Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Даврон Тахировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини баҳолаш”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3977.
Илмий раҳбар: Мухамедова Муяссар Гафуржановна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академияси, DSc.04/04.07.2023.Tib.171.01
Расмий оппонентлар: Мўминов Шовкат Кадирович тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юсупалиев Баходир Кахрамонович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ўрганиш ва соғлиқни сақлаш саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида ноинфекцион соматик касалликлар: артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, сурункали нафас олиш, онкологик ва қандли диабет касалликлари ва психологик бузилишлар учраш частотаси аниқланган;
илк бор Республика миқёсида вакиллик гуруҳлари бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича саводхонлиги аниқланган;
илк бор тиббий саводхонликнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва хулқ-атвор хавф омилларини ҳисобга олиш натижасида аҳолининг тиббий саводхонлиги чекланганлиги аниқланган;
илк бор тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш асосида аҳолининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган ташкилий-услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 18 мартдаги 01-а/011-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академиясининг 2024 йилдаги 18 мартдаги 01-а/011-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида ноинфекцион соматик касалликлар: артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, сурункали нафас олиш, онкологик ва қандли диабет касалликлари ва психологик бузилишлар учраш частотаси аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 12.09.2023 йилдаги 78-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.03.2023 йилдаги 87-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.01.2023 йилдаги 118-сон, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.01.2023 йилдаги 125-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 12.03.2024 йилдаги 16-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 03.06.2024 йилдаги 18/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш профилактика ҳамда тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишга эришилди.
Шунингдек, ноинфекцион касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи беморлар устидан доимий кузатув ўрнатиш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали, бир нафар аҳоли учун лаборатор-инструментал текширув усулларига ўртача 250 000 сўм, даволаниш учун сарфланадиган бир кунлик ўртача 150 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлилигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар аҳоли ҳисобига бюджет маблағларини 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Республика миқёсида вакиллик гуруҳлари бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича саводхонлиги аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 12.09.2023 йилдаги 78-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.03.2023 йилдаги 87-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.01.2023 йилдаги 118-сон, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.01.2023 йилдаги 125-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 12.03.2024 йилдаги 16-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 03.06.2024 йилдаги 18/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўп босқичли профилактика стратегиясидан фойдаланган ҳолда, НИКни даволаш масалаларида аҳолининг саводхонлик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар касалликни эрта ташхислаш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва аҳолининг хаёт сифатини яхшилаш асос бўлган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали, бир нафар аҳоли учун лаборатор-инструментал текширув усулларига ўртача 250 000 сўм, даволаниш учун сарфланадиган бир кунлик ўртача 150 000сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлилигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар аҳоли ҳисобига бюджет маблағларини 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тиббий саводхонликнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва хулқ-атвор хавф омилларини ҳисобга олиш натижасида аҳолининг тиббий саводхонлиги чекланганлиги аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 12.09.2023 йилдаги 78-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.03.2023 йилдаги 87-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.01.2023 йилдаги 118-сон, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.01.2023 йилдаги 125-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 12.03.2024 йилдаги 16-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 03.06.2024 йилдаги 18/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўп босқичли профилактика стратегиясидан фойдаланган ҳолда, НИКни даволаш масалаларида аҳолининг саводхонлик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар касалликни эрта ташхислаш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва аҳолининг хаёт сифатини яхшилаш асос бўлган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш
ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали, бир нафар аҳоли учун лаборатор-инструментал текширув усулларига ўртача 250 000 сўм, даволаниш учун сарфланадиган бир кунлик ўртача 150 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлилигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар аҳоли ҳисобига бюджет маблағларини 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш асосида аҳолининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган ишлаб чиқилган ташкилий-услубий ёндашувлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 12.09.2023 йилдаги 78-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.03.2023 йилдаги 87-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.01.2023 йилдаги 118-сон, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.01.2023 йилдаги 125-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 12.03.2024 йилдаги 16-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиника бўйича 03.06.2024 йилдаги 18/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Европа тажрибаси асосида Ўзбекистонда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича аҳолининг саводхонлик даражасини аниқлаш учун анкета ишлаб чиқилган ва республика шароитларига мослаштирилганлиги ва самарали қўлланилганлиги асос бўлган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали, битта аҳоли учун лаборатор-инструментал текширув усулларига ўртача 250 000 сўм, даволаниш учун сарфланадиган бир кунлик ўртача 150 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини ошириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлилигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар аҳоли ҳисобига бюджет маблағларини 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish