Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзулаев Илгор Дилмуродович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вертебробазиляр етишмовчилик фонида яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланиши бўлган беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига тизимли ёндашув», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3286.
Илмий раҳбар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Жахонгир Фазлидинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Джамалудинов Юнускади Асхабалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вертебробазиляр етишмовчилик фонида кузатиладиган хавфсиз хуружсимон ҳолатий бош айланиши мавжуд беморларни ташхислаш ва реабилитация қилишга тизимли ёндашувдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вертебробазиляр етишмовчилик фонида кузатиладиган хавфсиз хуружсимон ҳолатий бош айланиши мавжуд беморларда окуляр вестибуляр миоген чақирилган потенциалларни динамик (вестибуляр реабилитациядан олдин ва ундан 7 кундан кейин) рўйхатга олиш ёрдамида утрикулюс дисфункциясининг даражаси аниқланган;
вертебробазиляр етишмовчилик фонида кузатиладиган хавфсиз хуружсимон ҳолатий бош айланиши мавжуд беморларда Д витамини танкислигини аниклаш, касалликнинг қайталанувчи шаклларининг ривожланишига сабаб бўлиши, касалликнинг оғирроқ кечиши ҳамда ифодаланган интенсивликдаги бош айланиши хуружларини келтириб чиқариши исботланган; 
кальций метаболизмининг бузилиши билан боғлиқ бўлган қайталанувчи ХХҲБА ли беморларда муваффақиятли ўтказилган вестибуляр реабилитациядан сўнг 7-кунда окуляр ВМЧПларнинг клиник жиҳатдан аҳамиятли (40% дан ортиқ) асимметрияси туфайли асосан ипсилатерал ХХҲБА қайталанишининг юзага келиши  (15% қайталанмайдиган ХХҲБА га қараганда 78%) гипокальцемия (ушбу гуруҳдаги 2,5% қайталанишларсиз ХХҲБАли беморларга қараганда 44%), гипокальциурия билан асосланганлиги (ушбу гуруҳдаги 5% қайталанишларсиз ХХҲБАли беморларда қараганда 44%) исботланган;
илк бор, кенгайтирилган кенг қамровли отоневрологик текширув натижалари ХХҲБА билан касалланган беморларда бузилишларнинг табиати ва локализациясини аниқлашга хамда эшитиш ва вестибуляр анализаторнинг шикастланиш даражасини белгилаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йилдаги 2 апрелдаги 30-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 2 апрел № 2568 сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: окуляр вестибуляр миоген чақирилган потенциалларни динамик (вестибуляр реабилитациядан олдин ва ундан 7 кундан кейин) рўйхатга олиш ёрдамида баҳоланиши мумкин бўлган утрикулюс дисфункциясининг даражаси ХХҲБА қайталаниб кечиш табиатига таъсир қилиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти шундан иборатки, хуружсимон холатий ҳолатий бош айланиши мавжуд бўлган окуляр вестибуляр миоген чакиртирилган потенциални қайд этишда амплитудасининг 40 % дан ортиқ клиник жиҳатдан аҳамиятли асимметрияси аниқланган, даволашдан олдин қайд қайд этишда зарарланган томонда жавоб амплитудасининг ифодаланган даражада ўсиши хамда  муваффақиятли ўтказилган репозицион даволашда отолит мембранаси юзасида отолитлар рефикацияси натижасида утрикулюс функцияси яхшиланганлиги ҳақида далолат беради иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2024 йил 27-март 6-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2024 йил 30 мартдаги 751-7-107-TB/2024-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бош айланиши безовта қиладиган беморларни жисмоний реабилитация қилишнинг ишлаб чиқилган усули узоқ муддатли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатади ҳамда беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхисот этиш ва реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Хулоса: ВБ билан касалланган беморларда диагностика ва даволаш буйича таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда МК патологиясини ташхислаш ҳамда башоратлаш, стационар шароитида 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобига бюджет маблағларини 130 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Вертебробазиляр етишмовчилик фонида яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланиши бўлган беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига тизимли ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 2 апрел № 2568 сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида кечувчи хуружсимон холатий бош айланиши мавжуд беморларда Д витамин танқислиги  ва унинг касалликнинг кечиши билан ўзаро боғлиқлигини Д витамини танқислиги ва унинг касалликнинг кечиши билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш касалликнинг қайталанувчи шаклларининг ривожланишига сабаб бўлиши, шунингдек касалликнинг оғирроқ кечишини ҳамда ифодаланган интенсивликдаги бош айланиши хуружларини келтириб чиқариши ифодаланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларнинг илмий ахамияти шундан иборатки, периферик ва марказий вестибуляр бузилишларнинг клиник хусусиятлари аниқланган ва амалиётчи шифокорлар учун вестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражаси ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи ташхисот тадбирларининг алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2024 йил 27-март 6-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2024 йил 30 мартдаги 751-7-107-TB/2024-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида кечувчи хуружсимон холатий бош айланиши мавжуд беморларда Д витамин танқислиги  ва унинг касалликнинг кечиши билан ўзаро боғлиқлигини ва стабилометрик кўрсаткичларига  қараб ҳамда анъанавий отоневрологик кўрикларида, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун дастур яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида кечувчи хуружсимон холатий бош айланиши мавжуд беморларда   эрта ташхислаш натижасида асоратлар сони камайтирилган ва стационарда даволаш ётоқ куни 2 кунга қисқарганлиги ҳисобида 280 000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Бош айланиши билан оғриган беморларда такомиллаштирилган диагностика-даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Вертебробазиляр етишмовчилик фонида яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланиши бўлган беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига тизимли ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 2 апрел № 2568 сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: кальций метаболизмининг бузилиши билан боғлиқ бўлган қайталанувчи ХХҲБА ли беморларда муваффақиятли ўтказилган вестибуляр реабилитациядан сўнг 7-кунда окуляр ВМЧПларнинг клиник жиҳатдан аҳамиятли (40% дан ортиқ) асимметрияси туфайли асосан ипсилатерал ХХҲБА қайталанишининг юзага келиши (15% қайталанмайдиган ХХҲБА га қараганда 78%) гипокальцемия (ушбу гуруҳдаги 2,5% қайталанишларсиз ХХҲБАли беморларга қараганда 44%), гипокальциурия билан асосланганлиги (ушбу гуруҳдаги 5% қайталанишларсиз ХХҲБАли беморларда қараганда 44%) исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти шундан иборатки, кальций метаболизмининг бузилиши билан боғлиқ бўлган қайталанувчи ХХҲБА ли беморларда муваффақиятли ўтказилган вестибуляр реабилитация бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2024 йил 27-март 6-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2024 йил 30 мартдаги 751-7-107-TB/2024-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида ХХҲБА бор беморларни жисмоний реабилитация қилишнинг ишлаб чиқилган усули узоқ муддатли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатади ҳамда беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхисот этиш ва реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Хулоса: Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида ХХҲБА бор беморларни жисмоний реабилитация буйича таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда стационар шароитида 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Вертебробазиляр етишмовчилик фонида яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланиши бўлган беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига тизимли ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 2 апрел № 2568 сонли хат юборилган.
туртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: вертебро-базиляр етишмовчилик фонида  ХХБА бузилишларнинг зарарланиш даражасини, беморларда касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш ҳамда бемор учун кўпгина ҳолларда керак бўлмаган текширишларни ўтказмаслик ва зарур бўлган кейинги диагностик муолажалар спектрини аниқлашга имкон берган вертебро-базиляр етишмовчилик фонида  ХХБА  бузилишлари мавжуд беморларда компьютер-стабилометрик усул билан биргаликда отоневрологик текширувлар комплекси ўтказилган. Илк маротаба яратилган компьютер дастури вестибуляр бузилишларнинг переферик ёки марказий зарарланиши ва беморларда касалликнинг кечиши даражасини аниқлашга имкон берди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларнинг илмий ахамияти шундан иборатки, периферик ва марказий вестибуляр бузилишларнинг клиник хусусиятлари аниқланган вестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражаси ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи ташхисот тадбирларининг алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2024 йил 27-март 6-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2024 йил 30 мартдаги 751-7-107-TB/2024-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вертебро-базиляр етишмовчилик фонида  ХХБА бузилишларнинг мавжуд беморларда касалликнинг оғирлик даражаси, фаоллиги ва стабилометрик курсаткичларига  қараб ҳамда анъанавий отоневрологик курикларида, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун дастур яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вертебро-базиляр етишмовчилик фонида  ХХБА бузилишларнинг мавжуд беморларда нотугри ташхислаш сонини камайтириш ва амбулатор даволашга 560 000сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Вертебро-базиляр етишмовчилик фонида  ХХБА билан оғриган беморларда такомиллаштирилган диагностика-даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини 560 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Вертебробазиляр етишмовчилик фонида яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланиши бўлган беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига тизимли ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 2 апрел № 2568 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish