Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Асқар Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Калькулёз холециститда ўт пуфаги ва девори олди жигар паренхимасининг морфологияси (экспериментал-тадқиқот иши)», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4006.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: итлар ва қуёнлар ўт пуфаги ва девори олди жигар паренхимасининг морфологияси ҳамда морфометрик кўрсаткичларини тажрибавий калькулёз холециститда ўзгаришини  баҳолашни такмиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида жигар паренхимасининг ўт пуфагига туташ қисмида кузатиладиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма ўзига хос хусусиятлари асосланган;
экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида ўт пуфагининг турли қисмлари қаватларида кузатиладиган ўзгаришларнинг тажриба муддатига мос равишда морфологик, морфометрик ва нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар даражаси асосланган;
экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида иммунногистокимёвий усул ёрдамида специфик Ki67 ва CD34 антигенларига реакция даражасини баҳолаш орқали жигар паренхимаси ва ўт пуфаги деворида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар исботланган;
калькулёз холецистит билан хасталанган беморларда жигар ва ўт пуфаги деворидаги касаллик давомийлигига мос равишда юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳамда асоратларни олдини олиш бўйича ўзига хос бўлган тавсияларни ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 29 мартдаги 24-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Самрақанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 19 декабрдаги 2788-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида жигар паренхимасининг ўт пуфагига туташ қисмида кузатиладиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма ўзига хос хусусиятлари асослангани Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-А-сон ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.01.2024 йилдаги 69-7-107-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича калькулёз холецистит касаллиги ривожланиши натижасида ўт пуфаги ва жигар паренхимасининг ўт пуфаги девори ён қисми ва бошқа қисмларида юзага келадиган патоморфологик ўзгаришларнинг асоратларининг олдини олиш орқали ушбу кассаллик кечишида ижобий натижаларга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилиши ва касалликини олдини олиш илмий асосланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: калкулёз холецистит касаллиги ривожланиши туфайли юзага келадиган ўт пуфаги ва девор олди жигар паренхимасининг патоморфологик ўзгаришлар асоратларини, калкулёз холецистит ва ўт тош касаллигини эрта ташхислаш ва олдини олиш, зарур бўлганда назорат қилинадиган беморларда даволаш тактикасини тўғри танлаш шифохонада бўлиш муддати 7 кундан 5 кунгача қисқариши натижасида иқтисодий самарадорликга эришилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг прейскурантига кўра шифохонада 7 кун даволаниш ўртача 3100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: калькулёз холецистит ва ўт тош касаллигини эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш орқали шифохонада даволаниш кунларининг қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 218000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида ўт пуфагининг турли қисмлари қаватларида кузатиладиган ўзгаришларнинг тажриба муддатига мос равишда морфологик, морфометрик ва нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар даражаси асослангани Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-А-сон ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.01.2024 йилдаги 69-7-107-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал калкулёз холецистит шароитда яшаш ва овқатланиш тарзи ҳар хил бўлган тажриба ҳайвонларида экспериментал калкулёз холецистит таъсирида тажриба муддатига боғлиқ равишда юзага келиши мумкин бўлган патоморфологик ўзгаришлар алгоритмининг ишлаб чиқилганлиги, бу ўзгаришларнинг, ҳамда сурункали калькулёз холецистит натижасида ўт пуфаги девори нерв тузулмаларида аъзо функционал ҳолатига таъсир этувчи реактив ўзгаришларнинг олдини олиш имконини беради. Бунинг натижасида касалликнинг кечиши ва асоратларини олдини олиш мақсадида овқатланиш тарзига боғлиқ равишда олиб борилаётган профилактик тадбирларни амалга ошириш имкони туғилади ва беморларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга эришишга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган  тактика тажрибавий калькулёз холецистит шароитида озуқланиш тури ҳар хил бўлган тажриба ҳайвонларида ўт пуфагининг турли қисмларининг қаватларида кузатиладиган ўзгаришларнинг тажриба муддатига мос равишда морфологик, морфометрик ва нерв тузилмалари реактив ўзгаришларни, калкулёз холецистит ва ўт тош касаллигини эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида диагностик-профилактик алгоритм қўлланилиши орқали асоратларни камайтириш ва зарур бўлганда назорат қилинадиган беморларда даволаш тактикасини тўғри танлаш шифохонада бўлиш муддати 7 кундан 5 кунгача қисқариши натижасида иқтисодий самарадорликга эришилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг прейскурантига кўра шифохонада 7 кун даволаниш ўртача 3100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: калькулёз холецистит ва ўт тош касаллигини эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш орқали шифохонада даволаниш кунларининг қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 218000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: экспериментал калькулёз холециститда турли хил озиқланадиган тажриба ҳайвонларида иммунногистокимёвий усул ёрдамида специфик Ki67 ва CD34 антигенларига реакция даражасини баҳолаш орқали жигар паренхимаси ва ўт пуфаги деворида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар исботлангани Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-А-сон ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.01.2024 йилдаги 69-7-107-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигари паренхимаси ва ўт пуфаги деворида Ki67 ва СD34 антигенларини комплекс равишда текшириш улардаги патоморфологик ўзгаришлар даражасини баҳолаш, ушбу ёндашув калкулёз холецистит билан хастланган беморларда ҳар хил муддатда юзага келиши мумкин бўлган патоморфологик ўзгаришларнинг даражасини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосида бундай ҳолаталарда кейинги текшириш ва даволаш, ҳамда профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш, натижада эса касалликнинг асоратлари учраши даражасини камайтириш орқали беморларнинг меҳнат фаолиятига яроқсизлиги олдини олишга ва уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гепатобилиар тизими аъзолари муаммоси билан мурожаат қилган беморларда гепатобилиар тизими касалликлари ҳар хил муддатида юзага келиши мумкин бўлган патоморфологик ўзгаришларнинг даражасини ўз вақтида ташхислаш стационар даволаниш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини ўртача 3100000 сўмга иқтисод қилиш натижасида иқтисодий самарадорликга эришилган. Хулоса: гепатобилиар тизими аъзолари патологияси мавжуд беморларда калкулёз холецистит касаллигини эрта ташхислаш алгоритми қўлланилиши бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: калькулёз холецистит билан хасталанган беморларда жигар ва ўт пуфаги деворидаги касаллик давомийлигига мос равишда юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳамда асоратларни олдини олиш бўйича ўзига хос бўлган тавсияларни ўрни асослангани Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-А-сон ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.01.2024 йилдаги 69-7-107-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳазм тизими аъзоларининг яллиғланишда хусусан йирингли яллиғланишлар тезкор ташхис ва оператив даволаш усулларини ўтказиш, ушбу жараён қанча тез амалга оширилса жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлари ва реаблитация жараёни шунча осон кечиб, жигар ва ўт сафро йўлларидаги патоморфологик ўзгаришларни  юзага келиши исботланган. Тадқиқот давомида хасталикнинг патогенезни ва овқатланиш бузилишидан келиб чиққан маълум бир касалликдаги жигар ҳолатини баҳолаш орқали турли гепатобилиар касалликлари бўлган беморларни даволаш, касалликнинг олдини олиш ва парҳезни танлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши натижасида эса аҳоли орасида ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: калькулёз холецистит билан хасталанган беморларда жигар ва ўт пуфаги деворида касаллик давомийлигига мос равишда юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳамда асоратлари ва беморда юзага келиши мумкин бўлган ҳазм қилиш жараёнларининг издан чиқишини олдини олиш орқали калкулёз холецистит билан шифохонада даволаниш зарурати бўлмаслиги натижасида иқтисодий самарадорликга эришилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг прейскурантига кўра шифохонада 7 кун даволаниш ўртача 3100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ҳазм қилиш жараёнларининг издан чиқиши натижасида гепатобилиар тизими аъзолари патологияси, калкулёз холецистит ривожланишини олдини олиш чора тадбирлари бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish