Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наргиза Абдикодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергетик ичимликлар таъсирида ошқозон деворининг структур-функционал ўзгаришлари, коррекция усулларини оптималлаштириш», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2647.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мамасаидов Жамолиддин Турғунбaевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энергетик ичимликлар таъсирида ошқозон деворидаги морфофункционал ўзгаришларни баҳолаш ҳамда оқибатларини олдини олиш буйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетик ичимликларларнинг қисқа муддатли ва сурункали таъсири натижасида турли ёш диапазони (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) қамраб олинган ҳолда ошқозон девори тузилмаларида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар тажриба ҳайвонларида асосланган;
моноклонал антитаначалар ёрдамида иммуногистокимёвий текшириш усули билан CД20 ва CД3 рецепторларининг экспрессия даражасини аниқлаш орқали тажриба ҳайвонларнинг ошқозон деворидаги яллиғланиш жараёнлари натижасида юзага келадиган морфофункционал ўзгаришлар асосланган;
энергетик ичимликлар таъсирида ошқозон шиллиқ қаватининг шикастланиш даражаси ва унинг морфофункционал ўзгаришлари қондаги пепсиноген I ва II даражасини, шунингдек ошқозон шиллиқ пардасининг без тўқималари томонидан ишлаб чиқарилган CA 74-2 специфик антигени миқдорини аниқлаш орқали исботланган;
энергетик ичимликлар таъсирининг турли даврларида ошқозон деворидаги функционал ва морфологик ўзгаришларни коррекциялаш учун қўлланиладиган кунжут мойининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 29 мартдаги 26-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 19 декабрдаги 2789-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: энергетик ичимликларларнинг қисқа муддатли ва сурункали таъсири натижасида турли ёш диапазони (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) қамраб олинган ҳолда ошқозон девори тузилмаларида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар тажриба ҳайвонларида асослангани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича 13.01.2024 йилдаги 15-сон ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳазм тизими ҳар хил касалликлари бўлган катта ёшли одамлар (40 ёшдан катталар)да энергетик ичимликлар таъсирида ёки энергетик ичимликлар суиистеъмол қилинган холатларда юзага келган сурункали гастрит ривожланишида эрта диагностика ҳисобига сурункали гастритнинг оғир асоратлари бўлган атрофик гастрит ва ошқозон ўсма касалликлари ривожланишини олдини олиш орқали ижобий натижаларга эришилганлиги ва беморлар ҳаёт сифати яхшиланиши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) атрофик гастрит ривожланиши натижасида даволаниш учун ўртача 1951000 сўм маблағ сарфланади; 2) энергетик ичимликлар суиистеъмол қилинган холатларда юзага келган сурункали гастрит ривожланишида ва унинг натижасида узоқ вақт тўшакка боғланишга ва ногиронликка олиб келиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш орқали стационар даволаниш учун сарфланадиган бюджет ҳаражатлари иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: энергетик ичимликларнинг ошқозон деворига ножўя таъсири оқибатларида юзага келган патологик ўзгаришларни эрта диагностика қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 1951000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: моноклонал антитаначалар ёрдамида иммуногистокимёвий текшириш усули билан CД20 ва CД3 рецепторларининг экспрессия даражасини аниқлаш орқали тажриба ҳайвонларнинг ошқозон деворидаги яллиғланиш жараёнлари натижасида юзага келадиган морфофункционал ўзгаришлар асослангани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича 13.01.2024 йилдаги 15-сон ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ошқозон деворида CД20 ва CД3 рецепторлар экспрессиясини иммуногистокимёвий усулда текшириш орқали нафақат энергетик ичимликлар таъсирида юзага келган, балки ошқозоннинг бошқа касалликларида сурункали яллиғланишларни, шу жумладан атрофик гастритларни эрта диагностика қилиш имконини беради. Бу биомаркерларнинг миқдорий тахлилини ўтказиш ва олинган натижаларни  Allred усулида баҳолаш орқали даволаш жараёнининг самарадорлигини баҳолаш мумкин бўлади. Махсус гастроэнтерологик бўлимлари бўлган даволаш-диагностик муассаларда бу усулдан фойдаланиш эвазига амбулатор мурожаат қилган беморларда аутоиммун компоненти мавжуд бўлган сурункали гастритларни эрта ташхислаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш имкони яратилади. Бунинг натижасида эса касалликнинг асоратлари частотасини камайтириш орқали беморларнинг меҳнат фаолиятига яроқсизлигини олдини олишга ва аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ошқозон деворида CД20 ва CД3 рецепторлар экспрессиясини текшириш орқали нафақат энергетик ичимликлар таъсирида юзага келган, балки ошқозоннинг бошқа касалликларида амбулатор мурожаат қилган беморларда бу текширувдан фойдаланиш эвазига беморларда аутоиммун компоненти мавжуд бўлган сурункали гастритларни эрта ташхислаш ва амбулатор даволашни ўз вақтида бошлаш имкони яратилади. Бунинг натижасида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1951000 сўм маблағ иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ошқозондаги CД20 ва CД3 биомаркерларни иммуногистокимёвий текшируви натижасида энергетик ичимликлар таъсири оқибатида юзага келган ошқозондаги морфофункционал ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 1951000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: энергетик ичимликлар таъсирида ошқозон шиллиқ қаватининг шикастланиш даражаси ва унинг морфофункционал ўзгаришлари қондаги пепсиноген I ва II даражасини, шунингдек ошқозон шиллиқ пардасининг без тўқималари томонидан ишлаб чиқарилган CA 74-2 специфик антигени миқдорини аниқлаш орқали исботлангани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича 13.01.2024 йилдаги 15-сон ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: энергетик ичимликларни узоқ муддат ва катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида узоқ вақт тўшакка боғланишга ва стационар даволанишга муҳтожликка олиб келувчи ошқозон-ичак сурункали касалликларини олдини олиш ва эрта диагностика қилиш орқали ижтимоий самарадорликка эришилади. Булар натижасида эса аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимликларнинг таъсири оқибатлари ёки ошқозоннинг бошқа турли генезли касалликлари диагностикасида дастлаб ноинвазив лаборатор текширувлар натижаларига кўра кўрсатма асосида беморни кейинги диагностик босқичга – инвазив диагностикага (гастроендоскопия ва ошқозон тўқимаси биоптатларини гистологик, гистокимёвий текширувлари) йўналтириш орқали касалликларни осон ва эрта ташхислаш имконияти туфайли иқтисодий самарадорликка эришилади. Чунки энергетик ичимликларнинг суистемоли натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни ноинвазив диагностикаси қўлланилганда битта бемор учун иқтисодий самарадорлик 386000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: экспериментал хайвонларда энергетик ичимликлар таъсирида ошқозон деворининг қаватларида юзага келган реактив морфофункцонал ўзгаришларни эрта диагностикасида юқорида келтирилган лаборатор тестлар комбинациясининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 386000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: энергетик ичимликлар таъсирининг турли даврларида ошқозон деворидаги функционал ва морфологик ўзгаришларни коррекциялаш учун қўлланиладиган кунжут мойининг самарадорлиги исботлангани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича 13.01.2024 йилдаги 15-сон ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: энергетик ичимликларни узоқ муддат ва катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан ошқозоннинг сурункали касалликларини олдини олиш ва коррекцялаш мақсадида кунжут мойининг берилиши беморларда ошқозон деворидаги юзага келиши мумкин бўлган узоқ вақт тўшакка боғланишга ва стационар даволанишга муҳтожликка олиб келувчи касалликлар ривожланишининг олди олинишига олиб келади ва ижтимоий самарадорликка эришилади. Булар натижасида аҳолининг ҳаёт сифати яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморнинг юзага келиши мумкин бўлган атрофик гастрит натижасида шифохонада ўртача 7 кунгача бўлган даволаниш муддати олди олинади. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 1951000 сўмга иқтисод қилиш имконига эришилади. Хулоса: энергетик ичимликларни узоқ муддат ва катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан ошқозоннинг сурункали касалликлари ривожланишини олдини олиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 1951000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish