Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Сайёра Алишер қизининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида дин омилининг таъсири”, 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Ss24
Илмий маслаҳатчи: Қўчқоров Ваҳоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети,  DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02. 
Расмий оппонентлар: 
Ёвқочев Шухрат Акмалевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, доцент.    
Етакчи ташкилот: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида дин омилларнинг ўзига хос консептуал жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“диний маърифат” феноменини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишда уларнинг ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафкуравий ва этно-психологик қарашларини инобатга олган ҳолда тизимли ва синергетик методнинг ижтимоий фаолликни ривожлантиришдаги афзалликлари исботланган; 
глобаллашув шароитида ёшлар диний қарашларининг давлат ва жамият муносабатларига таъсири этувчи хусусиятлари, дин омилининг барқарорлаштирувчи функсияларини мувофиқлаштиришга доир конструктив назарий қараш ва консептуал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
Ўзбекистонда давлат-конфессиявий муносабатларининг норматив-ҳуқуқий асослари ва ижтимоий-сиёсий тизимини такомиллаштириш, диннинг сиёсийлашуви ва радикаллашувини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш зарурати очиб берилган; 
замонавий ижтимоий-сиёсий трансформациялар шароитида жамиятнинг ёшлар қатламида деструктив диний қарашларнинг шаклланишини олдини олиш,  хавфсиз ва барқарор динлараро толерантлик муҳитни вужудга келтиришда самарали сиёсий технологияларни қўллаш имкониятлари далилланган;
ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашувида дунёвийлик принципи ва “жаҳолатга қарши маърифат” ғоявий консепсиясини таъминлашнинг институционал ва ижтимоий-регулятив тартибга солувчи индикаторлари жамиятдаги жараёнлар оила+маҳалла+ёшлар ташкилотлари кўринишлар мисолида очиб берилган;
Ўзбекистонда демократик тараққиёт ва сиёсий модернизация жараёнлари ва унинг муҳим элементи сифатида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигида дин омилининг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб бориш, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ролини ошириш ва янги турдаги “таҳлил марказлари” (“тҳинк танкс”)ни яратиш бўйича таклиф ва тавсилар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида дин омилининг таъсири борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда давлат-конфессиявий муносабатларининг норматив-ҳуқуқий асослари ва ижтимоий-сиёсий тизимини такомиллаштириш, диннинг сиёсийлашуви ва радикаллашувини олдини олишнинг самарали механизмларидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фонди” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фондининг 2022-йил 22-сентябрдаги 18/1-581-сонли далолатномаси). Натижада жорий қилиниши “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги вазифалар: мавжуд ҳолат, муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги китобни тайёрлашда илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашувида дунёвийлик принципи ва “жаҳолатга қарши маърифат” ғоявий консепсиясини таъминлашнинг институционал ва ижтимоий-регулятив тартибга солувчи индикаторлари жамиятдаги жараёнлар оила+маҳалла+ёшлар ташкилотлари кўринишлар мисолида очиб берилган хулосалардан “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси” қонун лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитасининг 2022-йил 3-октябрнинг 04/10-10-171-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда диссертация ишидаги маълумотлар муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ёшлар диний қарашларининг давлат ва жамият муносабатларига таъсири этувчи хусусиятлари, дин омилининг барқарорлаштирувчи функсияларини мувофиқлаштиришга доир конструктив назарий қараш ва консептуал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурати асослари сифатида “Бағрикенгликка - барчамиз масʼулмиз” илмий-амалий “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фонди” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фондининг 2022-йил 22-сентябрдаги 18/1-581-сонли далолатномаси). Натижада жорий қилиниши “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги вазифалар: мавжуд ҳолат, муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги китобни тайёрлашда илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
“диний маърифат” феноменини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишда уларнинг ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафкуравий ва этно-психологик қарашларини инобатга олган ҳолда тизимли ва синергетик методнинг ижтимоий фаолликни ривожлантиришдаги афзалликлари исботланган хулосаларидан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги” тизимида ёшлар ва диний-сиёсий лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 23-сентябрдаги 4-13-23-3115-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда сўнгги йилларда кечаётган модернизация ва демократик тараққиётнинг ривожлантиришга оид тарғибот тадбирларида тадқиқот ишида келтирлган таклиф ва тавсиялар муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
замонавий ижтимоий-сиёсий трансформациялар шароитида жамиятнинг ёшлар қатламида деструктив диний қарашларнинг шаклланишини олдини олиш,  хавфсиз ва барқарор динлараро толерантлик муҳитни вужудга келтиришда самарали сиёсий технологияларни қўллаш имкониятларидан “Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти” хулосалари жамият бунёдкорлигига хизмат қилиши асосланган хулоса материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 27-октябрдаги 326-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга ошириладиган ўқув-услубий материалларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Ўзбекистонда демократик тараққиёт ва сиёсий модернизация жараёнлари ва унинг муҳим элементи сифатида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигида дин омилининг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб бориш, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ролини ошириш ва янги турдаги “таҳлил марказлари” (“тҳинк танкс”)ни яратиш бўйича таклиф ва тавсиялардан “Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти” хулосалари жамият бунёдкорлигига хизмат қилиши асосланган хулоса материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 27-октябрдаги 326-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга ошириладиган ўқув- материалларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish