Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Мухаббат Аззамат қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Covid-19 дан кейинги стоматитларнинг клиник кечиши ва уни даволаш» 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Тib2506.
Илмий раҳбар: Камилов Хайдар Пазылович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Герасимова Лариса Павловна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси) 
Етакчи ташкилот: ФГБОУ ВО Санкт-Петербург давлат универститети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Covid-19 ўтказилгандан  беморларда стоматитни клиник кечишини  баҳолаш ва махаллий даволашни  самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярали некротик стоматит Covid-19 вируси инсон танасига таъсир қилгандан сўнг ривожланадиган оғиз бўшлиғи стоматитларининг доминант тури эканлиги аниқланган;
Covid-19 касаллигидан сўнг ривожланган ярали некротик стоматит билан оғриган беморларда оғиз суюклигидаги проялигланиш цитокинлари ва Лактоферрин кўрсатгичлари 3-4 баробарга ошиши иммунологик параметрларнинг корреляцион муносабати (ИЛ-1бета, ИЛ-6, лактоферрин) исботланган;
илк бор Covid-19 нинг ярали некротик стоматитнинг ривожланишига таъсири хамда патоморфологик ўзгаришлар “ялангоч ядроларнинг мутлоқ сони”, нейтрофил, лимфоцит, эритроцит, эпителий хужайралари аниқланиб, уларнинг таркибидаги тебранишлар патогенетик жихатдан мухим эканлиги аниқланган;
Covid-19 дан кейин беморларда оғиз бўшлиғининг ярали некротик стоматитини даволашда таклиф этилаётган мажмуавий даволаш ёрдамида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватнинг регенератив қобилиятини ва махаллий иммун тизимини  кучайтириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент  давлат стоматология институти эксперт кенгашиниг 2024 йил 28 мартдаги 31-сон хулосасига кўра: 
 биринчи илмий янгилик: Covid-19 ўтқазган беморларда оғиз бўшлиги шиллиқ қаватида учрайдиган ялиг`ланишларга қараб клиник кузатув олиб бориш ва коп учраган стоматитларда комплекс давонинг самарадорлиги ишлаб чиқишга имкон беради. Covid-19 ўтқазган беморларда оғиз бўшлиги шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кечишини, даражасини, тарқоқлигини кузатишга имкон беради.Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар 2-сон марказий консултатив-диагностик поликлиникаси (2023 йил 22 сентябр 20/П -сонли буйруқ) ва МЧЖ «ЛУҚМОН-ДЕНТAЛ» хусусий стоматологик клиникаси (2023 йил 9 октябрдаги 4 -сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Cовид-19 ўтқизган беморларда ярали некротик стоматитларни даволашни яхшилаш, ОБСҲҚ даги некротик яраларни даволашнинг арзон ва самарадор усулини амалий тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Дастлабки босқичларда бу регенерация жараёнинг тезлашишига, чуқур некротик жараёнларни олдини олишга ва даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: замонавий технологияларни жорий этиш беморни амбулатория шароитида даволашга имкон беради даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 25 011 000,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 125). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ОБШҚ даги регенерация жараёнларини тезлаштириш, даво кунини қисрариҳини беради бу эса 71% га, тиббий ёрдам харажатлари ва тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: олинган натижаларнинг илмий аҳамияти Covid-19 отқизган беморларда энг кўп учраган ОБШҚ ялигланишига қараб организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда комплекс даволашни ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилларга асосланган дориларни ишлатиш ва даво самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: Covid-19 ўтқазган ярали-некротик стоматит бор беморларда қоннинг ва сўлакнинг иммунологик кўрсаткичларининг ўзгаришини таҳлилини ўтказишга имкон беради. Covid-19 ўтқазган ярали-некротик стоматитис бор беморларда қоннинг ва сулакнинг иммунологик кўрсаткичларини таҳлили орқали организмга индивидуал даво режаларини яратишга имкон беради. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар 2-сон марказий консултатив-диагностик поликлиникаси (2023 йил 22 сентябр 20/П -сонли буйруқ) ва МЧЖ «ЛУҚМОН-ДЕНТAЛ» хусусий стоматологик клиникаси (2023 йил 9 октябрдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Covid-19 ўтқазган ярали некротик стоматити бор беморларда яраларини типологик хоссалари асосида қоннинг ва сулакнинг иммунологик кўрсаткичларининг ўзгаришиларига қараб, ярали-некротик стоматитларнинг даволашни такомиллаштириш. Бу орқали хар бир беморга индивидуал даволашда кенг жорий этиш имконини беради ва ярали-некротик стоматитларни тузатишни даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Замонавий лаборатор текширувларни жорий этиш беморни амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва епителизация кунлари сонини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 25 011 000,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 125). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ОБШҚ даги регенерация жараёнларини тезлаштириш,даво кунини қисрариҳини беради бу еса 71% га, тиббий ёрдам харажатлари ва тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий аҳамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда ярали-некротик стоматитларнинг қоннинг ва сулакнинг иммунологик кўрсаткичларининг ўзгаришилар асосида индивидуал даволашни ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далиллар асосланган янги даволаш режасини ишлаб чиқариш учун експриментал асос бўлиб, бунда даволаш самарадорлигини ўрганишга ҳизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: Covid-19 ўтгазган беморларга ОБШҚдаги ярали некротик стоматитларниг патоморфологик элементлари ўрганишга имкон беради. Олинган суртма ва тўқималарни ўрганиш Covid-19 дан кейинг стоматитларниг тўқималарда қандай кечишини кузатишга имкон беради. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар 2-сон марказий консултатив-диагностик поликлиникаси (2023 йил 22 сентябр 20/П -сонли буйруқ) ва МЧЖ «ЛУҚМОН-ДЕНТAЛ» хусусий стоматологик клиникаси (2023 йил 9 октябрдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Covid-19 ўтқизган беморларда ярали некротик стоматитларни даволашни яхшилаш, ялиғланган тўқималарни даволашнинг тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Бу орқали некротик жараён чуқурлик даражасини ва даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: замонавий лаборатор текшириш усулини жорий этиш беморни амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва епителизация кунини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 3 457 104,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 78). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, қошимча лаборатор диагностика орқали даволаш усулини танлаш билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, тиббий ёрдам харажатлари ва тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: олинган натижаларнинг илмий ахамияти Covid-19 отқизган беморларда ярали-некротик стоматитлардан сурта ва тоқима олган ҳолда стоматитларнинг патоморфологиясини ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилларга асосланган дорини қоллаш учун експриментал асос бўлиб, бундай дори стоматитларнинг битиш тезлигини ошишига хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: маҳаллий, Aллер-нол плёнкалари ёрдамида Covid-19  ўтқазган беморларда ярали-некротик стоматитларни даволашда плёнкаларнинг тасири ва яраларнинг битиш имконини берди. Covid-19 ўтқизган ярали некротик стоматити бор беморларда плёнлакар ёрдамида маҳаллий даво о`тқизилди бу еса тери тўқималарини тез битиши, ўз вақтида фармакологик тузатишни тўғри танлаш имконини берди. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар 2-сон марказий консултатив-диагностик поликлиникаси (2023 йил 22 сентябр 20/П -сонли буйруқ) ва МЧЖ «ЛУҚМОН-ДЕНТAЛ» хусусий стоматологик клиникаси (2023 йил 9 октябрдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Covid-19  ўтқизган беморларда ярали некротик стоматитларни даволашни яхшилаш, ОБШҚ даги некротик яраларни даволашнинг арзон ва самарадор усулини амалий тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Дастлабки босқичларда бу регенерация жараёнинг тезлашишига, чуқур некротик жараёнларни олдини олишга ва даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Замонавий технологияларни жорий этиш беморни амбулатория шароитида даволашга имкон беради даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 25 011 000,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 125). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ОБШҚ даги регенерация жараёнларини тезлаштириш, даво кунини қисрариҳини беради бу эса 71% га, тиббий ёрдам харажатлари ва тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий аҳамияти Covid-19  дан кейинг ярали некротик стоматитларнинг фармакокоррексиясини ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далиллар асосланган дори (плёнкаларни) ишлаб чиқариш учун експриментал асос бўлиб, бундай дорини танлаш тизимини ва уларнинг фармакологик фаоллигини ошишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish