Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманходжаева Адибахон Амирсаидовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар спортини тиббий-биологик таъминлаш тизимини оптималлаштириш», 14.00.38 – Спорт тиббиёти, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib823.
Илмий раҳбарлар: Поляев Борис Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ачкасов Евгений Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Хамида Елимесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бутко Дмитрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Козон тиббиёт академияси (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида ташкилий жихатларни баҳолаш асосида болалар ва ўсмирлар спортини тиббий-биологик таъминлаш дастурларини мувофиқлаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор спорт фаолияти ва турини инобатга олган ҳолда элит спортчиларининг саломатлигини даврий баҳолашнинг миллий стандарти ишлаб чиқилган;
илк бор спорт муассасаларида шуғулланувчи болалар ва ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикларини янги мувофиқлаштирилган дастури асосида ёш атлетларни патология олди ва патологик ҳолатлари белгиларини  эрта ташхислаш, жисмоний юклама таъсиридаги юзага келадиган тўсатдан ўлим ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирлари исботланган;
ёш спортчиларда йилнинг турли фаслларидаги ўзгарувчан микроиқлим шароитларида жисмоний юкламаларни етарли даражада мослашиш заҳира имкониятларини ривожланиш механизмларини юрак қон томир ва вегетатив нерв тизими фаолияти билан боғлиқлиги асосланган;
илк бор Республика ихтисослаштирилган спорт мактаблари шароитида турли спорт билан шуғулланувчи болалар ва ўсмирларда ҳаёт сифати кўрсаткичлари асосида соғлом, тўлақонли ижодий ва фаол турмуш тарзини юритишни амалга ошириш зарурлиги ва жисмоний имкониятларидан қониқиш даражасини баҳолаш мезонлари асосланган;
илк бор шифокор-мураббий кузатишларида машғулот жараёнида янги такомиллаштирилган баённома орқали индивидуаллаштириш дастурида ёш спортчиларни организмида функционал заҳираларни бошқариш, ёш ва жинсининг физиологик кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда атлетларда зўриқиш синдромини эрта аниқлашда 83% сезигарлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги № 23 - сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик:  илк бор спорт фаолияти ва турини инобатга олган ҳолда элит спортчиларининг саломатлигини даврий баҳолашнинг миллий стандарти ишлаб чиқилган ва амалиётда замонавий усулларни жорий этиш орқали спорт турлари бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрик регламенти тавсия этилган унда спортчиларнинг организми асосий тизимларини функционал, психофизиологик ҳолатини назорат қилиш ва аниқланган патологик ўзгаришларда индивидуал тикланиш дастурини яратишга асосланганлиги Ўзбекистондаги олимпия спорт жамоа аъзолар учун спорт тури бўйича «Спортчиларни саломатлик ҳолатини даврий баҳолаш бўйича стандартлари» ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг томонидан 22.08.2016 йилдаги №366-сонли буйруғи билан тасдиқланган. “Спортчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикга тайёрлаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан №8н-д/231 16 декабрь 2020 йилида хулоса берилган ва спорт федерацияларига спорт шифокорлар ва тренерларга тавсия қилинган. Республика илмий-амалий спорт тиббиёти маркази шифокорлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган миллий стандарт орқали турли хил спорт билан шуғулланувчи юқори малакали спортчиларни саломатлигини баҳолаш уни касбий фаолиятини жисмоний ва руҳий барқарорликни ривожлантиришга ҳамда уларни захира салоҳиятини ва ютуқларга эришишни оширишга қодир бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спортчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрик регламенти халқаро QALY (quality adjusted life year) тиббий усулларни афзаллигини баҳолаш формуласи орқали тадбиқ этилган стандарт ўзини самарадорлигини хар бир спортчини бир йил мобайнида саломатлигини ва ҳаётини сифатини фойдали қийматини 50% гача оширишни кўрсатди ва 30% қайта тиклаш дастурида иқтисодий фойдасини аниқлади. Хулоса: ишлаб чиқилган миллий стандарт асосида турли спортларда спортчига чукурлаштирилган тиббий кўрикга ажратилган 1 500 000,0 сўм маблағидан 450 000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор спорт муассасаларида шуғулланувчи болалар ва ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикларини мувофиқлаштирилган дастури асосида ёш атлетларни патология олди ва патологик ҳолатини белгиларни  эрта ташхислаш асосида жисмоний юклама таъсиридаги юзга келадиган тўсатдан ўлим ҳолатларини олдини олиш тартиби исботланган. Республика бўйича спорт мактабларида шуғулланилиетган болалар ва ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказишга янги баённома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Янги баённома асосида тиббий кўрикда тор мутахассисларни таркибига спорт кардиологи ва қизларни кўрикдан ўтказишга болалар-ўсмирлар гинекологи биринчи мартотаба киритилган. Спортчи болалар ва ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни янги баённомаси асосида 2018 йилдан бошлаб биринчи маротаба аниқланган касалликларни ва умумий касалланиш таркибида  энг кўп фоизи 20,9% ва 26,5%  юрак-қон томир тизимига тўғри келди, бунда асосий улуши юракни кичик аномалиялари 49,4% ҳамда 52,3% соматоморф вегетатив дисфункция патологик холатлари аниқланди. Янги ишлаб чиқилган тиббий кўрикни баённомаси асосида спорт мактабларида тиббий хужжатларни янги тартиби ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан № 05-2044-сонли 19 август 2020 йилда буйруғи билан спорт шифокорларни амалиётига жорий этилган. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги Олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган мактаби, Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери, Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ўқувчиларнинг саломатлик ҳолатини баҳолаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 08-09/5890-сон маълумотномаси асосида амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спорт мактабларида шуғулланувчи болалар ва ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикларининг мувофиқлаштирилган дастури ёш атлетларни патология олди ва патологик ҳолати эрта белгиларини аниқлашга асос бўлган. Спорт билан шуғулланиш учун хулоса ва тавсияларни дифференциаллаштиришга, ўз вақтида болалар ва ўсмирларни саломатлигини мустахкамлаш ҳамда профилактика чора-тадбирларни самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: касаллик нозологиясига мувофиқ тиббий-иқтисодий меъёрига кўра  вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларидан ошиб кетган спортчиларнинг салмоғи юрак-кон томир патологияси бўйича 6,2%, неврологик касалликлар бўйича 3,8% ва бошқа касаллклар 0,8% ташкил этгани аниқланди. Иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш юрак-қон томир, неврологик, жарроҳлик ва бошқа касалликларга чалинган спортчилар учун алоҳида амалга оширилди. Хулоса: юрак-кон томир касалликларда иқтисодий самарадорлиги йилига 17659635,4 сўмни ташкил қилди. Неврологик касаллик бўйича 45812890,4 сўм, жаррохлик - 138861,52 сўм ва бошқа касалликларда   85842279,0 сўмни ташкил этилиши аниқланди;
учинчи илмий янгилик: ёш спортчиларда йилнинг турли фаслларидаги ўзгарувчан микроиқлим шароитларида жисмоний юкламаларни етарли даражада мослашиш заҳира имкониятларини ривожланиши механизмларини юрак қон томир ва вегетатив нерв тизими фаолиятини ўрганиш ёрдамида  ўрни исботланган; Республика олимпия ва паралимпия спорт турлари тайёрлаш маркази (2023 й. 07.07. 115/I -сонли буруғи ва Тошкент шаҳри Учтепа тумани 1-сон спорт мактабининг 2023 йил 24 июнь  93-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Турли иқлим шароитларида шуғулланган ёш спортчиларнинг чарчаш даражасини қиёсий таҳлилида қўйидагилар аниқланди: иссиқ иқлим шароитида чарчаш белгилари бўлган спортчилар сони ошди, тери қопламаларининг ранги (1,56±0,13 баллдан 2,68±0,43гача) ва тер ажралиш даражаси (1,27±0,83 дан 2,83±0,64 баллгача) (р<0,05) ишончли кўпайди. Чидамлилик коэффициенти (ЧК) Квас формуласи бўйича аниқланди. Ушбу синама ЮҚТнинг функционал ҳолатини тавсифлайди ва юрак қисқаришлари сонини пулс босими билан бирлаштирувчи интеграл катталикни ташкил этади. Квас индекси = юрак-қон томир уриши × 10/пульс босими формуласи бўйича ҳисобланади. Чидамлилик коэффициентини ортиши юрак қон томир тизимини мослашиш-заҳира қобилиятини пасайишини намойиш этади. Шуғулланувчи спортчиларнинг гемодинамик кўрсаткичларини қиёсий таҳлили, йилнинг иссиқ даврида қайд этилган ишончли фарқларни кўрсатди, улар: жисмоний юкламага ЮҚТнинг нохуш реакцияларини учраш сонини кўпайиши, чидамлилик кўрсаткичларини пасайиши, симпатик нерв тизими таъсирини ортиши, юкламадан кейинги чарчаш даражаси ва сонини ортиши киради. Спорт турининг махсуслиги ва тайёргарлик босқичини ҳисобга олиш билан спортчиларнинг иш қобилиятини таъминловчи физиологик тизимлар функционал имкониятларини акс эттирувчи, информатив кўрсатгичлари тўғри танлаб олиниши, мусобақа ва машғулот юкламаларини саломатликка таъсирини оператив баҳолашга имкон беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: олинган натижалар иссиқ иқлим шароитида жисмоний юкламанинг махсус таъсирида спортчи организмининг функционал заҳирасини ривожланишини ўзига хослиги, фаол мушак фаолиятида организмнинг юрак қон-томир ва вегетатив тизимлари томонидан кескин функционал бузилишларга олиб келувчи эндоген ҳамда экзоген табиатли гипертермик реакциялар ривожланиши, машғулот тартибини оқилона ташкил этиш, болалар ва ўсмирларда сув истеъмоли тартибини назоратини амалга ошириш, организмнинг асосий тузилмалари фаолиятини оптималлаштириш, жисмоний ва руҳий юкламалар таъсири остида мослашувчан заҳира қобилиятини ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатишига имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: спорт ихтисослаштирилган мактабларида машғулотларда ўта зўриқиш синдромини эрта аниқлаш ва олдини олиш хар бир спортчини вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини 50% камайтиришига олиб келиши аниқланди. Хулоса: спортчиларга қайта тикланиш дастурида тўлаш эҳтиёжи  1 нафар спортчига  бюджет маблағларини  2 645 500,0 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Республика ихтисослаштирилган спорт мактаблари шароитида турли спорт билан шуғулланувчи  болалар ва ўсмирларда ҳаёт сифати кўрсаткичлари асосида соғлом, тўлақонли ижодий ва фаол турмуш тарзини юритишни амалга оширишни баҳолашда зарурлиги ва жисмоний имкониятларидан қониқиш даражасини баҳолаш мезони бўлиб хизмат қилиши асосланган. Республика олимпия ва паралимпия спорт турлари тайерлаш маркази 2023 й. 07.07. 115/I -сонли буйруғи  ва Тошкент шаҳри Учтепа тумани  1-сон спорт мактаби 2023 йил 24 июнь  93-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги кўйидагилардан иборат: ижтимоий ва руҳий эмоционал фаолият кўрсаткичлари спортчиларнинг тайёргарлик машғулот жараёнларида шахсийлаштириш дастурларни  учун ўта мухим бўлиб ҳисобланади. Спортчилар ҳаёт сифати кўрсаткичларини ҳар томонлама тахлил қилиниши баҳолаш мезонлар ишлаб чиқишни амалга оширишни имконини беради, улар ўз ўрнида ёш атлетлар орасида хаёт сифати кўрсатгичларини профессионал меъёрлари бўлиб хизмат қилиши аниқлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги кўйидагилардан иборат: хаёт сифатини барча  кўрсаткичлари асосан 19-20 ёшли спортчиларда 13-16 ёшли спортчиларга нисбатан юқори бўлиб ҳисобланди. Бунда руҳий ва жисмоний кўрсаткичлари паст бўлган спортчилар мусобақаларда натижаларга эришаолмаслиги топилди ва машғулот жараёнида жароҳатланиш  хавф 15-19%гача кўтарилиши исботланди. Бунда спортчиларни қўшимча даволанишига бюджет маблағидан  ўртача 1 200 560 сўмгача хар бир спортчига ишлатилиши аниқланди. Хулоса: хаёт сифатини спортчиларда ўрганиш ва ножуя оқибатларини ўз вақтида бартраф қилиниши мактабларга ажратилган бюджет маблағидан 600 минг сўмдан 850 минг сўмгача қўшимча харажатлардан иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: илк бор шифокор-мураббий кузатишларида машғулот жараёнида янги такомиллаштирилган баённома орқали индивидуаллаштириш дастурида ёш спортчиларни организмида функционал заҳираларни бошқариш, ёш ва жинснинг физиологик кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда атлетларда зўриқиш синдромини эрта аниқлашни 83% сезгирлиги исботланган. Республика олимпия ва паралимпия спорт турлари тайерлаш маркази 2023 й. 07.07. 115/I -сонли буруғи ва Тошкент шаҳри Учтепа тумани 1-сон спорт мактаби 2023 йил 24 июнь  93-сонли буйруғи асосларида амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: спортнинг ўзига хос хусусиятларини ва тайёргарлик босқичини ҳисобга олган ҳолда, спортчиларнинг иш қобилиятини таъминлайдиган физиологик тизимларнинг функционал имкониятларини акс эттирувчи тўғри танланган аҳборот кўрсатгичлар машғулотлар ва рақобатбардош юкламаларни соғлиғига таъсирини тезда баҳолаш имконини берган. Такомиллаштирилган шифокор-мураббий назорати баённомаси асосида тузилган идивидуаллаштирилган машғулот дастурлари ёш атлетларни саломатлигини сақлаб қолишга, мустахкамлашга ва ютуқларга эришишга имкон яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: ижтимоий самарадорлиги индексининг қиёсий таҳлили янги шифокор-педагогик дастуридан фойдаланишига қараб тадқиқот иштироқчиларни гуруҳлари ўртасида сезиларни фарқларни аниқлади. Шундай қилиб 2019 йил учун стандарт шифокор-педагогик дастуридаги иштироқчилар биринчи гуруҳи учун ижтмоий самадорлиги индекси иккинчи гуруҳга нисбатан 0,33%ни ташкил этди, иккинчи гуруҳ-0,72% (p = 0,413). 2022 йилда I гуруҳ - 0,38%, II гуруҳ - мос равишда 1,45%, (p<0,001). Хулоса: такомиллаштирилган шифокор-мураббий назорати баённомаси спорчиларда зўриқиш синдромини эрта аниқлашда 83% сезгирлигини исботлади ва спорчиларда лаёқатсизлик кунларини олдини олишда ёрдам бериб бюджет маблағидан  хар битта спортчига 50 000 сўмгача қўшимча харажатлардан иқтисод қилиш имконини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish