Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманова Гулчехра Хакимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эмульсияланган маҳсулотларнинг янги турларини тайёрлашда маҳаллий ашёларни қўллаш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T262.

Илмий раҳбар: Мажидов Қаҳрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор, Саидвалиев Саидазим Сайдиамирханович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Ўзпахтаёғ» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта мойи, уни қайта ишлаш махсулотлари, анъанавий ва ноанъанавий мойлар асосида эмульсияланган ёғли маҳсулотларни олиш таркиби ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

анъанавий ва ноанъанавий ўсимлик мойлари аралашмаларидан оптимал миқдорларда фойдаланиш ҳисобидан эмульсияланган маҳсулотларнинг ёғ фазасини олиш усуллари ишлаб чиқилган;

мақсадли эмульсияланган маҳсулотларнинг биологик ва озиқавий қийматига ёғ кислота таркибининг таъсирини миқдорий баҳоловчи мувофиқ мезонлар такомиллаштирилган;

ўсимлик мойлари ва эмульсияланган маҳсулотлар аралашмаларини сақлашнинг оптимал шароитлари ва муддатлари аниқланган;

берилган физик-кимёвий, органолептик, реологик ва функционал хусусиятларга эга маргаринлар тайёрлашда ёғли компонентларни танлаш усули ишлаб чиқилган;

анъанавий ва ноанъанавий ўсимлик мойлари аралашмаларидан эмульсияланган мойлар олиш таркиби ва технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эмульсияланган маҳсулотларнинг янги турларини тайёрлашда маҳаллий ашёларни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:

пахта мойи, уни қайта ишлаш маҳсулотлари ва янги турдаги хом ашёлар асосида қуйма ва қаттиқ турдаги маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун техник шарт «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган  (ТSh 86-45:2008). Натижада маҳаллий ашёлар асосида қуйма ва қаттиқ турдаги маргарин маҳсулотларини ишлаб чиқиш имконини берган;

маҳаллий ашёлар асосида яратган қуйма ва қаттиқ турдаги маргарин маҳсулотлари олиш таркиби «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («O’ZPAXTAYOG’» AЖ нинг 2018 йил 10 мартдаги ГП/2-597-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилаётган маргарин маҳсулотларини 20–30% арзонлаштириш имконини берган;

маҳаллий ашёлар асосида яратган қуйма ва қаттиқ турдаги маргарин маҳсулотларини олиш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖнинг 2017 йил 13 сентябрдаги 649/03-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида маргарин ишлаб чиқариш сифати ва миқдорини 17% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish