аниқланган;
ФЎМ асосидаги иссиқлик аккумуляторлари билан жиҳозланган қуёш қуритиш қурилмасининг йиллик иш режими белгиланиб, ушбу қурилманинг техник-иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари, жумладан ундан фойдаланиш ҳисобига йиллик атроф-муҳитга чиқариладиган CО2 оқимини кўмир, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишга нисбатан мос равишда 140, 98 ва 38 кг га камайтириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш қуритиш қурилмаларининг иссиқлик хусусиятларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Иссиқлик аккумуляторли мужассамлашган қуёш қуритгич-иссиқхонаси коструксияси ишлаб чиқилган ва тажрибавий намунаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Патенти “Қуёш кичик мева-сабзавот қуритгич-иссиқхона” № САП 00679, 14.05.2008 й.). Ишлаб чиқилган қуёш қуритгич қурилмасининг янги конструксияси ушбу қурилмани ҳам қурутгич, ҳам иссиқхона режимларида ишлатиш имкониятини берган;
Қуёш қуритгич қурилмаси иссиқлик-техник кўрсатгичларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган модел асосида олинган натижалар 2015-2017 йилларда Бухоро давлат университетида бажарилган А-13-3 рақамли “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини янада такомиллаштириш ва улардаги жараёнларни моделлаштиришни тадқиқ қилиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трасфери Миллий офисининг 21.06.2023-йилдаги 01-01/114-сонли маълумотномаси). Натижада юқори иссиқлик самарадорлигига эга замонавий қуёш қуритгичларининг янги турлари яратилган;
ФЎМ асосидаги иссиқлик аккумуляторлари билан жиҳозланган қуёш қуритиш қурилмалари устида олиб борилган тадқиқот натижалари турли нуфузли журналларда чоп этилган илмий тадқиқотларда тадбиқ этилган, хусусан [Кай Кҳаинг Ҳнин эт ал. / Эмергинг фоод дрйинг течнологиес wитҳ энергй-савинг чараcтеристиcс: А ревиеw / Дрйинг Течнологй, 37(12):1-16, ИФ: 3.556; М. Кумар эт ал. / Прогресс ин солар дрерс фор дрйинг вариоус cоммодитиес / Ренеwабле анд Сустаинабле Энергй Ревиеwс 55 (2016) 346–360, ИФ: 16.799; Амин Зиафороугҳи эт ал. / А салиент редуcтион оф энергй cонсумптион анд дрйинг тиме ин а новел ПВ-солар cоллеcтор-ассистед интермиттент инфраред дрер / Солар Энергй 136 (2016) 428–436, ИФ: 7.188] да фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish