Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитмотов Зоҳиджон Мингодиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида экстремизм ва терроризмга қарши кураш жараёни”, 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ss100
Илмий раҳбар: Муқимжон Қирғизбоев, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: 
Тошкент давлат шарқшунослик университети,  DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02. 
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор, Ғойибназаров Шуҳрат, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг Ўзбекистонга кириб келиши ҳамда уларга қарши курашишда Ўзбекистон давлатининг фаолияти, диний экстремизм ва террорчилик таҳдидини бартараф этиш жараёнларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
экстремизм ва террорчиликнинг ижтимоий тараққиётга таҳдид солиши, бунинг натижасида эса тараққиёт парадигмалари ўзгариб бораётгани, бу жараённи намоён қилувчи тушунчалар, категорияларнинг янги ижтимоий-сиёсий контексти аниқлаштирилган;
диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари моддий илдизлари наркосавдо орқали келиб тушган жиноий даромадларни легаллаштириш, ҳомийлик, хайрия маблағлари, аъзолик бадаллари, молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали шакллантираётгани, тўпланган ресурслар  сиёсий мақсадларини амалга оширишда фойдаланиши асослаб берилган;
Янги Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм таъсирига тушиб қолган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш ва ижтимоий реабилитация қилиш тизимининг трансформация қилиниши натижасида фуқаролар ўртасида ишончнинг кучайиши ва ижтимоий барқарорликнинг асослари мустаҳкамланишига олиб келгани далилланган;
экстремизмга қарши курашда сиёсий, маънавий-маърифий тамойилларнинг устувор эканлиги, бунинг натижасида эса тўпланган тажриба минтақа давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар – БМТ, ШҲТ, МДҲ билан ҳамкорлик алоқаларининг муҳим йўналиши сифатида намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Ўзбекистон Республикасида экстремизм ва терроризмга қарши кураш жараёни” мавзусида олиб борилган тадқиқот иши давомида олинган натижа, амалий таклиф ва тавсиялардан:
Экстремизм ва террорчиликнинг ижтимоий тараққиётга таҳдид солиши, бунинг натижасида эса тараққиёт парадигмалари ўзгариб бораётгани, бу жараённи намоён қилувчи тушунчалар, категорияларнинг янги ижтимоий-сиёсий контексти аниқлаштирилган диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари моддий илдизлари наркосавдо орқали келиб тушган жиноий даромадларни легаллаштириш, ҳомийлик, хайрия маблағлари, аъзолик бадаллари, молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали шакллантираётгани, тўпланган ресурслар сиёсий мақсадларини амалга оширишда фойдаланиши асослаб берилганлиги билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг иш фаолияти доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг 2022-йил 20-майда № 004 рақами билан рўйхатга олинган маълумотномаси). Натижада диссертациянинг илмий хулосалари, унда илгари сурилган  таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятини илмий асослашга хизмат қилган. 
Экстремизм ва террорчиликнинг ижтимоий тараққиётга таҳдид солиши, бунинг натижасида эса тараққиёт парадигмалари ўзгариб бораётгани, бу жараённи намоён қилувчи тушунчалар, категорияларнинг янги ижтимоий-сиёсий контексти аниқлаштирилган. Диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари моддий илдизлари наркосавдо орқали келиб тушган жиноий даромадларни легаллаштириш, ҳомийлик, хайрия маблағлари, аъзолик бадаллари, молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали шакллантираётгани, тўпланган ресурслар  сиёсий мақсадларини амалга оширишда фойдаланиши асослаб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иш фаолияти доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 20-февралда № 11- сонли маълумотномаси). Натижада диссертациянинг илмий хулосалари, унда илгари сурилган  таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қонун ижодкорлиги фаолиятини илмий асослашга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм таъсирига тушиб қолган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш ва ижтимоий реабилитатция қилиш тизимининг трансформатция қилиниши натижасида фуқаролар ўртасида ишончнинг кучайиши ва ижтимоий барқарорликнинг асослари мустаҳкамланишига олиб келгани далиллаб берилган.    Тадқиқот ишининг “Экстремизм ва террорчилик таҳдидларини тадқиқ этишнинг методологик жиҳатлари”, “Халқаро экстремизм ва террорчилик: илдизлари ва тарқалиши”, “Ўзбекистон давлатининг экстремизм ва террорчилик ташкилотларни бартараф этишга оид фаолияти” деб номланган бўлимларида келтирилган ишончли маълумотлардан амалий ва назарий даражаларида қўллаш  учун мўлжалланган “Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” номли махсус курс ўқув режасини ишлаб чиқишда фойдаланилганлиги бўйича (Ўзбекистонда Республикаси дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 26 феврал  02-02/02/1/539-сон Далолатномаси). Натижада, соҳага оид ахборот-таҳлилий  базани такомиллаштиришга ва амалда қоʻллашга хизмат қилган. 
Янги Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм таъсирига тушиб қолган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш ва ижтимоий реабилитация қилиш тизимининг трансформация қилиниши натижасида фуқаролар ўртасида ишончнинг кучайиши ва ижтимоий барқарорликнинг асослари мустаҳкамланишига олиб келгани далилланган; экстремизмга қарши курашда  сиёсий, маънавий-маърифий тамойилларнинг устувор эканлиги, бунинг натижасида эса тўпланган тажриба минтақа давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар – БМТ, ШҲТ, МДҲ билан ҳамкорлик алоқаларининг муҳим йўналиши сифатида намоён бўлиши аниқланганлиги билан боғлиқ хулосалардан  Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг илмий-амалий фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 24-майдаги 02/02/891-сонли маълумотномаси). Натижада, марказ ходимларининг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини ташкил этишда  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish